20.06.2015

Булар Қуръонда йўқ = Динда йўқ

1. "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ" гувоҳлиги ёнига илова қўшиш
2. Аллоҳнинг Китобидан ўзга дин манбаи уйдириш
3. Пайғамбарга нисбат этилган ҳар қандай ривоятнинг ҳам дин бўла олиши
4. Дин пешволарининг фатволари ҳам дин бўла олиши
5. Қуръоннинг мусулмонга етарли манба эмаслиги


6. Мазҳаб пешволарининг ҳалол ва ҳаром қила олиши
7. Мазҳаб фатволарининг Қуръон оятини бекор қила олиши
8. Мазҳабларни динга тенглатиш, уларга эргашишнинг фарзлиги
9. Қуръонни ажнабий мусиқа асарини ижро этиш каби маъносини тушунмасдан ўқиш
10. Қуръонни ўликларга савоб юбориш учун ўқиш

11. Ҳадисларнинг ҳам алоҳида фарзлар, ҳукмлар, ҳалоллар ва ҳаромлар қўя олиши
12. Барча мавжудотнинг Муҳаммад а.с.нинг нуридан, у кишининг юзи ҳурматига яратилганлиги
13. Пайғамбарлар орасини айириш, Муҳаммад а.с.ни энг устун пайғамбар эълон этиш
14. Муҳаммад а.с.ни инсониятнинг энг афзали эълон этиш
15. Муҳаммад а.с.га қарата "Эй, ҳабибим!" деган хитоб

16. Муҳаммад а.с.нинг, Пайғамбарликдан аввалги ҳаётига ҳам тақлид этиш ҳақида буйруқ
17. Қуръонда фақат умумий нарсалар айтилган, тафсилотларнинг эса ривоят ва фатво китобларидан олиниши
18. Баъзи шахсларни авлиё санаб, жаннатий эълон этиш ва динга зид тарзда қабрларини улуғлаш
19. Тариқат шайхларини илоҳлаштириш
20. Тариқатлардаги Робита каби амаллар

21. Жаннатга фақат аҳли-сунна ёки фақат шиа бўлганларнинг кириши
22. Яҳудий ва Насороларнинг барчасининг дўзахий эканлиги
23. Динга араб урф-одатларини киритиш
24. Дин пешволарининг диний кўришларини тасдиқлаш учун диннинг мазмунини ўзгартириш
25. “Пайғамбар суннати” номи билан, ҳаётнинг ҳар соҳасига тааллуқли алоҳида ритуаллар пайдо қилиш

26. Кўпчиликнинг, ижмоънинг доимо ҳақ эканлиги
27. Мазҳабларга кўпчиликнинг эргашгани сабабли уларнинг ҳақ эканлиги
28. Ҳанафийлик деган мазҳаб
29. Шофиийлик деган мазҳаб
30. Ҳанбалийлик деган мазҳаб

31. Моликийлик деган мазҳаб
32. Жаъфарийлик деган мазҳаб
33. Мотурудия, Ашъария ёки бошқа эътиқодий мазҳаблар
34. Қуръоннинг яратилмаган ва азалий эканлиги
35. Мазҳабини ўзгартирган кишини калтаклаш ёки бошқа турда жазолаш

36. Ақлни рад этиш, тақлиднинг фарзлиги
37. Диннинг Ақл эмас, Нақл дини эканлиги
38. Дунёвий билимларни ўрганишга душманлик
39. Санъатга душманлик
40. Бухорий деган ҳадис китобини Қуръон каби улуғлаш

41. Муслим деган бир ҳадис китобини Қуръон каби улуғлаш
42. Кутуби-Ситта ёки бошқа ривоят тўпламларини Қуръон каби улуғлаш
43. Пайғамбарга нисбат этилган ҳар қандай иборанинг ваҳй эканлиги
44. Саҳобаларнинг қай бирига эргашсанг ҳам, тўғри йўлни топасан, деган иддао
45. Рўмол ва Ниқоб ўрамаган аёлларнинг дўзахий эканлиги

46. Эркак-аёл маконларини парда билан бўлиб айириш
47. Аёл кишининг ёлғиз ўзи сафар қилиши мумкин эмаслиги
48. Аёл киши эрининг бутун танаси йиринглаган бўлса-ю, уни ялаб тозаласа ҳам, барибир эрининг ҳаққини ўтай олмайди, деган иддао
49. Аллоҳдан бошқасига сажда этилсайди, аёлни эрига сажда этишга буюрилиши
50. Аёл кишининг бошқарувчи, давлат раҳбари бўлолмаслиги

51. Аёл кишининг раҳбар сайлашда иштирок этолмаслиги
52. Аёл кишининг овози номаҳрам учун аврат эканлиги
53. Аёл кишининг Жума намозига қатнашолмаслиги
54. Аёл кишининг ҳаёз ҳолатида намоз ўқимаслиги, рўза тутмаслиги, Қуръон ушламаслиги, жомеъга кирмаслиги
55. Аёлларни чоршаб, ҳижоб каби униформаларга ўраш

56. Аёл ва эркакнинг қул бериб кўришиши ҳаромлиги
57. Аёл ўрнидан туриб кетган жойга шайтоннинг ўтириши
58. Эркак ва аёл иккиси холий қолса, учинчисининг шайтон эканлиги
59. Намозхоннинг олдидан ит, аёл ва чўчқа ўтса, намознинг бузилиши
60. Аёлларнинг кўпчилиги дўзахий эканлиги

61. Ёмонликнинг уч нарсада: уйда, отда ва аёлда бўлиши
62. Аёлларнинг ақли ярим экани
63. Аёлларни уйига зиндон каби қамаш
64. Аёлларнинг уйга бегона эркак келиши билан қочиши
65. Аёлларнинг эридан бошқаларга билиниши мумкин бўлган пардознинг ҳаромлиги

66. Аёлларнинг қош териши ёки пардознинг ҳаромлиги
67. Аёлларнинг эрига ҳар ишда итоат фарзлиги
68. Аёлларнинг эрининг жимоъга чақириғини ҳар гал қабул этишга мажбурлиги
69. Гувоҳликдаги “бир эркак икки аёлга тенг” қоидаси
70. Аёлларнинг никоҳланишида ота-она розилигининг фарзлиги

71. Зино қилган кишининг ражм тошбўрон қилиб ўлдириш
72. Ражм ҳақидаги оятни эчки еб кетиши, ва бу оятнинг йўқолиши
73. Маймунларнинг зинокор маймунни тошбўрон қилиши
74. Эркакларнинг олтин тақишининг ҳаромлиги
75. Эркакларнинг ипак кийим кийишининг ҳаромлиги

76. Овқатланишда олтин, кумуш идишларнинг ҳаромлиги
77. Ҳайкалнинг ҳаромлиги
78. Тасвирий санъатнинг ҳаромлиги
79. Шахмат, шашка ва нарданинг ҳаромлиги
80. Мусиқий асбоблар ва мусиқа тинглашнинг ҳаромлиги

81. Балиқдан бошқа денгиз ҳайвонларининг ҳаромлиги
82. От, эшак ёки ваҳший ҳайвон гўштларининг ҳаромлиги
83. Буйрак ва қўчқор моягининг ейилмаслиги
84. Сигарета ёки носнинг макруҳ ёки ҳаромлиги
85. Баъзи лафзларнинг ҳаромлиги (Алфози куфр)

86. Жинсий алоқа учун бирор ёпинғичнинг шартлиги
87. Эр-хотиннинг жимоъ асносида ҳам жинсий аъзоларига қарамаслиги
88. Мастурбациянинг ҳаромлиги
89. Ҳомилаликдан сақланишнинг ҳаромлиги
90. Ғусл олиш асносида жинсий аъзонинг очиқ қолишининг ҳаромлиги

91. Ғусл олишда малаклардан уялиш кераклиги, лунжи билан ўраниб ғусл олишнинг шартлиги
92. Эркакларни хатна қилиш
93. Аёлларни хатна қилиш
94. Соқол қўйишнинг савоблиги
95. Соқол олишнинг ҳаромлиги

96. Сочни ўртадан айиришнинг савоблиги
97. Сочни ёғлашнинг савоблиги
98. Соч-соқолга хино қўйишнинг савоблиги
99. Эркаклар сурма тортишининг савоблиги
100. Юзтубан ётишнинг ҳаромлиги

101. Ўнг оёқ билан уйдан чиқиш, ўнг оёқ билан кириш
102. Чап оёқ билан ҳожатхона каби нопок ўринларга кириш
103. Ҳожатдан сўнг сув билан покланишнинг фарзлиги
104. Ўтириб бавл қилиш
105. Ҳожатни қиблага қараб кетказишнинг ҳаромлиги

106. Чап қўл билан ейилганни шайтон ейиши
107. Салла ўраш ва чопон кийишнинг савоблиги
108. Мисвок ишлатишнинг савоблиги
109. Дўппи ёки тақия кийишнинг савоблиги
110. Чолвор кийишнинг савоблиги

111. Оқ, яшил ёки қора рангларнинг савоблиги
112. Сариқ ёки қизил ранглар киймаслик
113. Ҳурмо, қовоқ каби егуликларнинг савоблиги
114. Ер дастурхонида таом ейишнинг савоблиги
115. Айни тобоқдан таом ейишнинг савоблиги

116. Таомни қўл билан, уч бармоқда ейишнинг савоблиги
117. Сувни ўтириб, уч ютумда ичишнинг савоблиги
118. Таом сўнггида бармоқларни ялаб тозалашнинг савоблиги
119. Спиртли атирнинг ҳаромлиги
120. Одеколоннинг ҳаромлиги

121. Қора итнинг шайтонлиги
122. Итларни уйга киритишнинг ҳаромлиги
123. Кечалари ойналар устини ёпишнинг савоблиги
124. Қуръон билан ёки Қуръонсиз амали-жоду қилиш
125. Тумор ёзиш, сотиш ва тақиш

126. Қуръонни дам солиш китоби каби қўлланиш
127. Ҳуштак чалишнинг шайтон амали эканлиги
128. Тахтага чертиб қўйиш, ёки кўзмунчоқлардан паноҳ излаш
129. Фолчиларни, жинчиларни дин пешвоси санаш
130. Қора мушук йўлни кесишидан шумланиш

131. Қора мушукни, қора итни хайрсизлик санаш
132. Мавлуд - Пайғамбарнинг таваллуд куни дея қутлаш
133. Майитнинг 7-, 40-, 52-кунларида маъракалар қилиш
134. Қабр азоби ва у ҳақдаги ривоятлар
135. Сирот кўприги, ва ундан қурбонлик ҳайвон устига миниб ўтиш

136. Либосига сийдик сачраса, энг кўп қабр азобига дучор бўлиши
137. Гап ташувчиларнинг энг кўп қабр азобига дучор бўлиши
138. Майитнинг ўрнига рўза тутиш
139. Майитнинг ўрнига Ҳажга бориш ёки бировни юбориш
140. Майитнинг ортидан йиғласа, майитга қабрда азоб бўлиши

141. Қиёматнинг аломатлари ҳақидаги баёнотлар
142. Маҳдийнинг чиқиши
143. Дажжолнинг чиқиши
144. Даббатул-Арзнинг фил қулоқли, чўчқа кўзли, ҳўкиз бошли экани
145. Исонинг дунёга қайтиши

146. Яъжуж ва Маъжужнинг чиқиши
147. Қиёматдан олдин Қуёшнинг Ғарбдан чиқиши
148. Қуръонда айтилмаган намоз вақтларини фарзлаштириш
149. Намозни фақат арабча ўқилишининг фарзлиги
150. Намозда аёл киши имом бўлолмаслиги

151. Руку ва саждада доим айни калималарни айтиш шартлиги
152. Фотиҳа сурасини ҳар ракаатда ўқишнинг фарзлиги
153. Олддан бировнинг ўтиши билан намознинг бузилиши
154. Намознинг фарзи, суннати, вожиби каби айиримлар
155. Намозда қўл боғлаш шакли, оёқлар орасидаги сантиметр масофа

156. Рўзани қасддан очган кишининг икки ой узлуксиз рўза тутиш каффорати
157. Таровиҳ намози, ҳайит намози
158. Ҳажни ҳаж ойларидан чиқариб, фақат Зулҳижжа ойида бир неча кунга хослаш ва инсонларни машаққатга қўйиш
159. Ҳажда шайтонни тошбўрон қилиш
160. Курбон ҳайтида қурбонлик сўйиш

161. Замзам сувида савоб ва барака излаш
162. Закотга 1/40 лик бир ўлчов ва закотнинг бир йилдан сўнг фарз бўлиши
163. Таҳоратнинг қазои ҳожатдан бошқа ҳолатларда ҳам бузилиши
164. Ғуслнинг жинсий алоқадан бошқа ҳолатларда ҳам бузилиши
165. Таҳоратда аъзолар навбатининг фарзлиги

166. Таҳоратда ва ғуслда оғиз-бурун чайқашнинг фарзлиги
167. Намозда кулиш билан таҳоратнинг бузилиши
168. Таҳорат ва ғуслнинг, намоздан бошқа ибодатлар учун ҳам (масалан Қуръон ўқиш учун) фарзлиги
169. Тишига пломба қўйган кишининг олган таҳорати ва ғусли яроқсиз эканлиги
170. Татуировка билан таҳорат ва ғусл яроқсиз бўлиши

171. Зилзила ва селда ўлганнинг шаҳид бўлиши
172. Қорин оғриғидан ўлганнинг шаҳид бўлиши
173. Ер шарининг ҳўкиз ва балиқ устида эканлиги
174. Ушбу балиқнинг ҳаракатидан зилзиланинг бўлиши
175. Қуёш чиқаётганида ва ботаётганида намоз қилмаслик кераклиги

176. Жаброилнинг 600 қаноти бор эканлиги
177. Аллоҳнинг жаннатда болдирини очиши
178. Аллоҳнинг Пайғамбар елкасига тегиши
179. Аллоҳнинг маълум кунларда ерга тушиб, инсонлар билан қўл бериши
180. Кечанинг сўнгги учинчи қисмида Аллоҳнинг дунё осмонига тушиши

181. Муҳаммад а.с.нинг бир кечада Маккадан бугунги Фаластин диёридаги Байтул-Мақдисга учиб боргани
182. Қуръондаги Масжидул-Ақсо бугунги Фаластин диёридаги Байтул-Мақдис эканлиги
183. Муҳаммад а.с.нинг бир кечада етти осмон устига учиб боргани
184. Пайғамбарнинг Аллоҳ билан савдолашиб, намозни 50 маҳалдан беш маҳалга туширишга рози қилгани
185. Ҳалифалик муассасаси, сиёсий ҳукмдорликнинг отадан-ўғилга мерос қолдириш

186. Салтанат, ҳалқнинг сиёсий ҳукмдорларга итоатининг шартлиги
187. Жомеъ имоми, муаззин каби мақомлар
188. Араб ирқини устун кўриш, араб тилини жаннат тили, ҳарфларини жаннат ҳарфи дея муқаддаслаштириш
189. Дорул-ҳарб номи билан ўзидан бошқаларга куч ишлатиш ва зўравонликни машруълаштириш ва бошқаларнинг ҳақларини поймол этиш
190. Намоз ўқимаганни ўлдириш ёки калтаклаш

191. Рўзани мажбурлаб туттириш, тутмаганни калтаклаш
192. Бўянган ёки боши очиқ аёлларни калтаклаш
193. Мусулмонликдан воз кечганларни муртад дея қатл қилиш
194. Фатҳ юришлари номи остида босқинчилик урушлари олиб бориш
195. Ҳар қандай сиёсий ҳокимиятга сўзсиз буйсуниш

196. Ичкилик ичганларни калтаклаш
197. Динни куч билан ёйиш
198. Динга мажбуран амал қилдириш
199. Қуръонга бошқа ривоят ва фатволарни ҳам тенглаштириш - тўғри дин эканлиги
200. Қуръонга иймон келтирган ва Қуръонни ягона дин манбаи билган мусулмонларнинг адашган тоифа эканлиги

Комментариев нет: