РИТУАЛЛАР ҚУЛЛИГИДАН ҚУРЪОН ҲУРРИЯТИГА: УНУТИЛГАН АСОСИЙ БУЙРУҚ
Биз кўтарган масала — бугунги мусулмон оламининг энг катта фожиаси: диннинг ҳаётбахш, инқилобий моҳиятини ўлдириб, уни жонсиз ритуаллар ва шаклбозлик қабрига кўмиш. Бугунги кунда "Ислом" деб тақдим этилаётган нарсанинг аксарияти Қуръоннинг ўзи лаънатлаган ҳолатга тушиб қолган — мағзи олиб ташланган пўстлоққа.