Пайғамбар алайҳис салом даврида Абу Омир исмли Маккалик биттаси бор эди. Ўз даврининг "манқурти"...
"Манқурт" нима дегани? Бош суягига "туяқуш териси" тортиб, ташқи кучларга ўз ватанини ишғол этиш таклифини тарқатиш, ўз халқига қарши турли узр ва баҳоналар билан истилочилар тарафини олиш...
Ўз даврининг манқурти Абу Омир нима қилганини, ва Пайғамбар а.с.дан қандай жавоб олганини бир кўринг...
У бир дин пешвоси эди... Маккадагилар коҳинлик, сеҳр, тилсим, назар, иситма совутма ва бошқа "дин ишлари"нинг барида Абу Омирга мурожаат этишарди. У билан бемаслаҳат ҳатто бошқанинг пайғамбар бўлишидан ҳам адои тамом бўлганди. Ҳали илк кунларданоқ Пайғамбаримизга қарши жабҳада бўлди, то ўлгунча бу йўлидан қайтмади.
Барча урушларда мушриклар билан бирга бўлиши етмагандай, даврининг супердавлати бўлган Византия билан "ҳамкорлик"дан ҳам тоймади. У пайтларда Византия тасарруфидаги Сурияга борди, саройларда меҳмон қилинди. Византия лашкарини Макка ва Мадинага ҳужум қилишга ташвиқ этарди. "Муҳаммад балоси"дан фақат мана шу йўл билан қутулиш мумкин, дерди.
Мадинага хабар йўлларди, ўз одамларига "яқинда Византия лашкари билан бирга борамиз, кутиб олиш учун бир маъбад қуриб қўйилсин!" деган амр берарди. Ўзига ўта ишонган эди гўё. Шундай қилиб, Абу Омир ўз ўлкасини душманга ишғол эттиришдан ҳам тоймаган, оидият ва ҳамиятдан буткул бенасиб манқурт "зиёли", маълумотли, билимдон ва дин пешвоси прототипининг мисоли ўлароқ "тарихда қолди".
Пайғамбар а.с. бундан хабардор бўлиши биланоқ тайёргарликни бошладилар.
Ёз фасли, чилла пайти эди. Ҳаво ёнар, "асфальт" қайнарди. Чўлнинг қум уюмлари узра қуёш шафқатсиз қиздирарди. Сафарга чиқишга ҳеч кимнинг ақли бовар қилмасди. Шунга қарамасдан, Пайғамбар а.с. ўттиз минг самимий мусулмон, ичи ва таши таслим бўлган, холис жиҳод ва инфоқ аҳли (содиқ мўмин=мусулмон!) билан бирга йўлга чиқдилар. Ортда қолганлар эса, жорияларга оёқ ювдириб, соя салқинларда ястанишни "ақллилик" билган "кўринишда мусулмон", жиҳод ва инфоқ қочқини, фақат таши таслим бўлган (суратда мусулмон=мунофиқ!) гуруҳи эди.
Содиқлар қўрқинчли саҳро оташига қарамай, Мадинадан чиқиб Табук сари юрдилар. Ушбу юришнинг ўзиёқ душманни жангга, майдонга чақириш эди аслида. Майдон ўқиш эди аслида...
Саройларида Мадинани қандай ишғол этиш ҳақида режалар тузган Византия ва унинг маҳаллий ишбирликчиси "манқурт дин пешвоси" Абу Омирга майдон ўқиш... Аллоҳнинг ҳур қулларининг бошларга туя териси тортиб, ўзларининг манқурт қулларига айлантирмоқчи бўлганларга, бутун дунёни манқуртлаштирмоқ истаганларга қарши бир майдон ўқиш эди...
Бу тупроқларнинг кўргани ва кўражаги энг буюк оидият ва ҳамият исёни... Балки шунинг учун ҳам Табук сафари фақат бир Сафар (юриш) ўлароқ қолди тарихда. Ҳа, фақат бир сафар, зеро жанг бўлмади, Византия жангдан воз кечди, манқурт Абу Омир кофир саройларида ўлиб кетди, унинг қургани масжид эса "Масжиди Зирор" номи билан тарихда қолди ва Табудан қайтишда шахсан Пайғамбар тарафидан бузиб ташланди.
Қуръоннинг еттита узун сурасидан бири бўлмиш "Тавба" сураси деярли тўлиғича ушбу ҳодиса ва унинг оқибатлари ҳақидадир.
Пайғамбар а.с. ва содиқларнинг бу сафаридан то Қиёмат муаззам бир мерос қолди: бу шонли сафар жонли хотираси ва динамик руҳи ила оидият ва ҳамият эгаси ҳар бир содиқ мусулмон учун (араб, ажам, турк, форс ва б. учун) йўл кўрсатувчи энг олий намуна бўлиб қолди. Бундай ҳолатларда нималар қилмоқ кераклиги ҳақида ишоратлар беради.
Табук воқеасида ибрат олмоқ истаганлар учун қанча-қанча ўрнаклар бордир.
"Тарих такаррур" дерлар. Агар ибрат олсалар, ҳеч такаррур этармиди?
Борми ибрат олгувчи?
R.İhsan Eliaçık
ihsaneliacik.com/

Комментариев нет:
Отправить комментарий