Қуръонга имон келтирган муминлар, ишонгани ҳақиқатлари йўлида атрофга зид келишдан, қавми, ота-бобо дини пешволари тарафидан ётлатилиши муқаррар. Бунга тайёр бўлишлари ва бундан қўрқмасликлари лозим. Бу табиий жараёндир, ўтмишда пайғамбарлар ва уларга эргашганларнинг бошига ҳам бунга ўхшаш синовлар келган.
Пайғамбарлардан бу борада қандай ўрнак олиш мумкин? Қуръонда улар ўз қавмлари қаршисига чиқиб, ўз жонларини таҳликага қўйиб бўлса ҳам, ҳақни айтгани ва ҳақдан асло чекинмаганини кўрамиз.
Кўриб келаяпмизки, уйдирилган дин юзйиллардир ҳукмини сурган бизнинг минтақаларда, Қуръонга қайтиш чақириғи турлича кутиб олинмоқда. Бир тарафдан, дин пешволари ва уларга хизматкор қатламлар, бу чақириқни ўзларига душман ва тижорий рақиб ўлароқ баҳоладилар шекилли, буни гўё «динга улкан хавф-хатар» дея уқтирмоқчи бўлдилар авомга. Бошқа тарафдан эса, диндан бирор даромад ё манфаати бўлмаган соғлом ақлли кишилар бу чақириқни анча илиқ кутиб олмоқда, Қуръонга қайтмоқда, ва уйдирилган дин ширкларидан халос бўлмоқда.
«Аллоҳ қулига етарли эмасми?! Сенга Ундан ўзгалар билан хавф солажаклар». (Зумар:36)
Ушбу оятдан англаймизки, раббликда Аллоҳни етарли билмаганлар, динда Унинг Китобини етарли билмаганлар, унинг ёнида дин қўювчи шериклар ясаб олганлар (хоҳ тарихдаги мушриклар бўлсин, хоҳ бугунгилари), Аллоҳдан бошқа барча махлуқот гўёки сенга қаршидек кўрсатишга уринади, гўё бу билан муминлар қалбида қўрқув пайдо бўлади, ва натижада муминлар мағлубиятини тан олиб, таслим бўладигандек…
Аллоҳ қулига етарли эмасми?! Ўтмишдаги мисолларни эсланг, Аллоҳнинг Китобига қарши чиққан душманлардан қай бири ғолиб кела олди? Бугунгилар келарми?
Бугунгиларнинг аҳволи кулгиги, рости. «Дин ақл эмас, нақл динидир, биз фақат тақлидчи муқаллидмиз» дейишади. Аввал ақлни рад этиб, ортидан ақл ўргатиш хасталиги. Бошқача қилиб айтганда, бир пайтнинг ўзида ҳам ҳайвон подаси бўлишни иззат-шараф билишади, ҳамда бошқаларниям пода каби ўтлатсам, дейди.
Ҳам пода, ҳам подачилар…
Комментариев нет:
Отправить комментарий