24.06.2018

Қуръонда ақл ишлатиш ва танқидий фикрлашга чақирувчи оятлар

Қуръонда ақл ишлатишга ва ҳақиқат дея тақдим этилган ҳар қандай иддаони шубҳа ва саволлар остига олишга чақирувчи оятлар сон-саноқсиз. Қуйида ақл ишлатиш ва тафаккур тарғиб этилган оятларни қисқача санаб ўтган бўлдик:

Фараз қилинг, Исо қайтиб келди

Минг йилдан бери мусулмонлар орасида қизғин тортишувлар мавзуси бўлган «Исо қайтадими?» баҳси, Қуръон нузулидан олдинги даврлардан бошланган.

Мусулмонлар орасида ёйилган эътиқодга кўра, Исо а.с. хочга михланмаган, Аллох уни ўз хузурига кўтарган ва Қиёматга яқин уни ер юзига яна юборади.

Бир мусулмон бундай эътиқодни қабул қилиш-қилмаслик устида ўйланаркан, беихтиёр бир қатор саволлар пайдо бўлади:

Китоб юкланган эшаклар

Қуръонда баъзи инсон тоифалари танқид қилинаркан, турли исмлар берилади, масалан, молу-мулкка ҳирс қўйганларга “хақир маймунлар”, ейиш-ичиш ва истеъмол зеҳниятида чегара билмайдиганларга “чўчқа”, иқтидор/давлат хизматидаги дин пешволарига эса “тили осиғлиқ кўпак” каби ташбеҳлар ишлатилади.

Ушбу матнда “Китоб юкланган эшаклар” ибораси нима ҳақида эканини кўриб чиқамиз.

Дин хизматидан бойиш мумкинми?

Аллоҳ, Китоб, Пайғамбар номидан гапириш «энг улкан жамоатчилик» фаолияти демакдир. «Жамоат» калимаси нафақат давлат, балки «ҳамма» деган маънони беради, барчага тегишли бирор иш билан машғул бўлишдир. Бу моддий ўлароқ «давлат»да, маънавий ўлароқ «дин»да ўз аксини топади, шунинг учун «дин-у давлат» ишларини даромад ва бойлик ғамлаш (такосур) воситасига айлантириб бўлмайди, бу қатъиян «ҳаром» қилингандир. Бу борада энг гўзал намуна — (усва-и ҳасана) Пайғамбаримизнинг дин-у давлат фаолиятидир.