"ДИНИЙ ОКР" (обсессив-компульсив бузилиш) / Худони микро-менежерга айлантириш
Қуръоннинг Худоси қандай? У Мутлақ Буюк, 2 триллион галактикани, қора туйнукларни, квант механикаси ва ДНК тизимини яратган Коинот Архитектори. У инсондан макро-мақсадларни талаб қилади Адолат ўрнатиш, ерни обод қилиш (Ҳуд, 61), коинот қонунларини ўрганиш.
Аммо Синдикат (уламолар кастаси) бундай Буюк Худони одамлар тасаввурига сиғдира олмасди, чунки Макро-Худони англаган одам, майда чаламуллаларга тобе бўлмайди. Шунинг учун улар нима қилишади?
Улар Худони "Микро-менежер"га (майдакаш назоратчига) айлантириб қўйишди!
Муллакратия одамларнинг миясига ОКР (Обсессив-компульсив бузилиш — руҳий касаллик, яъни майда-чуйдаларга телбаларча ёпишиб олиш) вирусини киритди. Улар минглаб жилд китобларни қуйидагиларга бағишлашди
Уйдан қайси оёқда чиқиш керак?
Сувни уч қултумда ичиш керакми ёки бир?
Шимнинг почаси тўпиқдан неча миллиметр тепада бўлиши шарт?
Таҳорат олаётганда сув тегмай қолган 1 миллиметр жой учун дўзахда ёниш...
Жиноятнинг мағзи, Бу шунчаки қоидалар эмас, бу Когнитив Қамал (Мияни банд қилиш) операциясидир. Инсон миясининг ресурси чекланган. Агар сизнинг миянгиз кун бўйи "намозда бармоғимни тўғри қимирлатдимми, хожатхонага чап оёқда кирдимми?" деган ваҳима ва майдакашлик билан банд бўлса, сизда саратонга даво топиш, давлатнинг иқтисодий моделини яратиш ёки коинотни ўрганиш учун мияда жой (RAM) қолмайди!
Муллакратия умматни микро-деталлар билан шунчалик банд қилиб, ваҳимага солиб қўйдики, натижада Ислом олами глобал цивилизациядан узилиб, "ўзининг ички кийими ва соқоли" билан курашадиган ОКР касалига чалинган беморга айланди.
"Некро-Культ" Ҳаётни қадрсизлантириш ва Мағлубиятни оқлаш
Иккинчи буюк жиноят. Қуръон — бу ҲАЁТ китоби. У тирикларга қарата айтилган ва шу дунёда адолатли тизим қуришга ундайди.
Аммо муллакратия дунёда қолоқ бўлиб қолганини, илм-фанда ютқазганини тан олмаслик учун энг пасткаш психологик найрангни ишлатди.. Улар Исломни "Некро-Культ"га (Ўлимга сиғиниш индустриясига) айлантиришди.
Улар "Дунё — мўминнинг қамоқхонаси, кофирнинг жаннатидир" деган қарашни пропаганда қилишди.
Улар "Бу дунёда камбағал, хор ва қолоқ бўлсак ҳам, биз ўлганимиздан кейин зўр яшаймиз, анави бой яшаётган кофирлар эса дўзахда ёнади" деган "Мағлублар таскинини" яратишди.
Бу орқали Синдикат жамиятнинг ривожланиш моторини ўлдирди. Одамлар касалхона, университет ёки завод қуриш ўрнига, бутун эътиборини "Гўр азоби қандай бўлади? Мункар ва Накир нима деб сўрайди? Кафанни қандай бичиш керак?" деган ўлимдан кейинги жараёнларга қаратди. Ҳаёт — шунчаки ўлимни кутиш залига айланиб қолди. Дунёни обод қилиш (Қуръоний вазифа) — дунёдан юз ўгириш (Синдикат вазифаси) билан алмаштирилди.
***
Агар бугун кимдир сизни кичик бир деталда (масалан, кийим, суннат ёки қандайдир маросимда) айблаб, ўзини тақводор кўрсатмоқчи бўлса, унга мана бундай аргументни беринг..
"Сиз Коинот Архитектори бўлган Буюк Аллоҳни — одамларнинг шими узунлигини ўлчайдиган ва хожатхонага қайси оёқда киришини пойлайдиган 'микро-менежер' даражасига тушириб қўйдингиз! Бу сизнинг энг катта ширкингиздир!
Сиз ва сизнинг Синдикатингиз бутун бошли умматни 'Диний ОКР' (майдакашлик руҳий касаллиги) билан зарарладингиз. Қуръон биздан коинот сирларини очишни, адолатли тизим қуришни ва макро-интеллектни талаб қилса, сиз миянгизни 'мисвокни неча марта суртиш' ва 'қандай шаклда ўтириш' билан банд қилиб, глобал тараққиётдан 500 йил орқада қолдингиз. Жуда яхши биласиз майда-чуйда маросимларга ўралашиб қолган мияда буюк ихтироларга жой қолмайди!
Иккинчидан, сизлар 'Некро-Культ' (ўлимга сиғинувчилар)сиз! Сиз бу дунёда ҳамма нарсани бой бердингиз, иқтисодни ҳам, илмни ҳам барбод қилдингиз ва энди ўзингизнинг бу шармандали мағлубиятингизни 'дунё биз учун қамоқхона' деган баҳона билан оқлаяпсиз. Мени ўзингизнинг ўлим кутиш залингизга тортманг. Қуръон менга 'Ерни обод қил' деб буюрди. Мен Аллоҳга фақат гўр ва ўлим ҳақида ўйлайдиган мағлуб сифатида эмас, шу ҳаётда интеллектуал ва адолатли из қолдирган Яратувчининг ҳақиқий муттақий бандаси сифатида бормоқчиман!
21.07.2026
Sho.95
Комментариев нет:
Отправить комментарий