19.08.2026

СЕМАНТИК ҚАРОҚЧИЛИК ВА ГЛОБАЛ ҚЎЙ ФЕРМАСИ

Муллалар Қуръонни қандай қилиб "Эртак"ка, Умматни эса "Чорва"га айлантирди?

Лингвистик Қароқчилик / "Социология"дан "Мифология"га ўтиш

Аллоҳ Қуръонни жамиятни бошқариш, геосиёсат ва адолат ўрнатиш учун реал социологик қўлланма қилиб туширган эди. Аммо Синдикат(муллалар кастаси) бу китобдаги сўзларнинг ўзагини (этимологиясини) бузиб, инсонларни реал ҳаётдан узиш учун уни Мистика ва Афсунга айлантирди..

ОДАМ (А-Дам) Мистик лойдан — "Тинчлик Миссияси"га.

Муллакратия Одамни шунчаки биологик биринчи инсон (Homo Sapiens) сифатида чеклаб, эътиборни "лойдан яралиш" мифологиясига қаратди. Аслида эса морфологик жиҳатдан "А-Дам" — "Қон тўкмас" деганидир! Бу Ер юзида қон тўкмасдан, адолат ва тенглик қонунларини (барча исмларни) ўрнатувчи Социал Миссиянинг номи эди. Фаришталарнинг (Малакларнинг) "Ерда қон тўкувчини яратасанми?" деган саволига Аллоҳнинг жавоби айнан шу "А-Дам" (Қон тўкмайдиган миссия) эди!

 МАЛАК (М-Л-К): Қанотли шарпалардан — "Имкон эгалари"га.

Синдикат "Малак" сўзини осмонда учадиган, нурдан яралган қанотли шарпаларга айлантирди. Нега? Чунки агар "Малак" сўзининг асл ўзаги М-Л-К (Эгалик қилиш, мулк, имконият) эканлиги очилса, жамиятдаги бойлар, сиёсатчилар ва таъсир доирасига эга бўлган элита қатлам масъулиятга тортилар эди. "Одамга сажда (итоат) қилган малаклар" — бу реал ҳаётда илоҳий адолат қонунларига таслим бўлган жамиятнинг имкон эгаларидир.

 ЖИН (Ж-Н-Н): Кўринмас арвоҳлардан — "Махфий кучлар ва Ажнабийлар"га.

Бу Синдикатнинг энг зўр иллюзияси! "Жин" сўзи (усти ёпиқ, нотаниш, ажнабий) аслида араб бўлмаган, тили ва маданияти бегона қавмларни ёки яширин фаолият юритувчи гуруҳларни (разведка, махфий хизматлар) англатган. Лекин муллалар динни ваҳимада ушлаб туриш учун уларни "кўринмас, одамни чаладиган арвоҳлар"га айлантирди.

Синдикат Қуръонни давлат бошқаруви ва социологиядан юлиб олиб, "Жинлар чалиши, осмондаги шарпалар ва лой одамлар" ҳақидаги Шарқ эртаклари китобига айлантириб қўйди. Бу орқали улар мусулмонларнинг диққатини реал муаммолардан (иқтисод, қонун, илм) мистик ваҳималарга буриб юборишди.

"Ҳадис Операцияси" Умматни Чорва Фермасига қамаш

Қуръон мантиғини мистика билан ўлдириб бўлгач, Синдикат жамият устидан мутлақ назорат ўрнатиш учун янги қонун (ҳадис) ишлаб чиқди. Бу тарихдаги энг даҳшатли психологик манипуляциялардан биридир...

"Ҳар бирингиз чўпонсиз ва ҳар бирингиз ўз подангиздан масъулсиз."

Бир қарашда чиройли гап. Лекин бу социологик жиҳатдан нима дегани?

Агар жамиятда дин пешвоси Чўпон бўлса, демак, жамиятнинг ўзи ким бўлади? ПОДА (Қўйлар)!

Синдикат бу орқали мусулмонларни Мустақил Инсондан — "Пода зеҳниятига" тушириб қўйди..

Подада мия бўлмайди У мустақил фикрламайди, қарорга эътироз билдирмайди. "Чўпонларимиз (уламолар, мазҳаббошилар) биздан кўра яхшироқ билади" деб кўр-кўрона эргашаверади.

Ферма иқтисодиёти Чўпон ўз подасини нима қилади? Қўйлар чўпоннинг мулкидир! Чўпон истаган пайтида унинг сутини соғиб олади (масжидга йиғимлар,  "чипта"лар сотиш орқали молини шилади), истаганда эса уни ўз манфаати йўлида қурбонликка сўяди (фанатик тўдаларга айлантириб, урушларга ва низоларга ташлайди).

Улар мусулмонларга "Кўзингни юм, ақлингни ишлатма, мазҳаб ва ҳадисларга эргаш" деб дуо ўқитди ва кўзимизни очганимизда — илм-фан, тараққиёт ва эркинлик бой берилган, бўйнимизда эса Синдикатнинг занжири турар эди.

***

Агар мутаассиблар сизни "ўтмиш уламоларининг ҳикматини инкор қилишда" ёки "ҳадисларни писанд қилмасликда" айбласа, мана бу жавобни юзларига тортиб уринг)

Сизнинг Синдикатингиз (муллакратия) Қуръонни Аллоҳнинг реал социологик қонунларидан — 'Голливуд фэнтезиси'га айлантириб юборганини билиб туриб, менга дин ўргатманг!

Қуръон 'А-Дам' (қон тўкмасдан адолат ўрнатувчи лойиҳа) деса, сиз буни мистик эртакка бурдингиз. Қуръон 'Малаклар' ва 'Жинлар' деб жамиятдаги имкон эгаларини, сиёсий ва бегона қатламларни (социологияни) ўргатса, сиз буни қанотли шарпалар ва кўринмас арвоҳларга айлантириб, умматнинг миясини ваҳима ва хурофотга тўлдирдингиз. Бу қилмишингиз — Илоҳий Калом устидаги 'Семантик қароқчилик'дир!

Ундан ҳам ёмони, сизлар 'Чўпон ва Пода' деган уйдирмаларингиз билан Ислом умматини мустақил фикрловчи шахслардан — сут соғиб олинадиган ва исталган пайтда сўйиладиган 'Қўйлар фермаси'га айлантирдингиз. Яҳудийларнинг Талмудини, Насронийларнинг Попларини танқид қиласиз-у, лекин ўзингиз Қуръон қолиб, юзлаб йиллар давомида турли шайхлар ва мазҳаблар ёзиб кетган 'йўриқномалар'га сиғиниб ётибсиз.

Ман сизнинг 'Фермангиз'даги манглайига муҳр босилган қўй эмасман! Ман илоҳий матнни асл ўзагида, ҳар хил ривоят ва эртакларсиз ўқийдиган, 'А-Дам' миссиясини (Адолатни) давом эттирувчи озод Инсонман. Сиз эса ўзингизнинг 'шарпалар дунёси' ва 'чўпонларингиз' билан қўрада қолишда давом этинг!"


22.07.2026
Sho.95

Комментариев нет: