04.12.2016

Сизни алдашяпти

“Менга қара, биродар, қанақа жоҳилсан? Биз пайғамбаримизнинг сўзларига, феъл ва тақрирларига эргашишни Суннат, асҳобининг у зотга эргашгани каби эргашганларга эса Вал-жамоа деймиз!” деди бугун бир дўстим.

Эй суннат аҳли! Эй вал-жамоа!

Сизларга бир сирни очайми? Сиз на Суннатни биласиз, на унга эргашишни. Бир ховуч дин тужжорининг ихтиёридаги залолатни дин деб юрибсиз. Атрофда улар узун соқоли, катта салласи ва қимматбаҳо тўни билан, баъзилари билмасдан, баъзилари эса билиб туриб алдамоқдадир сизни. Сизнинг калбингизда эътибор қозонишга уринмоқда, сизнинг ортингиздан ҳалоллар(!) қўлга киритишга уринмоқда, сизнинг кўзингизда ҳайбат ва ҳашамат билан эҳё бўлмоқчилар.

Иддаоларга жавоблap (3. Расулга Қуръондан айри Зикр ҳам туширилганми? )

Иддао №3

Элчига Қуръон билан бирга “Зикр” номли бир ваҳй берилгандир. Бу ваҳйнинг мақсади элчига Қуръон ҳақида яна-да тўлиқ маълумот ва тафсилот бермоқдир. Наҳл:44-оят бунинг далилидир.

Иддао №3га жавоб

Наҳл:44-оятнинг мазмуни қуйидагича:
“Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар.” (16: 44)

Юқоридаги оятда Эслатувчи маъносида таржима этиладиган “Зикр” калимасининг Қуръон бўйича қайси маънода ишлатилганига қарайлик:

Иддаоларга жавоблар (2. Расулга итоат – Ҳадисларга эргашишми?)

Иддао №2

Қуръон бизни Аллоҳга ва Расулига итоат этишга буюрган. Аллоҳга итоат дегани – Қуръонга эргашиш, Расулга итоат эса ҳадисларга эргашиш билан бўлади.

Иддао №2 га жавоб

Қуръон, пайғамбарга итоат этиш керак деб қўя қолмайди, балки бу итоат қандай эканини ҳам билдиради, ҳамда пайғамбарга ваҳй қилинган ва инсонларга таблиғ этиши лозим бўлган “илоҳий рисолат” нима эканини ҳам баён этади.

29.11.2016

Иддаоларга жавоблар (1. Пайғамбарнинг ҳар сўзи ваҳйми?)

Ривоят ва фатволарни дин дея гумон этган кўпчилик, уларнинг бошида бу ривоят ва фатволар ортидан моддий ва ижтимоий даромад тўплаган дин тужжорлари, сўнгги пайтлар бизнинг “Аллоҳнинг Китоби етар!” (Ҳасбуна Китобуллоҳ) чақириғимиздан саросимага тушиб қолганлари сир эмас.

Қуръон Қиссалари: Мўъжизами, Эртакми?

Маълумки, Қуръонда ўтмиш чоғлардан сўз юритган “қиссалар” бор. Қиссалар Қуръоннинг деярли 2/3 қисмини ташкил этади. Масалан, Анбиё, Қасас, Юсуф ва б. суралар тўлиғича, бошқалари эса қисман бундай қиссалардан иборат.

Хўп, бу қиссалардан мурод нима?

04.11.2016

Солат - «ёрдам этиш» демакдир


Солат- калимасининг тўғридан ифода этётгани «намоз»ни англатишидан яна бошқа бир маъноси – «ёрдам этиш» маъносидир.

16.06.2016

Қабр ҳаётига ишонишнинг зарарлари

Қабр ҳаётига ишониш, иймон асосларига илова этиш демакдир. Яъни иймон асосларидан бирини рад ва инкор этиш билан бирдек!

19.05.2016

Қандай қилиб Тавҳид ўзгариб, Тасния бўлди

Кичиккина болакайга отаси ўргатади:
– Исломнинг шарти нечта, ўғлим?
– Бешта!
– Қани санаб беринг-чи.
– Биринчи: Калимаи-шаҳодат…

Нима ўзи бу калимаи-шаҳодат? Бу калима, мусулмон бўлиш учун кириш сўзи дея билинап экан, халқ орасида, бу тушунча устида баъзи фикрларимни ўртоқлашмоқчиман.

08.05.2016

Исломни қулатган 3М. (МАВЗУ)

Мавзуъ – уйдирилган ривоятларга берилган номдир. Булар бугунгача тафсир, фиқҳ, сийрат, тасаввуф, калом, айниқса ҳадис китобларига сиздирилган, ва масжид-мадрасаларда, жамоат йиғилишларида, шайхларнинг суҳбатларида, жума ваъзларида такрорланиб туради. Баъзи ҳисобларга кўра, уларнинг адади 200.000 дан ортади.

Исломни қулатган 3М. (МЎЪЖИЗА)

Мулк масаласида жоҳилият эътиқодига қайтиш, мусулмон онтологиясини, яъни ашёга нисбатан ёндошувини бузган бўлса, мўъжиза эътиқоди ҳам унинг эпистемологиясини, билимга бўлган муносабатини барбод қилди. Натижада диний илм манбалари атрофияга учради, яроқсиз ҳолга келди – кўзлар, қулоқлар, қалблар мўъжизага, каҳонатга, кароматга ва интизорга (кутишга) кўниктирилди, инсондан, тарихдан, ҳаётдан ва табиатдан ётлаштирилди. Ўша эски “тамоман диний дунёга” қайтилди. Яҳудийларнинг мўъжиза, христианларин каҳонат, мажусийларнинг интизор (кутиш), шаманларнинг анимизм эътиқодлари, дев-парилар, мозорлар, арвоҳлар ва оталар зеҳнияти ҳамма ёқни заҳарлади. Диний ҳаёт мана шулардан иборат ҳолга келди.

Исломни қулатган 3М (МУЛК)

Ер юзида 1,5 миллиард мусулмон…
Мағрибдан машриққача саройлар, ҳонлар, ҳаммомлар…
Кўкка юксалган миноралар…
Саси ўчмас азонлар, инмас байроқлар…
Намозлар, жумалар, ҳайитлар, қурбонлар…
Қабрлар, мақбаралар, фотиҳалар, ёсинлар…
Бутун булардан нима маъно? Исломнинг ер юзида гуллаб-яшнагани, қоим турганими?

Иброҳимнинг саволлари


Кимлар савол беради?

Савол берувчи зеҳн қандай бир зеҳн?
Бир қавмда “савол берадиган одам” бўлиш не демакдир?
Масалан бир пайғамбарни “савол берадиган одам” бўлишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Ундай бўлса, келинг “Иброҳимнинг саволлари” ҳақида бир ўйлаб кўринг.
Иброҳим нималарни сўрарди?