Ҳимда ва Параклетос фирибгарлиги (Криминалистика феномени)
Тасаввур қилинг: Бир миллиардер ўзининг бутун бойлигини "Асад" исмли ўғил тутинган ворисига қолдириб, васиятнома ёзди. Лекин порахўр ва фирибгар адвокатлар бойликни бериб қўймаслик учун даҳшатли жиноят қилишди: Улар васиятномадаги "Асад" деган исмни (Исмлар таржима қилинмаслигига қарамай) луғавий таржима қилиб, ҳужжатни "Бойлик ҳайвонот боғидаги Шерга (Арслонга) берилсин" деб ўзгартириб қўйишди! Ва шу билан реал ворисни йўққа чиқаришди.
Синдикатнинг (Роҳибларнинг) жинояти:
Таврот (Ҳаггей 2:7) ва Инжилда (Юҳанно) айнан шу "Адвокатлар жинояти" содир этилган!
Ибронийчадаги «Ҳимда» ва юнончадаги «Параклетос» сўзлари — бу шунчаки сифат эмас, бу келажакдаги буюк Вориснинг, яъни Аҳмад / Муҳаммаднинг реал ИСМИ эди! Исмлар ҳеч бир тилда таржима қилинмайди (масалан, "Mr. Black" ўзбек тилига "Қора жаноблари" деб таржима қилинмайди).
Аммо насроний роҳиблари нима қилди? Улар бу исмларни матндан ўчира олмагач, уни луғавий таржима қилишга ўтишди! "Ҳимда"ни — "Хазина/Орзу", "Параклетос"ни эса — "Юпатувчи/Муқаддас Руҳ" деб мавҳумлаштириб, шакллантириб ташлашди. Проф. Морис Бюкай айтганидек, ахир у ерда "эшитадиган, гапирадиган ва дунёни фош қиладиган" реал БАШАР (Инсон) ҳақида гап кетяпти-ку! Инжилчилар пайғамбарнинг исмини "Руҳ"га (яъни ҳайвонот боғидаги шерга) айлантириб, инсониятни энг буюк Ворисдан маҳрум қилишди! Бу тарихдаги энг катта лингвистик ўғирликдир!
"Аэропортдаги 3-Меҳмон ва Йиртиб ташланган Чипта": Инжилдаги мантиқий нокаут (Дипломатия феномени)
Тасаввур қилинг: Давлат делегацияси аэропортга учта олий меҳмонни кутиб олгани чиқди. Улар самолётдан тушган биринчи одамдан сўрашди: "Сен Президентмисан?" — Йўқ. "Балки Бош Вазирдирсан?" — Йўқ. "Унда сен ЎША Махсус Элчимисан?" — Йўқ, мен у ҳам эмасман.
Бу саволлар нимани англатади? Делегация аниқ УЧТА турли хил одамни кутаётган эди!
Синдикатнинг (Роҳибларнинг) жинояти:
Юҳанно (1:20-22) оятларини ўқиган ҳар қандай соғлом мантиқ эгаси насронийларнинг ёлғонини биттада ушлайди! Яҳудийлар Яҳёдан (Иоанндан) сўрашяпти:
"Сен Масиҳмисан (Исомисан)?" — Йўқ.
"Сен Илёсмисан?" — Йўқ.
"Сен ЎША ПАЙҒАМБАРМИСАН?" — Йўқ.
Диққат қилинг! Яҳудийлар Исодан ва Илёсдан ташқари яна қандайдир УЧИНЧИ, алоҳида "ЎША ПАЙҒАМБАР"ни (Муҳаммад а.с.ни) кутишаётган эди! Бу бутун Исроилга маълум бўлган факт эди. Аммо бугунги насроний черкови нима қиляпти? Улар "Аэропортдаги 3чи-чиптани" йиртиб ташлаб, "Йўқ, Исо сўнггиси эди, бошқа ҳеч ким кутилмаган" деб, ўзларининг Муқаддас Китобларидаги энг очиқ дипломатик протоколни (фактни) инкор қилишяпти! Улар 3-чи меҳмоннинг юзига эшикни ёпиб, ўзларининг китобига ўзлари тупуришмоқда.
"Қалбаки Филиаллар ва Кўр Кўзгу": Мева тести ва Умматнинг иккиюзламачилиги (Корпоратив феномен)
Исо а.с. энг зўр "Детектор лжи" (Ёлғонни аниқлагич) аппаратини ташлаб кетган: "Пайғамбарларни мевасига қараб танийсиз" (Матто 7:15). Ҳақиқий дарахт жаҳон тарихидаги энг буюк мевани — миллиардлаб одамларни Якка Худога сажда қилдирган Ислом Умматини берди. Бу Муҳаммад а.с.нинг Мутлақ Ҳақлигига яққол далилдир! Аммо... энг қизиғи ва энг фожиалиси энди бошланади.
Тасаввур қилинг: Биз Христианларни масхара қиламиз: "Ҳаҳаҳа, Исо а.с. ҳеч қачон Папани тайинламаган, у Католик ёки Православ деган динни билмаган, буларни черков ўзи тўқиб олган!" деб уларнинг юзига кўзгу тутамиз.
Лекин ўзимиз шу кўзгуга қарашга қўрқамиз! Кўзгуга қарасак, бизнинг башарамиз ҳам уларникидан фарқ қилмайди!
Биздаги (Мусулмонлардаги) Синдикатнинг жинояти:
Биз Инжилда йўқ бўлган "Католик ва Православ" фирибгарлигини фош қиламиз-у, лекин Қуръоннинг ҳеч бир жойида йўқ бўлган "Сунний, Шиа, Ҳанафий, Сўфий ёки Салафий" деган қалбаки филиалларимизни кўкка кўтарамиз!
Биз Рим Папасини ва Москва Патриархини "динда йўқ нарсани чиқарди" деб қоралаймиз-у, лекин ўзимизнинг Имомлар, Шайхлар ва Ривоятчиларни Илоҳийлаштириб, уларнинг фатволарини Қуръондан устун қўямиз!
Исо а.с. Католик бўлмаганидек, Муҳаммад а.с. ҳам Сунний ёки Шиа эмас эди, у Зот шунчаки МУСУЛМОН (Аллоҳга таслим бўлган) эди! Насронийлар Инжилни черков ва мазҳабларга қурбон қилгани каби, биз ҳам Қуръонни мазҳаблар ва ҳадисларнинг қалбаки қоидаларига қурбон қилдик. Биз ўзгаларнинг кўзидаги чўпни кўрдик, аммо ўзимизнинг кўзимиздаги улкан хода билан мақтаниб юрибмиз!
***
Агар насроний миссионерлари ёки ўзимизнинг мазҳабчи-мутаассиблар сизни баҳсга тортса, уларнинг иккаласини ҳам битта зарба билан ағдарадиган мана бу гапни айтинг...
"Христиан дўстим, сизлар пайғамбарнинг (Аҳмаднинг) исмини луғавий таржима қилиб, 'Параклетос' (Юпатувчи Руҳ) деб ўзгартирдингиз. Сизлар миллиардернинг васиятномасидаги ворис исмини ўчириб, меросни 'Шерга' бериб юборган фирибгар адвокатсиз! Аэропортда Яҳёдан уч хил шахсни (Масиҳ, Илёс ва ЎША Пайғамбарни) сўраганингизни Инжилнинг ўзи фош қилиб турибди. Сизлар келиши аниқ бўлган 3-чи меҳмоннинг чиптасини йиртиб ташлаб, Худога хиёнат қилгансиз!
Ва сен, эй мусулмон (мазҳабчи) дўстим! Сен христианнинг устидан 'Исо католик бўлмаган, черков динни бузган' деб куляпсан. Лекин ўзингга боқ! Қуръонда Сунний, ёки Ҳанафий деган сўз борми? Йўқ! Қуръон бизни фақат 'Мусулмон' деб атаган! Сен христианнинг Папасини танқид қиласан-у, лекин ўзингнинг ривоятчи ва шайхларинг яратиб берган 'сунъий мазҳаблар'ни дин деб эътиқод қиласан. Иккалангиз ҳам Пайғамбарлар қолдириб кетган 'Соф Брендни' парчалаб, ўзингизнинг қалбаки филиалларингизни очиб олдингиз...
Ҳақиқат шуки: Муҳаммад (а.с.) Таврот ва Инжилдаги башорат қилинган, меваси дунёни ларзага солган Мутлақ Ҳақ Пайғамбардир! Аммо бугунги насронийлик ҳам, бугунги 'анъанавий-мазҳабчилик' исломи ҳам — ўша соф ҳақиқатни одамларнинг сиёсати ва ривоятларига алмаштирган иккита бузилган тизимдир. Мен ҳар икки томоннинг 'Синдикати'га эмас, фақат ва фақат Қуръондаги Ягона Аллоҳнинг соф Тавҳидига эргашаман!"
14.08.2026
Sho.95
Комментариев нет:
Отправить комментарий