Минг йилдан бери мусулмонлар орасида қизғин тортишувлар мавзуси бўлган «Исо қайтадими?» баҳси, Қуръон нузулидан олдинги даврлардан бошланган.
Мусулмонлар орасида ёйилган эътиқодга кўра, Исо а.с. хочга михланмаган, Аллох уни ўз хузурига кўтарган ва Қиёматга яқин уни ер юзига яна юборади.
Бир мусулмон бундай эътиқодни қабул қилиш-қилмаслик устида ўйланаркан, беихтиёр бир қатор саволлар пайдо бўлади:
— Агар Исо а.с. ўлмаган бўлса, хозир қаерда?
— Агар ер юзига қайта юбориладиган бўлса, сабаб нима? Пайғамбарлик вазифаси ярмида қолганмиди? Унга юклатилган таблиғ вазифаси якунланмаганми?
— Аллох ўз Китобида «Хар бир жон ўлимни тотгувчидир» ва «Бизнинг қонунларимизда ўзгариш тополмассан» дейди. Исо ўлмаган, деган эътиқод бу оятларга зид келмоқда-ку?
— Бир элчининг, минг йиллар ўтиб, бошқа бир элчидан кейин яна қайта келиши, Қуръонда борми?
— Ундан хам мухими, Аллоҳ ўз Китобини Қиёматгача сақлашига, унинг бенуқсон, мукаммал эканини маълум қилган бўлса, дунё ва охиратдаги нажотнинг барча йўлларини кўрсатган бўлса, Исо а.с. келиб, қайси нуқсонни тўлдираркин ёки умматга яна қандай нажот келтираркин?..
***
«Ва: Биз, Аллохнинг Росули Мариям ўғли Масих Исони ҳаққи-рост қатл этдик» — дейишларига. Улар уни қатл этмадилар ва уни ҳочга осмадилар ҳам. Аммо улар шундай шубхага туширилдилар. Хақиқатан у хақида ихтилофга тушганлар, аниқ бир шубха ичидадирлар. Уларда хеч қандай илмлари йўқ, фақат гумонга эргашмоқдалар. Уни аниқ қатл этмадилар». (Нисо:157 )
«Ва ма қоталуху» = Уни қатл этмадилар
«Ва ма солабуху» = Уни ҳочга осмадилар
«Ва лакин шуббиха лахум» = Улар шундай шубхага туширилдилар
Яъни «қатл этмади, ҳочга осмади» дегани, кофирлар Исо а.с.га ҳеч қандай зарар бера олмаганини кўрсатади. Аллоҳ таоло ўз расулини кофирлар зараридан ҳимоя этган, худди бошқа расулларни ҳимоя этгани каби. Аммо бу билан, Исо ўлмаган, хозир ҳам тирик ва қайтиб келади, дегани эмас.
Муҳаммад а.с.ни хам мушриклар бир неча бор ўлдирмоқчи бўлганлар. Аммо уддасидан чиқолмадилар, Аллоҳ ўз расулини ҳимоя қилди. Аммо бу билан, Мухаммад а.с. ҳам ўлмаган, хозир ҳам тирик ва қайиб келади, дегани эмас. Мухаммад а.с. ҳам бошқа расуллар каби вафот этган ва қайтиб келмайди.
Юқоридаги Нисо:157 ни таржима қилган кишилар, «бошқа биров Исо а.с.га ўхшатиб қўйилган ва янглишиб ўшани осишган» деб маъно беришади. Бу зўраки маъно чиқаришдир, аслида оятдаги маъно очиқ-равшан. Ва лакин шуббиха лахум — улар Исони осдик, қатл этдик деган шубхага тушдилар, туширилдилар. Аммо бу хусусда ҳеч бир далиллари йўқ, фақат тахминга, гумонга эргашмоқдалар. Уни қатл этмадилар, бу аниқ.
Хўп, қатл этмадилар, хочга осмадилар, унда нима бўлди?
***
«Эй Исо, шубхасиз сени Мен вафот эттираман, сени қутқараман ва инкорчилардан поклайман. Хамда сенга эргашганларни, қиёматгача кофирлардан устун қиламан. Сўнгра қайтишингиз Менгадир, ихтилофга тушган нарсаларда орангизда Мен хукм қиламан». (Оли Имрон:55)
Рофаъа — кўтармоқ, юксалтмоқ, қутқармоқ
Роофаъа — химоя қилмоқ, қутқармоқ
Бу оятда Аллох, Исо а.с.ни ўлдиришга келган Рим империяси аскарлари қўлидан қутқаргани айтилган. Ўлган барчани жонини олгани каби, Исонинг хам жонини Ўзи олишини билдирмоқда. Бундан мурод, рисолатни тамомламай туриб, душман қўлида қатл этилиш эмас, балки рисолатини тамомлаб, ўз табиий ўлими билан вафот топиши эканини англаймиз. Исо а.с. хозир ҳам Аллохнинг хузурида, ерга қайтиш учун кутаяпти, деган маъно чиқариш эса, зўрма-зўраки иш.
Шундай экан, осмонга чиқиш ва яна қайтиб тушиш масаласи қаердан чиқди?
Рофаъа — калимасини Ўз хузурига кўтариш деб олган тақдирда хам, натижа ўзгармайди. Чунки Аллох, Исо а.с.ни ўзи вафот топтиришини айтяпди. Шундай экан, Исонинг кўтарилиши, вафотидан кейин бўлиб, уни тирик холда кўтариш эмас.
Яна Рофаъа калимаси, бошқа пайғамбарлар учун хам ишлатилган:
«Китобда Идрисни хам зикр айла, дарҳақиқат у сиддиқ набий эди.
Уни олий мақомга кўтардик.» (Марям:56-57)
Бу оятда хам, Идрис а.с. рофъ қилингани айтилган. Унда Идрисни хам, хозир осмонда, пайти келиб у хам қайтиб тушади, дейиш керакми?
***
Исо а.с. қайтади, деган эътиқодни тушуниш учун, бу хақдаги христиан эътиқоди билан танишиб кўрайлик.
Христианларга кўра, Исо хочга михлаб ўлдирилгандан сўнг уч кун ўтгач, мозорга дафн этилган. Орадан уч кун ўтгач, қабр бўм-бўш эканини кўришган. Шунинг учун, Исо осмонга кўтарилибди, дейишган.
Бу эътиқод, Қуръон нузули даврида кўплаб насоролар мусулмон бўлдилар. Орадан бир муддат ўтиб, мусулмонлик ёйилиб, Яқин Шарқдаги христиан ҳудудларга ҳам етиб борди. Мусулмонларнинг куч-қудрати сабабли мусулмон бўлган кўплаб маҳаллий насоролар эски эътиқодларидан воз кечмаган ёхуд кечолмаган эди. Бу эътиқодларини Исломга зид эмас, балки Исломнинг бир парчаси дея таширдилар. Қуръон нузулидан икки аср ўтиб эса, хадис китоблари ижод этиларкан, бундай эътиқодлар энди Муҳаммад а.с.нинг «оғзидан» қайд этилди.
Албатта, ўша даврда ҳам бундай христиан эътиқодини исломлаштиришга қарши баъзи олимлар шиддатли танқидлар билан чиқишди. Бироқ, анча кенг ёйилиб бўлган бу эътиқод қаршисида бу танқидлар устун келолмади.
***
Маълумки, хар бир пайғамбар, ўзидан аввалги пайғамбарларни тасдиқлаш, хақни эслатиш ва келажакдан хушхабар бериш учун келади.
Исо а.с. хам, Тавротдаги ихтилофларни йўқотиш ва ўзидан кейин Ахмад исмли пайғамбар хушхабарини бериш учун келди.
Эсланг, Марям ўғли Исо деди: «Эй Исроил ўғиллари, мен сизларга Аллохнинг элчисиман. Ўзимдан олдинги Тавротни тўғрилаш ва мендан кейин келадиган, исми Ахмад бўлган пайғамбар хушхабарини бериш учун келганман». Кейин, уларга очиқ далиллар кўрсатилганда, улар: бу очиқ сехр, дедилар». (Софф:6)
Исо а.с.дан кейин яна бир пайғамбар келишини, хам яхудийлар, хам христианлар билишар эди. Чунки бу башорат, Исо а.с. уларга етказган, хатто унинг исмини хам билдирган эди.
Шу ерда яна кетма-кет савол туғилади:
Бир пайғамбарнинг қайтишидек фавқулодда мухим мавзу нега Қуръонда йўқ?
Агар Исо қайтадиган бўлса, Аллоҳ Софф:6-да келганидек, очиқ лафз билан билдирмасмиди?
Хулоса шуки, Исонинг келишидек мухим бир воқеа бор бўлсайди, мутлақо Қуръонда келган бўлиши керак. Модомики келмаган экан, Аллоҳнинг динида йўқ.
***
Аллох ва Мухаммад а.с.ни динда иккита алохида шореъ (шариат эгаси, дин манбаи) қабул қилувчи биродарлар дейиши мумкин: «Ундай бўлса, Бухорий ва Муслимларда Исонинг қайтиши ҳақидаги ҳадислар нима бўлади?»
Қуръон мумини сифатида айтаманки, шариат эгаси ёлғиз Аллохдир, У ўз хукмида хеч кимни шерик қилмайди. Бу дегани диннинг асоси ёлғиз Қуръондир, келажакка доир ғайбий хабарлар фақат Қуръонда келган. Пайғамбар а.с. ўша оятларни инсонларга таблиғ этган, ва ўзлари амал қилиб ўргатиб кетганлар. Инсонлар уни кўриб, эшитиб бошқаларга нақл этишган. Аммо ғайб хабарлари фақат Қуръондаги хабарлар бўлиб қолаверади. Қуръонда келмаган ғайбий хабар, хадисда келиши мумкин эмас.
Элчининг вазифаси таблиғдир. Таблиғ бу – Аллохнинг буйруқ ва қайтариқларини бенуқсон ёки иловасиз, борича инсонларга етказиш. Элчи ваҳйдаги ғайбдан бошқа ғайбни билмайди, у хам динни фақат Қуръондан ўрганади.
«Айт: Мен илк пайғамбар эмасман. Менинг ва сизнинг бошингизга нималар келишини билмайман. Мен фақат, ўзимга вахй қилинганга эргашаман. Мен фақатгина огохлантирувчиман». (Ахқоф:9)
Қуръонда айтилмаган ғайб хабарлар пайғамбар ҳадисида айтилади, деган эътиқодга жавобни биз Қуръоннинг ўзидан келтириб, мавзуни ёпишни маъқул кўрамиз.
«Агар элчи Бизнинг номимиздан баъзи гаплар уйдиргудек бўлса,
Албатта Биз уни ўз қудратимиз билан ушлаган бўлардик
Сўнгра унинг шох томирини узиб ташлаган бўлардик
Ва ҳеч бирингиз буни тўсиб қололмасдингиз» (Хааққо:44-47 )
***
ИСО ҚАЙТАДИ ДЕГУВЧИЛАРНИНГ ДАЛИЛЛАРИ

Бу оятда келган «сенга эргашганларни, қиёматгача кофирлардан устун қиламан» ифодаси, Исо а.с. яна қайтишига далил, дейишади. Уларнинг эътиқодича, Исо а.с. бу дунёга яна қайтади ва ўзига ишониб эргашганлар билан бирга ер юзида ўз хокимиятини қуради.
Аслида эса, бу эътиқод – Аллоҳнинг китобида ҳеч қандай асоси бўлмаган, тамоман хаёл махсулидир.
Оятда очиқ-ойдин кўриниб турган нарса шуки, Исо қайтиши ҳақида хеч нарса дейилмаган, фақат унга эргашганлар, қиёматгача кофирлардан устун бўлиши айтилган. Оятдаги ваъда мана шу холос.
«Ахли китоб орасидан, ўлмасидан олдин унга имон келтирмайдигани йўқдир». (Нисо:159 )
Бу оятдан шундай маъно чиқаришади: Ахли китобнинг имон келтириши, фақат Исонинг қайтиши билан мумкин. Шунинг учун Исо а.с. қайтади.
Аслида эса бу оятда, Исо а.с.ни қайтишига ҳеч қандай ишорат йўқ. Кейин, ахли китобнинг имон келтириши учун, пайғамбарнинг қайтиши шарт эмас.
Исо а.с.ни хаётлигида кўрган инсонларнинг қанчаси имон келтирмаган, ва хатто уни ўлдирмоқчи хам бўлган?..
Оятда яна, Исога имон келтирадиган ахли китоблар, даврлар ўтиб қиёматга яқин туғиладиган ахли китоблар бўлишига хам ишорат йўқ.
«Шубхасизки у, қиёмат илмидир. Ундан хеч шубхаланманг ва менга эргашинг, чунки бу тўппа-тўғри йўлдир». (Зухруф:61)
Бу оятдаги «У» олмоши Исо а.с. экани ва оятдаги «қиёмат илми» деган жойини «қиёмат аломати» деб ўқишади, ва буни Исонинг қайта келишига далил дейишади.
Бу ерда У олмоши хақида икки хил фарқли қараш бор. Бирига кўра, У – Қуръонга ишора, бошқасига кўра, у – Исога.
Агар Исога ишора, деган қарашни қабул қилсак хам, оятнинг тўғридан-тўғри маъносидан, Исо ер юзига қайтади, деган мазмун чиқариш имконсиз. Бу ерда, аввал Исо қайтади деган эътиқод пайдо қилиб, сўнг Қуръондан унга далил излаш ҳолатига гувоҳ бўламиз.
«Шубхасиз, у, қиёмат илмидир» деганда, Хасан Басрий ва Саид бин Жубайрга кўра, Қуръон назарда тутилмоқда. Яъни Қуръон, ғайб бўлмиш Қиёмат хақидаги илмлар манбаидир.
Қуръондаги оятлардан чиқадиган хулосамиз шу, Исо а.с. нинг вафоти очиқ маънолар билан келган, яъни Қуръонга кўра, Исо а.с. ўлдирилмаган, ўз ўлими билан вафот этган. Исо бу дунёга қайта келиши хақида оятлардан чиқарилган талқинлар зўрма-зўраки уйдирилган. Аслида, Қуръонда бунга ишора қилувчи маъно йўқ. Исо а.с. қайтади, деган иддао, Қуръонга эмас, балки тамомила христианлар таъсирида уйдирилган ривоятларга асосланади. Ва бу ривоятлар орқали мусулмон диний адабиётига кириб қолган ботил эътиқоддир.
***
ИСО А.С. ВАФОТ ЭТГАНИГА ДАЛОЛАТ ҚИЛУВЧИ ОЯТЛАР
А) Исо а.с.нинг вафоти ҳақида очиқ зикр этилган оятлар
Эсланг, Аллох деди: «Эй Исо, шубхасиз сени Мен вафот эттираман, сени қутқараман ва инкорчилардан поклайман. Хамда сенга эргашганларни, қиёматгача кофирлардан устун қиламан. Сўнгра қайтишингиз Менгадир, ихтилофга тушган нарсаларда орангизда Мен хукм қиламан». (Оли Имрон:55)
«Мен уларга, факат менга буюрганингни гапирдим. «Менинг хам Роббим, сизнинг хам Роббингиз бўлган Аллохга қуллик қилинг» дедим. Уларни ичида бўлганим муддатда уларга назоратчи эдим. МЕНИ ВАФОТ ЭТТИРГАНИНГДАН КЕЙИН уларни назоратчиси факат сен бўлдинг. Сен хамма нарсани хақиқати билан кўрувчисан». (Моида:117 )
«Туғилган куним, ЎЛАДИГАН КУНИМ, тирик холда қайта тургизиладиган куним менга омонлик бўлсин». (Марям:33)
В) Исо а.с.нинг вафоти ҳақида билвосита маънодаги оятлар
Биз уларни таом емайдиган жасад ҳолида яратмадик ва улар ўлмайдиган (ўлимсиз) эмаслар. (Анбиё:8 )
Хар бир жон ўлгувчидир. Сўнгра Бизга қайтгувчисизлар.(Анкабут:57)
Ҳар бир жон ўлгувчидир. Сизни имтихон қилиб яхшилик билан хам, ёмонлик билан хам синаймиз ва Бизга қайтариласизлар.(Анбиё:35)
***
ТАСАВВУР ҚИЛИНГ, ИСО А.С. ҚАЙТИБ КЕЛДИ
— Унинг хақиқий Исо ибн Марям эканини қаердан биласиз? Ўзини гапиданми? Ё уни тасдиқловчи пайғамбарлик мухри бўладими? Ё мўъжиза кўрсатадими? Ё уни аввал кўрганлар тасдиқлайдими?
— Исо а.с. қайтиб келса, табиийки, қаршиликсиз бўлмайди. Чунки даъво қилишларига кўра, Исо келса оддий одамлар ичида тинчгина кун ўтказмайди. Набий бўлиб келмаса-да, набийлар ишини қилади дейдилар. Яъни хозирда тарк этилган Қуръонни яна қайта таблиғ қилади, ширк ва хурофотларга қарши курашади ва ш.к. Бу ўз-ўзидан давлатлар, глобал динлар, улар ичидаги диний жамоалар, улар ичидаги турли мазхаблар тарафидан жавобсиз қолдирилмайди.
Инсонлар, келган ҳар бир пайғамбарга ёмон муомала қилишган, уларни юртларидан ҳайдаб чиқаришган, тошбўрон қилишган, оловда ёқмоқчи бўлишган, ва ҳатто қатл қилишган. Инсоният тарихида юборилган элчига қарши урушмаган қавм бўлган эмас.
Шундай экан, Исо а.с. келса, уни қизил гиламлар ёзиб, гулдасталар билан кутиб олишадими? Йўқ, албатта, аксинча, хозирги мавжуд техника, технология ва армия имкониятларининг барчасини ишга солган ҳолда Исо а.с.га қарши кураш бошланади.
— Ер юзида хозир нечта мазхаб бўлса, хаммаси ўзини хақ деб билади. Хаммасининг ўзича «далил»и бор. Зотан, бир йўлнинг хақлигига далил яратмасдан, унга бировни эргаштириш имконсиз. Исо а.с. келса, юзлаб балки минглаб мазхабларни инкор қилган бўларди. Ҳатто бугун мавжуд барча йўл ва мазхабларнинг ҳаммасини инкор қилиш эҳтимоли хам бор. Ана шунда, бу жамоалар, ишониб эргашган ўз йўлларини осонгина, тинчгина, тарк этишига ишонасизми?
Хатто христианлар хам, Исони ўз динларида топа олмай, эхтимол, уни инкор қилган бўлишарди. Ҳаётлик чоғида ўз жонини Аллохнинг ёрдами билан зўр-аранг қутқариб қолган Исо, глобал қаршилик, қўзғолон ва жанглар қаршисида қандай туриб бераркин?
Ёки у пайтда Исо а.с., Аллох тарафидан йўл кўрсатилиб, малаклар билан қувватланиб турармикан? Ахир Исо келса, набий бўлиб келмайди-ку, у оддий шахс бўлиб келади-ку?
Бутун пайғамбарлик даврида 11-12 та инсонни ўз йўлига эргаштира олган Исо а.с.ни, Худонинг ўғли деб 2000 йилдан бери ибодат қилаётган, юзлаб мазхабларга бўлиниб кетган икки ярим миллиард христиан тан олармикан? Ахир набий бўлмагандан кейин, унинг на мўъжизаси бўлади, на илохий китоби.
Исо а.с. келиб, «Сизлар адашиб кетгансиз, Инжилни ўзгартирдингиз, бас, Қуръонга келинг, Қуръон ўзгармаган» деса, бу даъватга христианлар Лаббай дермикан?
Албатта, йўқ! Булар ҳақиқатдан йироқ эҳтимоллар.
Хақиқатга яқинроғи шу: черковлар, яширин ташкилотлар, ва улар хизматидаги давлатлар бирлашиб, бор кучи билан Исо ибн Марямни йўқ қилишга киришади.
Исо а.с. хам, унга ишонган саноқли мусулмон жамоани ёнига олиб, бир ярим милиард жоҳил мусулмонга қарши, икки ярим милиард христиан ва яна қолган бошқа 4 миллиард кофир ва мушрикларга қарши жанг қиладими?
Уларни мажбурлаб, куч билан, қурол ишлатиб, 7 миллиард инсонни, (эхтимол, у вақтда бундан-да кўпроқ инсониятни) Қуръонга тобеъ қиладими?
Ҳолбуки, Қуръоннинг ўзида «истаган имон келтирсин, истаган куфр келтирсин», «динда мажбурлаш йўқ» дейилган бўлса.
Аллохнинг суннатида ўзгариш бўлмайди.
Қизиқ, Пайғамбар эмас, оддий одам келиб, бундай миқёсдаги ишларни қилиши учун неча йил керак экан?
Тарихда қайси миллат ёки элат пайғамбар кутмаган?
Кутилган пайғамбар очиқ оятлар билан келганда эса, қайси миллат у пайғамбарни инкор қилиб, уни ўлдириш пайига тушмаган?
«Исо қайтади» эътиқоди – доим ўзидан кейин янги пайғамбар кутаётган қавмларнинг эътиқоди.
У эътиқод биз мусулмонларга тегишли эмас, чунки бизнинг пайғамбаримиз келиб бўлган ва у сўнгги набийдир.
Бу дунё яратилгандан бери асло ўзгармай келаётган Аллохнинг қонунлари, нега энди ўзгариши керак? Қўлида то қиёматгача боқий китоби бўлган бир умматга нега энди қутқарувчи юбориш керак? Мукаммал дин ва тамомига етказилган неъмат бўлмиш Қуръондаги динда нега энди булар йўқ?
Аллоҳ унутдими ёки адашдими? Йўқ асло, У унутмас ҳам, адашмас ҳам. Одамзотнинг кўпчилиги фақат гумонга эргашур, гумон эса ҳеч қачон ҳаққни ифода этмайди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий