24.09.2026

«ФРАНКЕНШТЕЙН ШАРИАТИ»

 Қабристонлардан йиғилган «Дин» ва Мутант Уммат

1818 йилда Мэри Шелли ўзининг машҳур "Франкенштейн" романини ёзади. Унда телба олим қабристонларни кезиб, турли мурдаларнинг чириган тана аъзоларини йиғади, уларни бир-бирига тикади ва электр токи бериб, сунъий Махлуқ яратади.

Ислом тарихида муллакратия ва сарой уламолари айнан шундай "илмий-илоҳий" жиноятни амалга оширишди. Улар Қуръоннинг яхлит, соф, тирик ва мантиқий организмини четга суриб, унинг ўрнига турли эски маданиятларнинг қабристонларидан йиғилган «Франкенштейн Шариати»ни ясашди...

07.09.2026

ЭНТРОПИЯ ҚОНУНИ

Нега муллакратиянинг "Жаҳаннамдан Суғурта Полиси" ишламайди?

Энг шафқатсиз физик факт (Термодинамиканинг 2-қонуни)

Коинотда Энтропия деган даҳшатли қонун бор. Унинг маъноси шу Борлиқдаги ҳамма нарса, агар ўз ҳолига ташлаб қўйилса, автоматик равишда тартибсизликка, парчаланишга ва хаосга қараб кетади.

Сиз даштнинг ўртасига дунёдаги энг чиройли, энг мустаҳкам ва замонавий қасрни қуринг. Кейин эшигини қулфлаб, у ерга 50 йил умуман кирманг. У ерда ҳеч ким яшамасин, ҳеч ким бузмоқчи бўлмасин.50 йилдан кейин нима бўлади? 

РУПЕРТ ТОМЧИСИ

Нега Муллакратия қўрқинчли тизими бир сонияда чилпарчин бўлади?

Физик ва механик факт...Агар эритилган қайноқ шишани (шиша массасини) совуқ сувга томизсангиз, у қотиб, худди кўзёшига ўхшаган узун думли шиша томчига айланади. Физикада бу "Шаҳзода Руперт томчиси" дейилади. Бу томчининг даҳшатли парадокси бор..

КОБРА САМАРАСИ

Нега муллакратия муаммоларни ҳеч қачон ҳал қилмайди?

Британия империяси Ҳиндистонни бошқараётган пайтда, Деҳли шаҳрида заҳарли кобра илонлари жуда кўпайиб кетади ва одамларга хавф сола бошлайди. Муаммони тезда ҳал қилиш учун ҳукумат зўр қарор чиқаради «Ким битта ўлик кобра олиб келса, унга пул мукофоти берилади!»

МЕХАНИК РЕЗОНАНС

Нега аскарларга кўприкда бир хил қадам ташлаш таъқиқланади?

1850 йилда Франциянинг Анже шаҳридаги осма кўприкдан 478 нафар аскар саф тортиб, марш билан (яъни ҳамма бир хил ритмда, бир хил қадам ташлаб) ўтишни бошлайди. Аскарларнинг қадам ташлаш ритми кўприкнинг ўзига хос тебраниш частотасига мос келиб қолади. Натижада физикадаги  ҳодиса — РЕЗОНАНС юз беради.

МУШРИК — БУ "ТРОЯН ОТИ" ВИРУСИ

Компьютер дунёсида икки турдаги хавф бор. Биринчиси — очиқ душман (хакер). У тизимни бузиб киришга ҳаракат қилади, сиз уни кўрасиз ва ҳимояланасиз. Иккинчиси ва энг хавфлиси — Троян вируси. У ўзини фойдали дастур, ўйин ёки антивирус қилиб кўрсатади. Сиз унга ишониб, ўз қўлингиз билан компьютер хотирасига юклайсиз. У ичкарига кириб, бутун операцион тизимни вайрон қилади, лекин ташқи кўриниши ҳалиям "фойдали дастур" бўлиб тураверади.

САМОВИЙ СУҒУРТА АГЕНТЛИГИ ва МАЪНАВИЙ ФЕОДАЛИЗМ

Осмонга кўчирилган "Ер юзи Бюрократияси"

Тарихда ҳар қандай подшоҳ ёки диктатор ўз саройига баланд деворлар қурган ва халқдан узилиб яшаган. Оддий деҳқон подшоҳга арзини айтмоқчи бўлса, тўғридан-тўғри кира олмаган. У аввал қоровулга, кейин вазирга, кейин бош вазирга пора бериши (хушомад қилиши) керак эди. Бу — Ер юзидаги чирик бюрократия.