Замонавий ёшлар орасида "Косплей" (Costume Play) деган ўйин бор. Кимдир Бэтменнинг, кимдир Ўргимчак одамнинг кийимини тикиб кийиб олади-да, ўзини қаҳрамондек ҳис қилади. Лекин бирортаси осмонда уча олмайди, чунки бу — шунчаки костюм, ичида куч йўқ.Муллакратия бугунги кунда Исломни айнан мана шундай "Тарихий Косплей Клуби"га айлантириб юборган!
Уларнинг онгида "Энг зўр мусулмон" бўлишнинг формуласи жуда кулгили.. 7-асрдаги арабларнинг кийимини кийиб олиш, соқолни ўша даврникидек қўйиш, шимнинг почасини ўлчаш ва кундалик ҳаётда эски арабча сўзларни ишлатиш.
Улар Пайғамбарнинг МИССИЯСИНИ (жаҳолатга қарши кураш, адолат, илм-фан) эмас, балки унинг ГАРДЕРОБИНИ (кийим жавонини) кўчириб олишган! Ўзларини қаҳрамон ҳис қилишади, лекин асл қаҳрамонлик — жамиятни ўзгартириш — уларнинг хаёлига ҳам келмайди. Бу шунчаки диний карнавалдир.
Орқа ойнага қараб ҳайдалаётган "Феррари"
Муллакратиянинг энг даҳшатли психозларидан бири — "Хронологик касаллик" (Вақтга сиғиниш).
Улар одамларни шунга ишонтиришганки "Орқага — ўтмишга қанчалик кўп тақлид қилсак, Аллоҳга шунчалик яқинлашамиз". Уларнинг бутун орзуси вақт машинасига ўтириб, минг йил орқага қайтишдир.
Аммо Аллоҳ Қуръонни (динни) инсониятга "Феррари" двигатели каби олдинга, келажакка, илм ва тараққиётга учиш учун берган! Муллалар т эса шу "Феррари"га ўтириб олган-да, фақат Орқани кўрсатувчи ойнага (Зеркало заднего вида) қараб машина ҳайдамоқчи бўляпти!
Натижа нима бўлади? Албатта, авария! Улар бугунги куннинг муаммоларини (коинот, иқтисод) минг йил олдинги фатволар билан ечмоқчи бўлишади. Чунки улар олдинга қарашни гуноҳ деб билишади.
"Конфетнинг қоғози" ва Илоҳий Сканер
Муллакратиянинг мухлислари Қуръонни ва иймонни қандай баҳолайди? Улар "Қадоқлаш" (Упаковка) мутахассисларига айланиб қолишган.
Тасаввур қилинг Сизга дунёдаги энг ширин ва фойдали Конфетни беришди. Конфетнинг ичи (мағзи) — бу Адолат, Меҳр, Тўғрилик ва Тафаккур. Конфетнинг қоғози — бу ташқи кўриниш (соқол, кийим, форма).
Муллалар нима қилади? Улар конфетнинг ичидаги мағзини (адолат ва тафаккурни) ахлатга улоқтириб, фақат ҚОҒОЗНИ чайнаб ётишибди!
Аллоҳ Қиёмат куни одамларни "Кийим-кечак сканери"дан ўтказмайди. Ҳаж сурасининг 37-оятида қурбонлик ҳақида ажойиб гап бор".
Уларнинг гўштлари ҳам Аллоҳга етиб бормайди, қонлари ҳам, лекин Унга сиздаги тақво етиб боради. Аллоҳ уларни сизга бўйсундириб қўйди, токи сизларга Тўғри Йўлни насиб этгани учун Унинг буюклигини зикр этгайсиз. Яхшилик қилувчиларга хушхабар бергин.(22/37)
Демак, Илоҳий Сканер ташқи формани эмас, ички "Процессорни" ўқийди!
Агар қайсидир мутаассиб олдингизга келиб, сизни замонавий кийинганингиз, илм-фан билан шуғулланаётганингиз ёки уларнинг "ўтмиш формаси"га тушмаганингиз учун танқид қилса, унга мана шу тарихий зарбани беринг:
Сиз Исломни буюк ижтимоий инқилобдан олиб, 'Тарихий Косплей' театрига айлантириб қўйибсиз. Сиз Пайғамбарнинг буюк миссиясини, адолатини ва тафаккурини эмас, балки 7-асрдаги гардероби ва урф-одатини кўчириб олиб, ўзингизни 'энг тақводор' деб алдаяпсиз. Аллоҳ динни орқа ойнага қараб юриш учун эмас, келажакни ёритиш учун берган. Сиз конфетнинг қоғозини чайнаш билан овора бўлаверинг, формангизни ва почангизни ўлчаб юринг, мен эса конфетнинг мағзини — Адолат, Илм ва Тафаккурни танлайман. Диндаги костюмлар шоуси мен учун эмас!"
22.06.2026
https://t.me/iqro114
Sho.95
Комментариев нет:
Отправить комментарий