19.08.2026

ТЕЛЕСКОПГА САЖДА, ИЛОҲИЙ "UPDATE" ва КОММУНАЛ АРШ

 Муллакратия Қуръонни қандай масхара қилади?

"Телескопни Улуғлаб, Коинотни Йўқотганлар": Оятнинг асл моҳияти (Астрономия)

Тасаввур қилинг, Бир буюк Олим ёввойи қабилага коинот мўъжизаларини, галактикаларни кўриши учун энг сўнгги моделдаги "Хаббл" телескопини совға қилди. Олим уларга: "Бунинг ичига қаранглар, сизни буюк кашфиётлар кутяпти!" деди. Аммо қабила нима қилди? Улар телескопдан коинотга қараш ўрнига, телескопнинг ўзини духоба матоларга ўраб, баланд токчага қўйиб, унга сажда қила бошладилар. Улар телескопнинг йўриқномасини (текстини) мақомга солиб, йиғлаб ўқишар, унинг темирларини ўпишарди, лекин БИРОР МАРТА ҲАМ ЛИНЗАДАН ОСМОНГА ҚАРАМАДИ!

Синдикатнинг жинояти (Оят феномени)

Қуръон — бу Аллоҳ инсониятга берган энг буюк "Илоҳий Телескоп"дир! Оятдаги «Оят» калимаси аслида Қуръон саҳифаларидаги ҳарфлар эмас, балки шу "телескоп" орқали кўриниши керак бўлган реал мўъжизалар — физика, биология, коинот ва тарихдир! (Қуръоннинг ҳеч бир жойида бирликдаги "оят" сўзи Қуръон лафзига ишлатилмаган).

Аммо Синдикат (муллалар ва ривоятчилар) нима қилади? Улар мусулмонларга "Оят — бу фақат Қуръоннинг арабча тексти" деб, телескоп орқали реал коинотни (оятларни) ўрганишни тақиқлаб қўйишди! Уммат коинотдаги ҳақиқий "оятларни" (атомларни, галактикаларни, табиат қонунларини) тадқиқ қилиш ўрнига, телескопнинг "йўриқномаси" бўлган Қуръон текстини шунчаки мақомга солиб ўқиб, китобни ялаб-ўпиш билан банд бўлиб қолди. Натижада мусулмонлар коинотдан, илм-фандан узилиб, жаҳолат ботқоғига ботди. Синдикат Умматдан реал коинотни ўғирлаб, уларни "Телескопнинг темирини ўпадиган" бутпарастларга айлантирди!

"Худонинг Қоралама Дафтари ва Илоҳий Update": Насх-Мансух фирибгарлиги 

Сиз энг зўр дастурчининг (программистнинг) дастурини сотиб олдингиз. Лекин дастур хато ишлаяпти. Сизга шундай дейишса: "Эй, дастурчи бошида кодни хато ёзибди, кейин эсидан чиқиб кетибди, ҳозир эски хато кодларни ўчириб, ўрнига 'Update' (янгиланиш) ташлаб юборди". Бу оддий инсон учун нормал ҳолат. Аммо Мутлақ Илм Эгаси бўлган Аллоҳ учун-чи?!

Синдикатнинг жинояти (Насх-Мансух)

Аллоҳ Қуръонда: "Агар у Аллоҳдан бошқасидан бўлганида, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлишарди!" (Нисо:82) деб, Ўз сўзида заррача хато ёки зиддият йўқлигини эълон қилган.

Лекин Синдикатнинг ўйлаб топган уйдирма ҳадислари Қуръонга тескари келиб қолганда, улар даҳшатли жиноятга қўл уришди — улар "Насх ва Мансух" (Оятларни бекор қилиш) назариясини ўйлаб топишди!

Синдикат Аллоҳни гўёки хато қиладиган, олдин бир ҳукм бериб, кейин "узр, бу ҳукм ўхшамади, бекор қиламан" дейдиган, ёки баъзи оятларни "унутиб қўядиган" ожиз ёзувчига чиқарди! Улар Қуръонни Аллоҳнинг "Қоралама дафтарига" айлантиришди. Аслида эса Бақара 106-оятдаги "насх" ва "оят" бу Қуръон матни эмас, балки реал ҳаётдаги мўъжизалар ва ибратларнинг бир-бирига алмашишидир (масалан, эски умматларнинг шариати ёки табиатдаги ҳодисалар). Синдикат эса ўзларининг мантиқсиз ривоятларини қутқариб қолиш учун очиқдан-очиқ Аллоҳни ва Қуръонни "нуқсонли, хато код ёзиб, кейин ўчирадиган" даражага тушириб ҳақорат қилди!

"Илоҳий Коммунал Квартира ва Антиквар Зевс": Худони одамга тенглаштириш

Қадимги Грек афсоналарини ўқиганмисиз? У ердаги худолар тахт талашади, одамларга ўхшаб кулади, қўл-оёғи бор, тахтда ким биландир ёнма-ён ўтиради. Бир сўз билан айтганда — осмондаги "коммунал квартирада" яшайдиган супер-одамлар.

Синдикатнинг жинояти (Ҳадислардаги Аллоҳ тасаввури)

Қуръондаги Аллоҳ — бу миллиардлаб галактикаларни, вақт ва маконни яратган, ҳеч нарсага ўхшамайдиган (Шўро:11), Арши ва Мулкида ҳеч кимни шерик қилмайдиган (Фурқон:2) Мутлақ ва Буюк Зотдир.

Аммо Синдикатнинг "саҳиҳ" деб улуғланадиган китобларичи? Улар Исломнинг соф Тавҳидини пастга уриб, Худони Грек Зевсига айлантириб қўйишди! Уларнинг ривоятлари бўйича..

Аллоҳ Одамни ўз суратида яратганмиш (Муслим:2612 — Христианликдан ўғирланган ақида!).

Аллоҳ одамларга қараб кулармиш (Бухорий, Табароний).

Қалблар Раҳмоннинг икки бармоғи орасида эмиш (Термизий).

Ва энг даҳшатли, инсоннинг қонини қайнатадиган ширк:

"Қиёмат куни Аллоҳ Расулуллоҳни Ўз Аршига (курсисига) ёнига ўтқизади" эмиш! Ва буни инкор қилганлар "кофир" бўлармиш! (Ибн Аббос, Мужоҳид ривоятлари).

Синдикат Пайғамбарни улуғлайман деб, Коинот Эгасининг Мутлақ Аршини икки киши ўтирадиган "Коммунал квартирага" ёки "Автобуснинг орқа ўриндиғига" айлантириб қўйди! Қуръондаги Мутлақ Аллоҳ қаёқда-ю, курсида пайғамбар билан сиқишиб ўтирадиган, бармоғи бор ва куладиган Синдикатнинг "Антиквар Худоси" қаёқда?! Бу Қуръон тавҳидини йўқ қилишнинг энг чўққисидир!

***

Агар мазҳабчи ёки ривоятчи сизни "насх-мансух" билан ёки "ҳадислардаги сифатлар" билан баҳсга тортса, бутун устунларини қулатадиган мана бу гапни айтинг...

"Сиз мени Илоҳий Телескопнинг (Қуръоннинг) фақат темирларини ўпиб, Коинотни (ҳақиқий оятларни) унутишга чақиряпсиз. Қуръон менга 'Коинотга, тарихга, фанга қара (оятларни изла)' дейди, сиз эса 'Йўқ, фақат ҳарфларни мақомга солиб ўқисанг бўлди' дейсиз. Сизнинг динингиз Умматни илмдан шундай тўсди.

Иккинчидан, менинг Роббимнинг Сўзи мукаммалдир ва унда ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ! Сизлар эса ўзларингизнинг тўқима ривоятларингизни оқлаш учун Аллоҳни 'қароридан қайтадиган', 'хато ёзиб, кейин бекор қиладиган' ожиз муаллифга чиқаряпсиз. Насх-мансух деган фирибгарлигингиз билан Қуръонни Аллоҳнинг 'Қоралама дафтари'га айлантириб ҳақорат қилишингизга йўл қўймайман!

Ва энг муҳими! Сизларнинг саҳиҳ деб ишонган китобларингиздаги Аллоҳ — бу Қуръондаги Коинот Роббиси эмас, балки инсон қиёфасидаги, куладиган, бармоғи бор ва тахтини бошқалар билан бўлишадиган 'Грек Зевси'дир. Сизлар Аллоҳнинг Аршини икки киши  ўтирадиган коммунал квартирага айлантириб, энг катта ширкни келтириб чиқардингиз! Мен сизларнинг инсонсифат мифологиянгизга эмас, Қуръондаги Ўзига ҳеч нарса ўхшамайдиган (Шўро:11) ва Ўз мулкида шериги йўқ (Фурқон:2) БУЮК АЛЛОҲГА иймон келтираман!"


05.08.2026

Sho.95

Комментариев нет: