Аллоҳ, Китоб, Пайғамбар номидан гапириш «энг улкан жамоатчилик» фаолияти демакдир. «Жамоат» калимаси нафақат давлат, балки «ҳамма» деган маънони беради, барчага тегишли бирор иш билан машғул бўлишдир. Бу моддий ўлароқ «давлат»да, маънавий ўлароқ «дин»да ўз аксини топади, шунинг учун «дин-у давлат» ишларини даромад ва бойлик ғамлаш (такосур) воситасига айлантириб бўлмайди, бу қатъиян «ҳаром» қилингандир. Бу борада энг гўзал намуна — (усва-и ҳасана) Пайғамбаримизнинг дин-у давлат фаолиятидир.
***
«Пайғамбар меросхўрлари» иддаосини қилувчилар, унинг номидан гапиришни касб қилиб олганлар…
Яъни олимлар, имомлар, саййидлар, валийлар, муллалар, даъватчилар, шайхлар, жамоат лидерлари, ваъзхонлар, диний китоб босувчилар, ОАВда диний дастур юритувчилар, расмий ё кўнгилли тарзда Аллоҳ, Китоб, Пайғамбар номидан гапирувчилар, ҳамда уларнинг китоблари, дисклари «соғин сигир» каби кўриб гўштини, ёғини, юнгини, терисини ва ҳар нарсасини пулга чақувчи тужжорлар…
Аллоҳ, Китоб, Пайғамбар номидан гапиришда, Қуръонда айтилганидек «Бунинг учун сизлардан ҳеч қандай ажр (эваз) сўрамасман» (Сод:86, Фурқон:57, Шуъаро:109, 127, 145, 164, 180, Ҳуд:51, Анъом:90, Шуро:23) оятига амал қилувчи «фидокорлар»га ҳеч гапим йўқ. Аксинча, уларга ҳурматим чексиз. Аллоҳ саъйларини машкур айласин, улар ҳақида фақат дуои хайр қилишим мумкин…
Менинг гапим энг улкан ижтимоий фаолият бўлган диний ҳизмат фаолиятларини, хоҳ расмий хоҳ кўнгилли, бундан қатъи назар, даромад тўплаш ва бойлик орттириш воситаси қилиб олганларга. Ана ўшаларга икки оғиз гапим бор…
***
Дин хизмати ва фаолиятидан «Тижорат ҳалолдир» дея «хусусий бойлик» йиғиш мумкинми? Виллалар, кошоналар, саройлар, қатор-қатор машина, хотин устига хотин олиш, иш устига иш қуриш мумкинми?
Сизларга гапим мана шулар ҳақида.
Нотўғри тушунилмасин! «Мол тижорати» демадим, «Дин тижорати» деяпман сизга…
Модомики дин-у давлат фаолияти «жамоят ишлари»нинг энг каттаси экан, қандай қилиб бу ишларга киришганлар Ҳорун келиб Қорун бўлиб қолган?
Қандай қилиб миллионлаган одам «Нима бўпти?» дея кафтини ишқаб, ўзигаям навбат келишига, қўлига фурсат тегишига муштоқ, ва бу ғоят оддий/машруъ бир ҳолат бўлиб қолган?
Қандай қилиб «энг улкан гуноҳ ва ҳаром» бўлмиш Аллоҳнинг динини даромад воситаси қилишга мусулмон дунёси ижмоъ ва иттифоқ ҳолга келиб қолган?
Қандай қилиб дин-у давлат ортидан бойлик орттиришга эътироз қилган ҳар ким «адашган оқим, дин душмани» бўлиб қолган?
Бу ерда бир нарсани айтиб ўтишим керак. «Дин-у давлат» тушунчаси деганда, дин билан давлат фаолияти «жамиятга хизмат» фаолияти экани, айниқса ДИН энг улкан жамоят фаолияти экани, шу боис икки фаолият орасида фарқ йўқлиги, қилган меҳнати эвазига ҳар иккисидан ҳам фақат тамал эҳтиёж миқдорида «нафақа» олиниши мумкинлиги, фақат мана шу миқдоргина жоиз, бундан ортиғи мутлақо таъқиқланган (ҳаром) эканини назарда тутмоқдаман.
***
Қуръоннинг ҳали илк сураларидаёқ дин-у давлат орқали мол-дунё йиғиш таъқиқланганини кўрамиз: «Бойлик йиғиш орзуларига берилма!» (Ва лаа тамнун тастаксир, Муддассир:6).
Оятдаги «Лаа тамнун» (м-н-н) ўзаги «баҳш этмоқ, лутф этмоқ, беминнат яхшилик қилмоқ», дегани, биздаги «миннат, мамнун» калималари ҳам айни ўзакдан…
Оятдаги «Тастаксир» (к-с-р) ўзаги эса «кўпаймоқ, тўпламоқ, йиғмоқ, ортмоқ» маъносини билдиради. Биздаги «аксар, аксарият» ушбу ўзакдан…
Қуръонда Такосур — мол-дунё кўпайиш ҳирси демакдир: «Кўпайтириш ҳирси сизларни чалғитиб қўйди, то қабрларга кетгунингизга қадар…» (Такосур:1-2).
«Билингизки, бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзанд кўпайтиришдир, холос». (Ҳадид:20).
Шундай экан, оятда «такосур»ни ҳатто таманний ҳам этмагайсан» дея, бойлик орттириш ҳаёл ва орзулари билан пайғамбарлик иши юритилмас, бу вазифа бундай ҳирслардан пок ва холий бўлиши керак, мазмунида амр қилинмоқда.
Пайғамбар ҳаётини ўрганганимизда, ҳақиқатан бу амрга умр бўйи риоя этганини кўрамиз.
Хўп, пайғамбардан кейингилар, унинг суннатига «эргашувчилар», улар-чи? Унинг сочи, соқоли устида олимлик, имомлик, саййидлик, валийлик, шайҳлик, муллалик, шайҳул-исломлик, муфтийлик, дин пешволиги каби «такосур» пойгасига тушиб кетганлар-чи? Бунинг устидан мол устига мол, мулк устига мулк йиғғанлар? Улар-чи?
Ҳолбуки, булар барчаси дин-у давлат ишлари бўлгани боис «ижтимоий фаолият»дир, ва бойлик орттириш воситаси бўлолмайди!
Дин билан давлатни бирга зикр этяпман, чунки иккаласи ҳам жамоятчилик ишидир. Жамоатга, жамъга, яъни «барча»га тааллуқлидир, ва ҳеч кимнинг хусусий мулкига айлантириб бўлмайди. «Барчага» тааллуқли бўлган нарса бир кишининг ёки тоифанинг бойлик орттирадиган дўкони эмас.
Дин бамисоли нафас олганимиз ҳаво кабидир, уни барча (жамият) нафас олади. Бир тоифа ёки бир киши ҳавони ўз хусусий мулки қилиб ололмаганидек, ундан фоиз даромад оломаганидек, дин-у давлат ҳам шундай. Булардан келган ҳар қандай нафъ «ҳамма»ники бўлиши керак. Дарҳол хусусдан чиқиб умумга, жамиятга, яъни етимга, бева-бечорага, йўлда қолганга, қарзга ботганга, ногиронга, муҳтожга, мазлумга, маҳрумга ва б. қайтариб берилиши шартдир. Акс ҳолда бу — етимнинг ҳаққини ейиш, ўғрилик ва оғир жиноятдир.
«Нима бўпти, ишлаб топган бўлса-бўпти-да» дейдиганлар чиқади, биламан.
Бир жамоат ишидаги ходимнинг иш ҳаққи қанча бўлса, дин-у давлат ходимининг ҳам ҳаққи шунча холос. Яъни нафақасини (маошини) олади ва ортиғини жамиятга қайтаради. Худди, дейлик, давлат кассасида ўтирувчи кассир кечгача миллионларни санайди, кассадаги ўша пуллардан ўзига ҳам ўзлаштириб олса, унга нима дейилади? Ўғирлик. Бу борада дин билан давлат алоҳида деган нарса йўқ. Дин-у давлат ва мулк-и миллат бир бутундир. Иккиси ҳам ўша халқники, жамиятники, ўша халққа, жамиятга тегишлидир, «Аллоҳ»га тегишлидир, яъни ҳеч бир шахс ўзиники қилиб ололмайди.
Давлат хизматидан бойиган одам билан диний хизматдан бойиган одамнинг насаби битта жойда бирлашади: ЎҒРИЛИК насабида!
Нима демоқчи эканим тушунарли бўлгандир.
Мавзуимиз жамият (дин-у давлат) хизматидан, айниқса дин устидан шахсий бойлик орттириш…
***
Энди…
Баъзан шундай дейишади: «Ўзида йўқ-да, ҳасад қиляпти, кўролмаяпти!»
Уларга жавобим шуки: «Эй ақлсизлар! Эй мияси бесуннатлар! Бир одамнинг ҳаромга ботиши, бунинг нимасига ҳасад қилиб бўларкан?»
Баъзан шундай дейишади: «Нима энди, очдан ўлайликми, бизда ҳам тирикчилик, нафс бор ахир?»
Уларга жавобим шуки: «Эй ақлсизлар! Эй мияси бесуннатлар! Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Абу Бакр ибн Куҳофа, Умар ибн Ҳаттоб, Али ибн Абу Толиблар очдан ўлдими, нимага бир тийин ҳам мерос қолмасдан ўтишди оламдан? Ахир уларнинг суннати мана шу эмасми? Наҳот йўқ орангизда ҳеч бир Аҳли-Суннат?»
Баъзан шундай дейишади: «Дин-у давлат шон-шараф истар, мақому-мансаб молу-бойлик келтирур, бой бўлиш унинг шаънидир».
Уларга жавобим шуки: «Эй ақлсизлар! Эй мияси бесуннатлар! Бу мақом ва мансаб молу-бойлик келтирса, нега Аҳли Байт бойиб кетмади? Мақоми Маҳмуд (жамиятга, халққа, инсониятга холис хизматга бахшида мақом, ўзига молу-бойлик орттирмаган, шу сабабли ҳам мақталган, мақтовга лойиқ мақоми маҳмуд) етмасмиди сизга?»
Баъзан шундай дейишади: «Ҳам дин ҳам давлатда ишлаб, ҳалол бойлик орттирмоқчиман. Бунинг нимаси ёмон?»
Уларга жавобим шуки: «Эй ақлсизлар! Эй мияси бесуннатлар! Ундай бўлса, курсини бўшатасан, ҳам дин ҳам давлат ишини тарк этасан! Бориб, тижоратга, ишлаб чиқаришга, импорт-экспортга, олди-сотдига киришасан! Ҳалол болик орттиришни ўша ёқлардан ахтар! Дин-у давлат бойлик орттирадиган жой эмас!»
***
Баъзан шундай ҳам дейишади: «Бу гапларинг учун дин тужжорларининг тинчи йўқолади, сени такфир этишади, қатли вожиб дея фатво чиқаришади».
Бунга жавобим шу: «Юқорида шартларни санаб ўтдим. «Аллоҳ, Китоб, Пайғамбар» дея ваъз қилувчи шахслар, жамоатлар, нашриётлар, имомлар, сайтлар ва ҳ. учун топган даромади «нафақа» миқдоридан ортиғи ҳаром!»
Акс ҳолда, энг катта жамоатчилик хизмати (Аллоҳ/Қуръон/Пайғамбар/Дин) устидан бойлик йиғилган бўлади.
Унда нима қилиш керак? Хўп, сиз ўзингизга олманг, мен ўз мисолимда тушунтирай. Дейлик, мен бир китоб ёздим. 100 минг адад сотилди, ярим доллари муаллиф ҳаққи бўлса, қўлимга 50 минг доллар тушади демак. Бундан фақат бир йиллик нафақам бўлган 4 минг дирҳам (курс бўйича доллар ёки сўмда) миқдорни олиб қолиб, қолганини энг кеч уч кун ичида инфоқ этишим (тарқатишим/ўзимдан айириб беришим/қўлимдан чиқаришим) лозим.
Хўш кимга? Бу Китобнинг асл эгаларига! Етимга, бева-бечорага, мазлумга, маҳрумга, қул озод этишга, яъни бўйинтуруқ остида қолганни қутқаришга (қарзга ботганни қарзидан халос этиш бугун мана шудир!), эзилганларга, мустазъафларга…
Ўзинга эмас, жамоатингга, шайхингга, пирингга, тарафторингга эмас, Аллоҳнинг Китобида номлари саналган ва аслида ўшаларнинг ҳаққини ҳимоя қилиш учун нозил бўлган бу Китоби Мубийннинг ҳақиқий эгаларига…

Бутун дин хизматида, Аллоҳ, Китоб, Пайғамбар номидан ваъз айтувчилар мана шундай қилиши лозим.
Худди шу каби, барча давлат имконларини ишлатувчилар, ҳазиналар бошида ўтирганлар, мақом ва мансаб эгалари мана шундай қилиши лозим!
Чунки дин-у давлат ва мулк-и миллат бир бутундир. «Дин фаолияти» ҳам «давлат фаолияти» ҳам халқ учун, жамият учун бир хизматдир.
Бутун динларнинг ва инқилобларнинг негизида инсонлар орасидаги қардошлик, меҳр-мурувват, раҳм-шафқат, ҳуррият, адолат, тенглик каби универсал умуминсоний қадриятлар ётади. Динлар мана шунинг учун дунёга келади, инқилоблар туғилади. Бироқ кейинчалик корпорацияга айлантирилади ва «китоб юкланган эшаклар» манфаатига қурбон қилинади.
Аммо шунақа экан деб, яхшиликнинг, адолат ва тенгликнинг овози ўчмайди, ўчириб бўлмайди. Яна янгидан қанча-қанча қуёшлар (вал-фажр) чиқар, ҳар гал айни умид-ла…
Аллоҳ, Китоб, Пайғамбар даъвоси нега энг катта жамоатчилик иши, дин-у давлат ва мулк-и миллат нега бир бутун, экани энди тушунарли бўлгандир.

Комментариев нет:
Отправить комментарий