Биз Қуръонда Мусо, Фиръавн, Ҳомон ва Қорун ҳақидаги қиссаларни эртак ёки ўтмишдаги тарих сифатида ўқиймиз. Аслида эса, Қуръон бизга жамиятларни қулликда сақлашнинг Универсал Математик Формуласини берган! Ҳар қандай зулм империяси мана шу учта устун (Триада) устида туради.
ФИРЪАВН (Сиёсий Террор) — Ҳокимият монополияси. У одамларнинг танасига ва жонига эгалик қилади. Қўрқув ва куч орқали бошқаради.ҚОРУН (Иқтисодий Террор) — Бойлик монополияси. У жамиятнинг пулини, ресурсларини сўриб олади. Одамларни доимий қашшоқликда ва пул дардида ушлаб туради.
ҲОМОН (Диний/Идеологик Террор) — Ақл монополияси. Фиръавннинг бош коҳини, "Бош муфтийси". Унинг вазифаси — Фиръавннинг зулмини ва Қоруннинг ўғрилигини "Худонинг хоҳиши" ёки "муқаддас иш" деб оқлаб бериш!
Фиръавн қамчи билан танани эзади, Қорун очлик билан меъдани эзади. Лекин уларнинг иккаласи ҳам ҲОМОНСИЗ (Руҳонийсиз) бир кун ҳам яшай олмайди! Чунки инсонлар фақат қамчи билан узоқ вақт бошқарилмайди, уларга "Идеологик наркоз" керак. Ҳомон ана шу наркозни берадиган, қулларга қуллигини "ибодат" деб уқтирадиган дин пешвосидир!
Исломийлаштирилган Ҳомонлар: "Умматнинг Буюк Хиёнати"
Муҳаммад а.с. нима учун келган эди? У Зот мана шу Триадани бутунлай йўқ қилиш учун келган эди!Ислом Фиръавнликни (автократияни) йўқ қилди — ҳамма Аллоҳ олдида тенг деди. Қорунликни йўқ қилди — бойлик фақат бойлар орасида айланмасин деди. Ва энг асосийси — Ислом Ҳомонликни (Руҳонийлар синфини, Клерократияни) таг-туги билан бекор қилди! Исломда Папа йўқ, Кардинал йўқ, Худо ва банда ўртасида ҳеч қандай воситачи ёки "муқаддас коҳин" йўқ эди.
Аммо... Пайғамбар вафотидан кейин Умавийлар ва Аббосийлар даврига келиб, мусулмонлар даҳшатли хиёнатга қўл уришди: Улар Қуръон бузиб ташлаган Учбурчакни қайтадан қурдилар!
Халифалар ва Султонлар янги Фиръавнларга айланди ("Ердаги Худонинг соясимиз" дейишди).
Бойлар ва амалдорлар янги Қорунларга айланди.
Ва энг фожиалиси — Сарой муллалари, мазҳаб асосчилари деб улуғланганлар, минглаб уйдирма ҳадис тўқиганлар янги ҲОМОНЛАРГА айланди!
Улар "Клерикал синф" (Руҳонийлар қатлами) яратишди. Одамларга: "Сизлар Қуръонни тушунмайсизлар, биз тушунамиз. Бизнинг фатвомиз — дин. Султонга итоат қилиш — Худога итоат қилишдир," деб худди Мисрдаги Ҳомон қилган ишни Ислом номидан олиб боришди!
"Интеллектуал Кастрация": Ақлнинг мусодара қилиниши
Ҳомонларнинг энг катта жинояти бу — Умматни фикрлашдан маҳрум қилиш (Интеллектуал кастрация) эди.Қуръон юзлаб марта: "Ақл юритмайсизларми? Тафаккур қилмайсизларми?" деб инсоннинг ўзини фикрлашга чақиради.
Аммо "Исломий Ҳомонлар" (анъанавий дин пешволари ва шайхлар) нима дейди?
"Сен ўзинг Қуръондан ҳукм ололмайсан. Сен мужтаҳид эмассан. 1000 йил олдин яшаб ўтган олимлар ҳаммасини ўйлаб бўлган, сен фақат эргаш (тақлид қил)!"
Бу мутлақо Исломий концепция эмас, бу — тўғридан-тўғри Христиан Черковининг доктринасидир! Ўрта асрларда Католик черкови ҳам оддий халққа Инжилни ўқишни тақиқлаган, "Уни фақат поплар тушунади" деган эди. Бизнинг "Ҳомонлар" ҳам Қуръонни араб тилида, маъносини тушунмайдиган қилиб, шунчаки савоб учун ўқиладиган Афсун китобига айлантириб қўйишди. Улар Қуръоннинг ҳақиқий инқилобий моҳиятини (Фиръавн ва Қорунларга қарши исёнини) яшириш учун динни фақат соқол, таҳорат ва аёлларнинг кийими даражасига тушириб қўйишди.
Агар кимдир сизни "Олимларга нега эргашмайсан, улар диннинг устунлари-ку" деса, унга мана шу тарихий зарбани беринг..
"Дўстим, сиз Исломда ҳеч қачон бўлмаган 'Руҳонийлар синфи'ни (Клерократияни) дин деб ўйлаяпсиз. Қуръон Фиръавн ва Қорунни эмас, биринчи навбатда уларни оқлаб берадиган ҲОМОННИ қоралаган! Ислом инсон ва Аллоҳ ўртасидаги барча воситачиларни — коҳинларни, шайхларни, пирларни ва ўзига 'Мутлақ Ҳақ' мақомини бериб олган мазҳабларни бекор қилиш учун келган эди.
Сиз менга 1000 йил олдинги империялар даврида, Султонларнинг соясида ясалган 'идеологик наркоз'ни дин сифатида тиқиштиряпсиз. Сизнинг 'олимлар ҳаммасини ҳал қилиб бўлган' деган гапингиз — бу Қуръон олиб келган ақл ва тафаккурни тириклайин кўмишдир. Муҳаммад (а.с.) Ҳомонларсиз, соф, адолатли ва ақлга таянадиган дин олиб келган. Мен Аллоҳнинг Китобини қўйиб, тарихнинг чанги босган 'Исломийлаштирилган Ҳомонлар'нинг фатволарига сиғинмайман. Менга дин пешволари эмас, Яратувчининг Ўзи етарлидир!"
17.08.2026
Sho.95
17.08.2026
Sho.95
Комментариев нет:
Отправить комментарий