19.08.2026

ИЛОҲИЙ МАҲКАМАДА "ТАНИШ-БИЛИШЧИЛИК" / ШАФОАТ ИЛЛЮЗИЯСИ

Тасаввур қилинг, Қиёмат куни. Бутун Коинотнинг Энг Одил Судьяси — Аллоҳ таоло тарозини ўрнатди. Инсоннинг бутун умри, қилмишлари заррама-зарра ўлчанди ва Мутлақ Адолат билан ҳукм ўқилди... Жаҳаннам!

Муллаларнинг эртакларига кўра, шу пайт нима бўлар эмиш? Эмишки, пайғамбар югуриб келиб, "Тўхтатинглар! Бу менинг умматим, у менга тириклигида фалон минг марта салавот айтган, мен буни қутқариб қоламан!" дермиш ва Аллоҳ Ўз ҳукмини бекор қилиб, бандани жаннатга киритармиш...

Тўхтанг! Ақлни ишлатайлик..

Сиз бутун дунёга адолатсизлик қилсангиз-у, лекин судьянинг танишига озгина "хушомад" қилиб қўйган бўлсангиз, сизни жазодан озод қилишса — бу нима дейилади? Бу инсонлар яратган энг пасткаш тизим — КОРРУПЦИЯ ва ТАНИШ-БИЛИШЧИЛИК дейилади!

Муллакратия ўзининг шу "шафоат" эртаги билан Аллоҳни — гўёки қарорини ўзгартирадиган, ноҳақликка кўз юмадиган "Адолатсиз Судья"га, Пайғамбарни эса — Одил Судьянинг ҳукмига қарши чиқиб, жиноятчиларни қутқарадиган "Осмондаги VIP-Адвокат"га айлантириб қўйди!

Аллоҳ Қуръонда "Азобга лойиқ топилган ёки Оташга улоқтирилганни Сен қутқара олармидинг??!" (Зумар, 19) ва "Мен сизларни ҳимоя қилувчингиз эмасман" (Анъом, 104) деб очиқ-ойдин баёнот берган бўлса-да, улар Қуръонни бир четга суриб, ўзларига қулай бўлган "Қутқарувчи" образини яратиб олишди.

"Саловат" Ҳаракатми ёки Диван қучоқлаб ётишми?

Унда нега улар "Салавот" сўзини бунчалик бузиб талқин қилишди?

Чунки "Саловат"нинг асл Қуръоний маъноси — Қўллаб-қувватлаш, Ҳаракат қилиш ва Пайғамбарнинг ишига ёрдам беришдир (Аҳзоб, 56). Яъни, жамиятда адолат ўрнатиш, илм тарқатиш, зулмга қарши курашиш. Бу — тер тўкишни, ақл ишлатишни ва масъулиятни талаб қилади!

Лекин Муллакратияга бу керак эмас! Улар динни — иссиққина масжидда, диванда ётган ҳолда тилни минг марта қимирлатиб қўйиб, Қиёматдаги "VIP-чипта"ни сотиб олиш мумкин бўлган ТЕЛЕМАГАЗИНга айлантиришди. Бу психологик наркотикдир.. "Сен жамиятни ўзгартирма, сен илм ўрганма, сен зулмга қарши чиқма... шунчаки жойнамозда ўтириб, тилингда арабча сўзларни қайтар ва Қиёматда сени 'оканг' (пайғамбар) ҳал қилиб беради!" Бу орқали улар бутун бошли умматни ҳаракатдан тўхтатиб, фалаж қилиб қўйишди.

Зомбилар Фермаси "Мияни ўчириш" операцияси

Хўш, нега миллиардлаб одамлар шундай мантиқсиз, Қуръонга зид эртакларга ишонди? Қандай қилиб улар Аллоҳни адолатсиз, пайғамбарни эса адвокат сифатида қабул қилишди?

Бунинг сабаби — муллакратиянинг иккинчи ва энг даҳшатли жиноятида, УЛАР АҚЛНИ ФАЛАЖ ҚИЛИШДИ!

Қуръон юзлаб оятларда (17:36, 10:100, 8:22) инсонни танқидий фикрлашга, кўр-кўрона эргашмасликка, кўпчиликка қўшилиб кетмасликка, ота-боболарнинг удумларини савол остига олишга ва коинотни илмий тадқиқ қилишга буюради. Қуръон наздида, Савол бермаган, шубҳа қилмаган ва ақлини ишлатмаган одам — энг тубан махлуқдир!

Аммо динкубатор билади... Агар одамлар миясини ёқса, агар улар Қуръон талаб қилганидек объектив хулоса чиқаришни, тасдиқланмаган хабарларни (уйдирма ҳадисларни) инкор қилишни бошласа — шафоат ҳақидаги, воситачилар ҳақидаги эртаклар чилпарчин бўлади.

Шунинг учун Муллакратия қаттиқ фатво чиқарди.. "Ақлингга суянма, кўпчилик (жумҳур) нима деса шунга эргаш, ота-боболаринг йўлидан чиқма!"

Натижада, Қуръоннинг "Тафаккур қил!" деган буйруғи унутилди ва уммат ҳар қандай ёлғонни ютаверадиган, фақат "шафоат" кутиб яшайдиган тобелар сурувига (раъияга) айлантирилди.

***

Агар бирортаси сизга.. "Кўпчилик уламолар шундай деган, биз ақлимиз билан тушунолмаймиз, пайғамбар шафоатидан умидвормиз" деб, ўзининг интеллектуал дангасалигини оқламоқчи бўлса, мана бу зарба билан уларни жойига ўтқазиб қўйинг))

"Сизлар Исломни Қиёматдаги 'Коррупцияли Суд'га, пайғамбарни эса ўша суддаги 'Таниш-билиш адвокат'га айлантириб қўйдингиз! Аллоҳ 'Мен жаҳаннамга ҳукм қилган бандани сен қутқара оласанми?!' деб очиқ оят туширган бўлса-да, сизлар Аллоҳни адолатсиз қилиб кўрсатишдан қўрқмаяпсиз.

Нега? Чунки сизга жавобгарлик ва ҳаракат керак эмас! Сиз 'Салавот' деган илоҳий масъулиятни (яъни пайғамбар миссиясини давом эттиришни) — диванда ётиб олиб жаннат сотиб олинадиган 'Афсун'га айлантириб олдингиз. Қуръон 'Миянгни ишлат, кўпчиликка кўр-кўрона эргашма, далил талаб қил!' деб буюрса, сиз 'Кўпчилик нима деса шу, ақлингни ўчир' деб, Исломни зомбилар фермасига айлантирдингиз. Мени 'шафоатсизлик'да айбламанг, мен Мутлақ Адолат эгаси бўлган Аллоҳнинг ҳукмини ҳурмат қиламан, сиз эса ўзингизнинг жавобгарликдан қочиш учун яратган иллюзиянгизга сиғиняпсиз! Ақлни ёқинг, бўлмаса Қиёматда ҳеч қандай 'VIP-чипта' ёрдам бермайди!"


16.07.2026
Sho.95

Комментариев нет: