Табиатда шундай нарсалар борки, уларни ҳеч ким хусусийлаштира олмайди: Қуёш нури, ёмғир, ҳаво. Сиз ҳаводан нафас олиш учун кимгадир солиқ тўламайсиз. Аллоҳнинг динидаги "Яхшилик" (Солиҳ амал, Эҳсон, Адолат) ҳам худди шундай Қуёш нуридек умуминсоний ва мутлақ эркин нарсадир. Лекин Муллакратия эса.. Улар Қуёшнинг устига ўзларининг "Логотипини" ёпиштириб олишди!
07.09.2026
ДОРИ РЕЦЕПТИ БЎЙИЧА ВОКАЛ ТАНЛОВЛАР
Тасаввур қилинг Бир бемор оғир касалликдан (масалан, жаҳолат ва коррупциядан) ўлай деб ётибди. Энг зўр Табиб (Яратган) унга мўъжизавий шифо берадиган Дори Рецептини (Қуръонни) юборди. Рецептда аниқ ёзилган "Буни ичсанг, адолатли бўласан, илмли бўласан, жамиятинг гуллайди".
ДИН НОМИДАГИ "ТАРИХИЙ КОСПЛЕЙ"
Замонавий ёшлар орасида "Косплей" (Costume Play) деган ўйин бор. Кимдир Бэтменнинг, кимдир Ўргимчак одамнинг кийимини тикиб кийиб олади-да, ўзини қаҳрамондек ҳис қилади. Лекин бирортаси осмонда уча олмайди, чунки бу — шунчаки костюм, ичида куч йўқ.Муллакратия бугунги кунда Исломни айнан мана шундай "Тарихий Косплей Клуби"га айлантириб юборган!
ҚАЙҒУ "МОНЕТИЗАЦИЯСИ" / ҚОРА EVENT-АГЕНТЛИК
Бизнесда "Event-агентликлар" бор — улар тўй ёки байрамларни ташкиллаштириб, шундан пул топади. Муллакратия эса буни ўлимга мослаштирган!
САВОБЛАР "КЭШБЕКИ" / ГЕЙМИФИКАЦИЯ ҚИЛИНГАН ДИН
Замонавий бизнесларда "Gamification" (ўйинга айлантириш) деган усул бор. Сизга "Мана бу тугмани 100 марта боссанг, 5000 бонус тушади" дейишади ва сиз мантиқсиз бўлса ҳам шу ишни қилаверасиз. Муллакратия динни айнан шундай арзон ўйинга айлантирган!
МИКРОСКОП ОСТИДАГИ КОЛБАСА ВА КЎРИНМАС ФИЛ
Муллакратиянинг энг кулгили ва айни пайтда энг фожиали одати — бу уларнинг "Химиявий тақвоси"дир.
КОНСТИТУЦИЯНИ БЕКОР ҚИЛГАН МАҲАЛЛАҚЎМ
Ҳар қандай давлатнинг Асосий Қонуни — Конституцияси бўлади. Агар бирорта маҳалла раиси ёки участкавой келиб, "Мен фалончидан эшитдим, ҳоким бундан 200 йил олдин мана бундай деган экан", деб оддий бир қоғозни кўтариб келса ва шу баҳонада Конституциянинг моддасини бекор қилмоқчи бўлса, уни нима қилишади? Устидан кулишади ёки қамаб қўйишади! Давлатда Конституциядан устун ҳужжат йўқ.