Нега муллакратиянинг "Жаҳаннамдан Суғурта Полиси" ишламайди?
Энг шафқатсиз физик факт (Термодинамиканинг 2-қонуни)
Коинотда Энтропия деган даҳшатли қонун бор. Унинг маъноси шу Борлиқдаги ҳамма нарса, агар ўз ҳолига ташлаб қўйилса, автоматик равишда тартибсизликка, парчаланишга ва хаосга қараб кетади.
Сиз даштнинг ўртасига дунёдаги энг чиройли, энг мустаҳкам ва замонавий қасрни қуринг. Кейин эшигини қулфлаб, у ерга 50 йил умуман кирманг. У ерда ҳеч ким яшамасин, ҳеч ким бузмоқчи бўлмасин.50 йилдан кейин нима бўлади?