07.07.2015

Уйдирилган дин йиқилажак

Қуръонда бўлмаган, аммо бизларга ДИН дея йиллардир уқтириб келинган таълимотларни "Булар Қуръонда йўқ" деганимизда, кўп кишилар буни дастаклади, баъзилар эса қарши чиқди. Албатта, кўпчилик мусулмонлар ўз самимияти ва, очиқчаси, соддалиги сабабли, ўтмишдаги умматлар ва тарихдаги жамиятларнинг аҳволидан етарлича хабардор бўлмаслиги ва ҳатто Тангри номидан ёлғон уйдириш, Аллоҳ номи билан алдаш мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмасалар керак. Инсонларнинг аксарияти ҳодисаларнинг зоҳирига ишонади, дин пешволарининг салласию-соқолини, ёки бўнидаги ҳочини кўриб, диннинг тирик намунаси санайди. Ваҳоланки, Аллоҳ ўз Китобида энг қаттиқ танқид остига олган тоифа ҳам дин пешволаридир, Тангри номидан ёлғон уйдирувчи, ҳақ дин номидан ботилга хизмат қилувчи ва қилдирувчилардир.

Дин пешволарининг кўпчилиги одамларнинг молини тўплаб, ноҳақ егувчи ва Аллоҳнинг ҳақ йўлидан тўсувчи экани Қуръонда очиқ эълон қилинади: "Эй мўминлар, аҳбор ва руҳбонларнинг аксарияти одамларнинг молларини ноҳақ ейдилар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар" (Тавба:34) Аҳбор ва Руҳбон - яҳуд ва насороларнинг дин пешволаридир. Аммо қизиғи шундаки, бу оят яҳуд ва насороларга эмас, балки мўминларга хитоб қилмоқда. Аллоҳ бизларни дин пешволари  молларимизни ноҳақ еб, Аллоҳнинг йўлидан тўсишидан огоҳлантирмоқда.

22.06.2015

"Салот ва саловот" ҳақида

إِنَّ اللَّهَوَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيماً

Бу оят Қуръондаги Аҳзоб сурасининг 56 ояти. Унда Аллоҳ ва малаклари Набийга "Салот этиши" айтилади (йусоллуна ъалан-набий).

Аввало бу оятдаги "Салот этиш"нинг маъносини бугунги таржималарда қандай ўзгартирилгани билан танишиб чиқайлик:

20.06.2015

Булар Қуръонда йўқ = Динда йўқ

1. "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ" гувоҳлиги ёнига илова қўшиш
2. Аллоҳнинг Китобидан ўзга дин манбаи уйдириш
3. Пайғамбарга нисбат этилган ҳар қандай ривоятнинг ҳам дин бўла олиши
4. Дин пешволарининг фатволари ҳам дин бўла олиши
5. Қуръоннинг мусулмонга етарли манба эмаслиги

13.03.2015

Аёлларни калтаклаш Аллоҳнинг амрими?


Аёл кишиларга қарши куч ишлатиш, уларни уриш, калтаклашни ёқловчилар буни Қуръоннинг буйруғи, Аллоҳнинг амри дея оқламоқчи бўладилар ва Нисо сурасининг 34-оятини далил келтирадилар. Келинг, бир кўриб чиқайлик, ҳақиқатан ҳам шундайми?

22.04.2014

Манқурт "дин пешвоси"

Пайғамбар алайҳис салом даврида Абу Омир исмли Маккалик биттаси бор эди. Ўз даврининг "манқурти"...

"Манқурт" нима дегани? Бош суягига "туяқуш териси" тортиб, ташқи кучларга ўз ватанини ишғол этиш таклифини тарқатиш, ўз халқига қарши турли узр ва баҳоналар билан истилочилар тарафини олиш...

Ўз даврининг манқурти Абу Омир нима қилганини, ва Пайғамбар а.с.дан қандай жавоб олганини бир кўринг...

02.04.2014

Яшаётган бутлар: ЛОТ,УЗЗО, МАНОТ

Қуръонда арабларга хос жуда кўп бутлардан фақат уч донаси номма-ном зикр этилади. Ажабо, бунинг сабаби нима?

Сураларнинг нузул тартибига кўра, бутларнинг исми илк маротаба "Нажм" сурасида келади. Яъни, илк 6 йил бўйича бутларнинг номи Қуръонда ҳеч зикр этилмаган. Фақат "Нажм" сурасида мазкур уч бутнинг номи келтирилиб, шундай дейилади:

"Лот", "Уззо", ва яна учинчилари бўлмиш "Манот"ни  кўрдингларми?!" (Нажм:19-20)
Сўнгра уларнинг асл моҳияти нима эканлиги айтилади: "Улар фақат сизлар ўзингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлардир". (Нажм:23) Яна "улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларининг истагига эргашадилар!" (Нажм:23) дейилади.
Ўзлари ва ота-боболари қўйиб олган номлар (асмоан саммайтумууҳо)...
Гумон ва ҳавойи нафсларининг истагига эргашадилар (таҳва-л-анфус)...

24.12.2013

Ўзбекча шоу-бизнес – "ўхшаш чеҳралар" холос

Ўзбекистондаги сайтлардан бирида Нилуфар Усмонова билан суҳбат берилди.
Яқинда Туркиянинг Эскишаҳарида 12 иштирокчи орасида 11-ўринни эгаллаган хонандага бир журналист бири боғдан, бири тоғдан бир нечта саволлар беради. Аммо инсоф билан айтиш керак, Нилуфар Усмонованинг жавобларида самимийлик билиниб турибди.

Суҳбат шундай бошланади: "Нилуфар, аввало, жонли куйлаб, ҳеч кимдан кам эмаслигингиз билан табриклайман".
Нега жонли куйласа, ҳеч кимдан кам эмас бўлади? Ахир хонанда дегани жонли куйлаши керак эмасми? Бу худди ошпаз ош дамласа, мана ошни жонли дамладинг, ҳеч кимдан кам эмаслигинг билан табриклайман, дегандай гап-ку! Наҳотки шу ердаям юртбошининг "биз ҳеч кимдан кам эмасмиз!" деган латифасини қистириш шарт бўлса?