Замонавий тилда буни "Корпоратив Рейдерлик" (Рейдерский захват) дейилади.
Тасаввур қилинг, Бир зўр Олим (Абу Ҳанифа) фикрлашга, ақлга (Аҳли Райъ) асосланган зўр ва эркин бир "Компания" қурди. У кўр-кўрона эргашишга, уйдирма ривоятларга қарши эди. Бу эса ўша пайтдаги Диктаторларга (сиёсий иқтидорга) ёқмади. Улар нима қилди? Олимни қамоққа ташлаб, ўлдиришди!
Лекин халқ Олимни яхши кўрарди. Шунинг учун золимлар унинг "Компаниясини" ёпишмади, балки унинг Брендини ва Логотипини ўғирлашди! Унинг ўрнига ўзларининг итоатгўй муфтийсини (Абу Юсуфни) раҳбар қилиб қўйиб, компаниянинг ичидаги "Ақл ва Тафаккур" ускуналарини чиқариб ташлашди-да, ўрнига "Кўр-кўрона ҳадис ёдлаш ва Итоат қилиш" дастгоҳларини ўрнатишди!
Бугун минглаб одамлар ,"Биз Ҳанафиймиз, Абу Ҳанифанинг йўлидамиз" деб кўкрагига уради. Аслида эса улар Абу Ҳанифанинг қотиллари ясаб берган, мантиқсиз ва уйдирмаларга тўла "Қалбаки Франшиза"да ишлаб ётибди. Улар "Ақл" деган пойдеворни бузиб, ўрнига Шофеъий бошлаб берган "Ривоятлар ботқоғини" Абу Ҳанифа номи билан сотишяпти. Бу тарихдаги энг катта муаллифлик ҳуқуқини бузишдир!
"Троян Вируси" ва Компьютернинг қотиб қолиши
Хўш, муллакратия (Шофеъий ва ундан кейингилар) Қуръонни қандай қилиб нафақага чиқарди? Жуда оддий. Улар Қуръоннинг ёнига "Троян Вируси"ни жойлаштиришди.
Худонинг Қуръони — бу мукаммал ва ёпиқ Операцион Система (масалан, iOS). Унга ҳеч қандай қўшимча дастур керак эмас.
Лекин муллакратия айтдики, "Йўқ, бу система ишлаши учун бизнинг инсоний 'Ижмоъ', 'Қиёс' ва миллионта 'Ҳадислар' деган дастурларимизни ҳам ўрнатиш мажбурий!" (Яъни башарий каломни — Илоҳий ваҳийга тенглаштиришди).
Натижа нима бўлди? Тизим кўтармади! Одамлар яратган дастурлар (мазҳаблар) бир-бирига зид чиқиб (сенга ҳалол бўлгани, менга ҳаром), "Мазҳаблар Исломи" деган даҳшатли, ишламайдиган, қотиб қолган ва доим "Error" (Хато) берадиган вирус тизими пайдо бўлди. Бугунги дин — бу Худонинг асл дастури эмас, Синдикат томонидан минг хил ямоқ урилган, ақл билан ишламайдиган "Вирусли Дастур"дир!
Забастовка (Иш ташлаш) Асал бермайдиган Асаларилар
Аллоҳ Қуръонда ибодат (қуллик) нима эканини асаларининг мисолида (Наҳл:68) тушунтирган. Асаларининг Ибодати — гулдан шира йиғиб, одамларга шифо бўладиган АСАЛ БЕРИШ! Инсоннинг ибодати ҳам худди шундай (Нисо:36) — ота-онага, қўшнига, етимга, жамиятга ЯХШИЛИК ва ХИЗМАТ ҚИЛИШ (яъни ижтимоий асал ишлаб чиқариш).
Лекин муллакратия ("Аҳбор ва Руҳбонлар") нима қилди? Улар Заводда "ЗАБАСТОВКА" (Иш ташлаш) эълон қилишди!
Улар инсонларга айтди.. "Асал ишлаб чиқаришни, илм-фан қилишни, жамиятга фойда келтиришни йиғиштиринг! Булар ибодат эмас! Ибодат — бу фақат биз чизиб берган шаклда, кунига беш марта сафга туриб, биз ёзиб берган дуоларни арабчада куйлаш, қўлни қаерга қўйишни тортишиш ва бизнинг ҳикояларимизни эшитиб йиғлашдир!"
Улар Ибодатни — "Ишлаб чиқариш ва Хизмат"дан, шунчаки механистик "Ритуал Гимнастика"га айлантириб қўйишди! Бугун бизнинг масжидларимиз асал беришни унутган, фақат бир жойда тўпланиб олиб "Ғўнғиллайдиган", лекин жамиятга бир томчи иқтисодий, илмий ёки ижтимоий фойда (асал) келтирмайдиган "Асалари уялари"га айланиб қолди! Чунки муллалар уларга "Асал берманглар, фақат ғўнғилласанглар Худо рози бўлади" деб миясини заҳарлаган.
***
Агар даврада кимдир "Сен фалон мазҳабда эмассан, сен тўртта имомнинг гапини Худонинг гапидек қабул қилишинг керак, ибодат бу фақат намозда оёқни қанча очишда" деб баҳслашса, мана бу мантиқ билан уларни нокаут қилинг...
"Сизлар Исломни Худонинг Қонунидан — 'муллакратиянинг Хусусий Божхонаси'га айлантириб олдингиз! Худо Қуръонни аниқ ва мукаммал қилиб берган бўлса-да, сизлар башарий ривоятларни, сиёсий буйруқ билан ўлдирилган олимларнинг (Абу Ҳанифанинг) ўғирланган брендини ва инсоний 'Ижмоъ'ларни Илоҳий Ваҳийга тенглаштириб, Худонинг динини 'Троян вируси'га тўлдириб ташладингиз. Сизнинг энг катта жиноятингиз — ИБОДАТни ўлдирганингиздир! Худо асаларига 'Асал бер' деб, инсонга 'Жамиятга илм, ҳалоллик ва яхшилик бер' деб қуллик вазифасини юклаган эди.
Сиз эса миллатга 'Асал беришни бас қилинг, фақат арабчада ғўнғиллаб ритуал қилсангиз бўлди' деб, бутун бошли умматни тафаккурсиз, илмсиз, лекин 'кўп тоат-ибодат қиладиган' бефойда тўдага айлантирдингиз! Тавба сураси 31-оятда айтилганидек, сизлар Худони эмас, сизга ҳалол-ҳаромни ўз ақли билан чизиб берган мазҳаб имомларини 'Рабб' (Эга) қилиб олдингиз. Қуллик — бу шаклбозлик ва кўр-кўрона тақлид эмас, қуллик — бу Худонинг қонуни билан жамиятга 'Асал' беришдир! Сизнинг мазҳаблар динингиз эса асал бермайдиган, фақат бошқаларни чақадиган қовоқарилар фермасига ўхшайди!"
14.07.2026
Sho.95
Комментариев нет:
Отправить комментарий