19.08.2026

ИТАЛИЯ МАФИЯСИ ВА ГАРОВГА ОЛИНГАНЛАР

Эътиқод эркинлиги vs Муртадлик (Ҳуқуқ феномени)

Тасаввур қилинг: Бир одам ўз хоҳиши билан шахмат клубига аъзо бўлди. Кейинроқ зерикиб, "мен энди шахмат ўйнамайман" деб чиқиб кетмоқчи бўлди. Клуб раҳбарлари эса унинг бошига тўппонча тираб: "Клубимизга кириш ихтиёрий эди, лекин чиқиб кетсанг, сени отиб ташлаймиз!" деса, бу шахмат клубими ёки Италия Мафияси (Коза Ностра)ми?

Синдикатнинг жинояти (Муртадни ўлдириш):

Аллоҳ Қуръонда эътиқоднинг мутлақ эркинлигини кафолатлаган: «Динда мажбурлаш йўқ» (Бақара:256) ва «Хоҳлаган иймон келтирсин, хоҳлаган кофир бўлсин» (Каҳф:29). Аллоҳга бошига қурол тиралгани учун "мусулмон" бўлиб юрган мунофиқлар керак эмас, Унга соф ва ихтиёрий муҳаббат керак.

Аммо Синдикат нима қилади? Улар: "Ким динини ўзгартирса, уни ўлдиринглар" (Бухорий ҳадиси) деган қонунни ўйлаб топиб, Исломни Дин эмас, Мафия Картелига айлантириб қўйишди! Синдикат мантиғига кўра, мазҳабга кириш мумкин, лекин чиқишнинг ягона йўли — ўлим! Бундай қонун фақат ўзининг моҳиятига ишонмайдиган, одамларни фақат қўрқув билангина ушлаб турадиган ожиз тизимларга хос. Синдикат Қуръоннинг энг буюк шиори бўлган "Ихтиёрий эътиқод"ни йўқ қилиб, Умматни "гаровга олинганлар"га айлантирди!

"Хакерлар бузган Сервер"
Пайғамбарнинг Исмият (дахилсизлик) мақомини йўқ қилиш (IT ва Киберхавфсизлик)

Энг катта ва энг муҳим Давлат Банкининг Бош Сервери бор. Халқ бу серверга 100% ишонади, чунки унинг ҳимояси бузиб бўлмас деб эълон қилинган. Лекин банк директори чиқиб: "Бизнинг Бош Серверимизни кеча кўчадаги битта безори хакер бузиб (взлом қилиб) кирди ва 6 ой давомида сервер вирус билан ишлади, нима транзакция бўлганини ўзимиз ҳам билмаймиз" деса, шу банкка пулингизни қўясизми?! Йўқ, албатта!

Синдикатнинг жинояти (Пайғамбарга сеҳр қилингани ҳақидаги туҳмат):

Қуръонда мушриклар Пайғамбарга: "Сизлар фақат сеҳрланган (ақлдан озган) кишига эргашяпсизлар!" деганда, Аллоҳ уларнинг бу гапини золимларнинг сўзи деб қаттиқ рад этади ва Пайғамбарни Илоҳий ҳимояда (дахилсиз) эканлигини эълон қилади (Фурқон:8).

Лекин Синдикатнинг энг ишончли деб билган ҳадисларида (Бухорий, Муслим) қандай ёзилган? "Пайғамбарни бир яҳудий сеҳрлаб (жодулаб) қўйган экан. Бу сеҳрнинг таъсирида Пайғамбар 6 ой давомида қилмаган ишини қилдим деб ўйлар эдилар, ақллари чалкашиб қолганди" эмиш!

Субҳаналлоҳ! Бу Исломнинг "Бош Сервери" ҳисобланган Расулуллоҳни оддийгина фолбин хакер взлом қилиб кирганини ва 6 ой "Илоҳий Алоқани" вирусга тўлдирганини тан олиш-ку! Мушриклар Қуръонда айтган туҳматни, Синдикат "саҳиҳ ҳадис" номи билан Исломнинг ичидан туриб урди. Улар Пайғамбарни оддий жодугарга бас келолмайдиган ожиз одамга чиқариб масхара қилишди!

"Илоҳий ОВИР ва VIP-чипталар":
Охиратдаги Коррупция ва Таниш-билишчилик (Адлия ва Иқтисод)

Бу дунёда энг ёмон кўрган нарсамиз нима? Адолатсиз судлар ва "таниш-билишчилик". Жиноятчи одам қозининг олдига тушганда, агар унинг тепада "танкаси" бўлса, жазодан қутилиб кетади. Биз буни Коррупция деймиз. Адолатли давлатда жиноятчи фақат ўзи жавоб бериши керак.

Синдикатнинг жинояти (Шафоат тушунчасини бузиш):

Аллоҳ Қуръонда Охират кунини шундай таърифлаган: "У Кунда олди-сотди йўқ, ошна-оғайнигарчилик йўқ ва шафоат (ўртага тушиш) ҳам йўқ!" (Бақара:254). "Барча шафоат фақат Аллоҳникидир" (Зумар:44). Ҳеч ким бировнинг юкини кўтармайди (Нажм:38). Яъни Охират — бу 100% соф, коррупциясиз Илоҳий Адолат майдони!

Аммо Синдикат нима қилди? Улар Охиратни бу дунёдаги "Коррупциялашган Паспортний столга (ОВИРга)" айлантириб қўйишди! Уларнинг ривоятларига кўра: "Сен дунёда зино қил, одам ўлдир, катта гуноҳлар қил, ҳечқиси йўқ, қиёмат куни менинг уламоларим, шайхларим ёки Пайғамбар шафоат қилиб, сени дўзахдан чиқариб олади!"

Синдикат одамларга "VIP-чипталар" сотишни бошлади! "Мана бу тариқатга кирсанг, пиринг сени танийди ва қиёматда қутқариб қолади" деб, Илоҳий Адолат тизимига "Танкалар" ва "Таниш-билишчилик" институтини олиб киришди. Улар Қуръоннинг мутлақ адолатини ўлдириб, Худонинг судини ердаги порахўр судларга ўхшатиб қўйишди!

Агар мазҳабчи дўстларингиз сизни "бизнинг йўлимиз тўғри, сен адашяпсан" деб босим ўтказса, бутун дунёқарашини ағдар-тўнтар қиладиган мана бу гапни айтинг...

"Окажон, сиз мени Исломга эмас, 'Италия Мафиясига' чақиряпсиз. Менинг Роббим 'Динда зўрлаш йўқ' деган, сизлар эса 'диндан чиққанни ўлдир' деб, одамларни бошига қурол тираб ушлаб турадиган мафия картелини яратгансиз. Мен мафияга эмас, Қуръоннинг ихтиёрий ва соф эътиқодига ишонаман!

Иккинчидан, сизлар менга эргашишга буюрган динда Исломнинг энг буюк Пайғамбарини оддий яҳудий фолбин 'взлом' қилган эмиш. 6 ой давомида ақли жойида бўлмаган, жодуланган Пайғамбар образи — бу Қуръондаги мушрикларнинг туҳмати-ку! (Фурқон:8). Мен 'Сервери бузилган ва хакерлар қўлида ўйинчоқ бўлган' ожиз пайғамбарга эмас, Аллоҳнинг мутлақ ҳимоясидаги Буюк Элчига иймон келтирганман.

Ва энг асосийси.. Қуръондаги Қиёмат — бу коррупция ва таниш-билишчилик ўтмайдиган Мутлақ Адолат майдонидир (Бақара:254). Сизлар эса 'гуноҳ қилавер, қиёматда фалончи сени шафоат қилиб қутқаради' деб, Охират судини 'ОВИР'даги танка-билишчиликка айлантириб юбордингиз. Мен сизларнинг VIP-чипта сотадиган коррупциялашган динингизга эмас, ҳар бир инсон ўз қилмиши учун ўзи жавоб берадиган Илоҳий Адолатга бош эгаман!"

11.08.2026
Sho.95

Комментариев нет: