Компьютер дунёсида икки турдаги хавф бор. Биринчиси — очиқ душман (хакер). У тизимни бузиб киришга ҳаракат қилади, сиз уни кўрасиз ва ҳимояланасиз. Иккинчиси ва энг хавфлиси — Троян вируси. У ўзини фойдали дастур, ўйин ёки антивирус қилиб кўрсатади. Сиз унга ишониб, ўз қўлингиз билан компьютер хотирасига юклайсиз. У ичкарига кириб, бутун операцион тизимни вайрон қилади, лекин ташқи кўриниши ҳалиям "фойдали дастур" бўлиб тураверади.
Қуръоний мантиқ (29:61-65)
Мушриклар — Аллоҳ йўқ демайди! Улардан "Осмон ва Ерни ким яратган?" деб сўрасангиз, баралла "АЛЛОҲ!" деб жавоб беришади. Улар пайғамбарларга, китобларга, охиратга ишонишади. Ҳатто кемага чиқиб, ўлим хавфини ҳис қилишса, Аллоҳга чин қалбдан, ихлос билан дуо қилишади.
Мушрик — бу Атеист ёки Кофир эмас. Мушрик — бу тизимга "Аллоҳ" номи билан кириб олган, лекин ичидан кодни бузаётган Троян вирусидир!
"Медиатор" (Воситачи) хатолиги Бўйин томири ва Провайдерлар
Кибернетикада тармоқ уланиши
Агар сизда сервер билан тўғридан-тўғри, энг тезкор ва мутлақо бепул алоқа линияси (Прямой канал) бўлса, сиз ўртага қўшимча тезликни секинлаштирадиган ва маълумотни ўғирлайдиган сохта "провайдер" ёки "воситачи" қўясизми? Бу мантиқсизлик-ку!
Муллакратия воситачилик бозори (39:3)
Аллоҳ Қоф сурасида айтяпти: "Мен инсонга бўйин томиридан ҳам яқинроқман". Орада масофа ноль! Лекин мушрик мантиқи нима дейди? "Тўғри, Аллоҳ яратган, лекин У улуғ зот, биз гуноҳкормиз, тўғридан-тўғри дуоимиз етмайди. Мана бу авлиёнинг арвоҳини, мана бу пирни ўртага қўяйлик, бизни Аллоҳга яқинлаштирсин".
Мана бу — муллаларнинг бизнес-модели! Улар инсон билан Аллоҳ ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқани узиб, ўзларини "Маънавий божхона" қилиб жойлаштиришган. Сиз Аллоҳдан нимадир сўрамоқчи бўлсангиз, уларнинг "муборак" филтрларидан ўтишингиз керак.
Манфаатли кодлаш Синдроми
Мушрикларнинг амаллари нега беҳуда кетади (39:65)? Чунки уларда Тизимли Яхлитлик йўқ.
Улар Аллоҳ берган қонунлар рўйхатини очишади-да, фақат ўзларининг шахсий манфаатига, бизнесига ёки нафсига мос келадиган кодларнигина қабул қилишади
Рўза тутиш ёки ҳажга бориш кодини юклаб олишади (чунки бу уларнинг жамиятдаги обрўсини оширади).
Лекин "Одамларнинг молини ботил йўл билан ема", "Бахиллик қилма", "Золим бўлма", "Адолат билан гувоҳлик бер" деган кодларни "удалить" қилиб юборишади.
Натижада нима пайдо бўлади? "Сахий золим", "Намозхон ўғри" ёки "Ҳажга борган каззоб".
Аллоҳ айтяпти: Бунақа "Ярим-ярти рандомли" иймон ўтмайди. Агар ширк аралашса, тизимнинг бошқа жойида қанча чиройли функция бўлмасин, бутун операцион тизим куйиб кетади (амалинг беҳуда кетгай).
Энг яширин ШОК-ФАКТ Нафсни Илоҳ қилиб олиш (25:43)
Одамлар ширк деганда фақат Будданинг ҳайкалини ёки тошларни тасаввур қилади. Қуръон эса бутунлай бошқа даражани очмоқда: Инсон ўз нафсини (ҳавои хоҳишини) илоҳ қилиб олиши мумкин!
Мантиқий занжир...
Сизни ким бошқарса, сизнинг Илоҳингиз ўшадир. Агар сиз бирор қарор қабул қилаётганда Аллоҳнинг "Бу ишни қилма, бу — ҳаром/зулм" деган буйруғини билиб туриб, ўз нафсингизнинг "Йўқ, мен шуни хоҳлайман, менга шу қулай" деган амрини устун қўйсангиз — табриклайман, Сиз ўзингизни Илоҳ мақомига кўтариб, ўз нафсингизга сажда қилган бўласиз!
Муллакратия буни ҳеч қачон тушунтирмайди. Чунки улар ўзлари нафс ва амалдорларнинг хизматкорига айланиб бўлишган.
Ҳисоб кунидаги энг кулгили Техник хатолик
Жуда қизиқ, Қуръонда (6:22-23) Мушрикларнинг Қиёмат кунидаги баҳонаси келтирилган. Улар Аллоҳнинг олдига боришганда, қилган ширклари фош бўлганини кўриб, кўзларини пирпиратиб: "Роббимиз Аллоҳга қасамки, биз мушрик бўлмаган эдик!" деб қасам ичишади.
Бу худди компьютерни бузиб, ичига вирус тўлдириб ташлаган дастурчининг, тизим куйиб кетганидан кейин "Компьютер ўзидан-ўзи бузилди, мен умуман вирус юкламагандим, мен фақат фойдали нарсалар қилгандим" деб туриб олишига ўхшайди. Ўзларининг мушрик эканлигидан ҳаётда бехабар ўтишади, чунки дин пешволари уларга ширкнинг асл таърифини эмас, балки фақат "Абу Жаҳлнинг тошларини" тушунтирган.
Агар Муллакратия вакилларидан бири келиб, Сизга яна ўша эски "воситачилик" бозорини таклиф қилса, унга мана шу фактлар билан жавоб беринг,
Сиз менга Насронийларнинг 'Исо Худонинг ўғли, у бизни қутқаради, у шафоат қилади' деган воситачилик вирусини бошқа ном билан сотяпсиз. Насронийлар ҳам Исони (а.с) яхши кўрганларидан илоҳлаштириб юборишган ва ҳаётда ўзларини мушрик деб ўйлашмаган. Мушрик — бу Аллоҳни инкор қилувчи эмас, балки Аллоҳга ишониб туриб, Унинг динига ўзгартириш киритувчи, ўртага авлиё-пирларни воситачи қилувчи ва ўз нафсини илоҳ қилиб олувчи Кимсадир! Сиз одамларга ширкнинг мана шу асл юзини яшириб, уларни муллаларга қарам қилиб қўйдингиз. Лекин Қуръон коди очилди — энди воситачиларга жой йўқ, алоқа тўғридан-тўғри бўйин томири орқали!"
04.06.2026
https://t.me/iqro114
Sho.95
Комментариев нет:
Отправить комментарий