“Менга қара, биродар, қанақа жоҳилсан? Биз пайғамбаримизнинг сўзларига, феъл ва тақрирларига эргашишни Суннат, асҳобининг у зотга эргашгани каби эргашганларга эса Вал-жамоа деймиз!” деди бугун бир дўстим.
Эй суннат аҳли! Эй вал-жамоа!
Сизларга бир сирни очайми? Сиз на Суннатни биласиз, на унга эргашишни. Бир ховуч дин тужжорининг ихтиёридаги залолатни дин деб юрибсиз. Атрофда улар узун соқоли, катта салласи ва қимматбаҳо тўни билан, баъзилари билмасдан, баъзилари эса билиб туриб алдамоқдадир сизни. Сизнинг калбингизда эътибор қозонишга уринмоқда, сизнинг ортингиздан ҳалоллар(!) қўлга киритишга уринмоқда, сизнинг кўзингизда ҳайбат ва ҳашамат билан эҳё бўлмоқчилар.
Уларнинг наздида сизнинг заррача қадр-қийматингиз йўқ, сизни бор-йўғи ўзларига мардикор қилмоқдалар холос. Уларга кўра, пайғамбарлар – уларнинг ўзлари, сиз эса – уларнинг асҳоблари. Аслида эса динда қонун-қоидани улар қўяди, сиз эса бу қонунларга тобеъ бўласиз, уларнинг чизган чизиғидан чиқмайсиз, уларнинг истагига кўра ибодат қиласиз! Содда қилиб айтганда, улар ўзларини илоҳ, сизни эса ўзларига қул қилмоқчи. Мақсад мана шу. Билса ҳам, билмасдан, яхши ниятда бўлса ҳам, бу ишнинг ҳақиқати мана шудир.
Улар ҳар қулай фурсатда “Сен бизга эргаш – нажот топасан, бизнинг йўл – энг тўғри йўл. Бошқаларни зинҳор тингла”, дейишади. “Аманту” дея Аллоҳнинг динини уч-беш модда билан чеклаб, ўзлари уйдирган динини бўйнингизга илишади.
Сизга “Иймонингдан шубҳа қилма! Диндан чиқиб қоласан!” дейишади. Чунки мабодо иймонингиздан шубҳа этгудек бўлсангиз, сизда саволлар пайдо бўлиши биланоқ, уйғонишингизни, тафаккур эта бошлашингизни ва ҳақиқатни излай бошлашингизни, бунинг натижасида эса уларнинг уйдирилган динини тарк этишингизни жуда яхши билишади. Уларга кераги – сизнинг Аллоҳга бўлган қурбатингиз – яқинлигингиз эмас, балки уларга бўлган мутеълигингиздир. Аллоҳга иймон келтириб ишонишингиз уларга қизиқ эмас, муҳими – уларга ишонмай қўймаслигингиздир. Ваҳоланки, инсон, аксинча, ўз иймонига доим шубҳа қилиши, уни сўроқлаб, тергаб туриши лозимдир. “Адашаётган бўлсам-чи?!” дея олиши лозим, ана шундагина у тўғри йўлни топа олади. Аввало динга мустақим тарзда, барча саволларга жавоб топган ва барча шубҳаларни кетказган ҳолда кирсин, сўнгра диндан чиқиб қолишдан қўрқса бўлади!
Улар сизга “Асҳобнинг ҳар бири юлдузлар кабидир. Улардан қай бирига эргашсанг, тўғри йўлни топиб кетаверасан”, дейишади. Бу ғирт ёлғондир. Асҳоб дегани инсонлар орасида шунақа мунофиқ ва кофирлар чиққанки, уларга эргашгудек бўлсангиз, жаҳаннамнинг тубига шўнғийсиз.
Сизни ўзларига ишонтиришдан асл мақсади, сизни алдаб ўзларига содиқ ва боғлиқ тутиб туришдир, бунинг учун керакли барча ривоят ва фатво ўша уйдирилган дин ҳовузида муҳайёдир. Аслида сизнинг қайси асҳоб йўлидан кетишингизнинг уларга қизиғи йўқ. Ҳатто ўша асҳоблар ҳақидаги тарих ва ривоят китобларини ҳам тўғри-тузук ўқимаслигингиз уларга жуда яхши маълум. Уларга муҳим бўлгани, сизни ҳали ривоят айтилмасиданоқ ишонтириб, сўнг истаганича бошқара олишдир.
Улар Аллоҳнинг ҳаром ва ҳалолларига ишониш кифоя, уни адо этиш ё этмаслик, уларга амал қилиш ё қилмаслик эса гуноҳ сабаби холос, дейишади. Сизнинг намоз ўқиш ё ўқимаслигингиз уларга қизиқ эмас, муҳими – уларнинг намоз ўқиганига, диндор эканига гувоҳ бўлсангиз ва уларни яхши инсонлар санаб атрофидан айрилмасангиз бўлгани.
Улар “Аллоҳга ва элчисига иймон келтирдик”, деганларни, гарчи хато йўлда бўлса ҳам, такфир этманг” дейдилар. Аммо энг оғир такфирлар уларнинг ўзларидан содир бўлади, биринчи бўлиб Қуръонга иймон келтирган, уни тушуниш учун ўқийдиганларни кофир ва зиндиқ эълон этади, сиз учун ким кофир, ким мўмин эканига улар ҳукм чиқаради, ақлини ишлатиб, тафаккур қилгувчилардан узоқ туришингизни талаб қилади.
“Такфир этманг” дейди-ю, аммо маърузаларида, ваъз-насиҳатларида кимни такфир этишингизни ўзлари кўрсатиб беради. Бундан мақсад – сиз ўзингизни бирор гуруҳга, бирор жамоага мансуб ҳис этишингиз, асабият можаросида уларнинг тарафини олишингиз ва ўқиб-ўрганмаган ва текшириб кўрмаган ота-боболар йўлини тутишингиз, ҳамда ўзингизни тўғри йўлда ва яхши ахлоқли дея гумон қилишингиздир.
Улар сизга “Меърож ҳам руҳан ҳам баданан содир бўлган” деб уқтиришади, агар шунга ишонмасанг, диндан чиқасан, дейишади. Чунки меърож ҳақидаги ҳар қандай шубҳа ва савол уларнинг олдинда айтмоқчи бўлгани юзлаб эзотерик эртакларига тўсиқ бўлади. Сиз ҳам воқеанинг аслидан бехабарсиз ва атрофингизда бу фантастик ҳикояларга шубҳа билдираётган одам йўқлигидан, “рост бўлса керак” дейсиз-да, улардан келган ҳар қандай фантастик ва мифологик эртакни қабул қилаверасиз.
Вақт ўтиши билан, асл мақсад юзага чиқа бошлайди – меърож ривоятларидан ҳам ошиб ўтувчи пир ва шайх ҳикоялари бошланади. Сизда унгача диний фантастикага қарши интеллектуал иммунитет тамоман чўккан бўлади, шунинг учун бу ривоятларга ҳам лом-мим демай ишонасиз. Олдинлари меърожга ишонмаган одам қанчалик муртад ва кофир бўлса, энди бу учган-қочган шайх ва пирларга ҳам шубҳа билдирган ҳар ким муртад ва кофирга чиқарилади. Аввало ўша дин пешволари, сўнгра яқин-яқинларгача диндаги биродарлар бўлиб келган атроф уни “қатли-вожиб” эълон қилади. Сиз мана шундан қўрқасиз – жонингиз ва молингиз ҳалолга чиқарилишидан – сизни ўлдириб, мол-мулкингизни талон-тарож этишини ўйлаб, бирор эътироз, мухолиф фикр ёки исёнга журъат этолмайсиз. Уйдирилган диннинг шантаж юзидир бу.
Ҳа, сиз биргина савол ва шубҳа дастидан энди муртад ва кофирга айланасиз, чунки уйдирилган дин савол ва шубҳага бардош беролмайди, бу саволларга уларнинг динида жавоб йўқ, бу саволларни фитна санайдилар ва савол берувчини динлари қаршисидаги энг улкан таҳлика ҳисоблайдилар. Ваҳоланки, Аллоҳнинг Китобида энг таҳликали саволларни берганлар – малаклар ва пайғамбарлар эди. “Ер юзида қон тўкувчи ва бузғунчилик қилувчини халифа қилурмисан?”, “Раббим, ўликларни қандай тирилтирасан?”, “Раббим, менга Ўзингни кўрсат!” деганлар малаклар ва энг улуғ пайғамбарлар эди. Аллоҳ ҳам уларни бундай саволлар учун кофир ё муртад демади, балки ҳар бирига очиқ жавоб берди, ва шу йўл билан ҳақ зоҳир бўлди, малаклар сажда қилди, пайғамарларнинг иймони яна-да татмин бўлди.
Аммо уйдирилган диннинг мақсадларига ҳақнинг зоҳир бўлиши кирмайди, зеро ҳақнинг зоҳир бўлиши – ботилнинг, жумладан уларнинг уйдиргани диннинг фош бўлиши демакдир. Шунинг учун уйдирмалари ҳақидаги энг кичик шубҳа ва энг оддий савол ҳам – динлари қаршисидаги энг даҳшатли таҳликадир. Кимда-ким бундай саволни ўртага ташласа, уларига қарши уруш очган бўлади, ва энг шафқатсиз тарзда жазога лойиқ бўлади.
Улар сизга “Жаннатда Аллоҳни кўрасан!” дейишади. Диққат-эътиборни кўз билан кўришга тортиб, аввалбошданоқ инсонлар онгида Аллоҳни бу дунёда кўриш имконсиз деган эътиқодни жойлаштиради. Ўзлари эса руёларида авлиёларни, пайғамбарларни кўради, улар билан дардлашиб, бир қатор шаръий ҳукмлар ҳам олади, ҳатто Аллоҳ билан кўришганини, Ундан ўз шахсига тааллуқли муждалар олганини иддао этишади. Сиз илоҳ демасангиз ҳам улар сизнинг кўзингизда энг олий мақомдаги илоҳлардир бундан буён.
Сизга Юнон, Рим ва Ҳинд мифологиясини ширк дея уқтираркан, ўзлари худди улар каби илоҳлар бўлиб олади, биттаси коинотнинг қутби, биттаси еру-осмонни, ой ва қуёшни бошқарувчи, яна биттаси ерости оламининг тангриси – қабрга кирган ўликларни савол-жавобдан қутқарувчи бўлиб олади. Ваҳоланки, ўша кўпхудолик ва ширк деганингиз мифологияларнинг барчасида битта энг катта илоҳ, бошқа барча илоҳларни яратган Якка Худо бўлади, қолган илоҳлар ундан пастроқ ва унга яқинлаштирувчи ва етиштирувчи бирор васила мақомида бўлади. Сиз ҳозирги аҳволингиз билан улардан қанчалик фарқингиз йўқ бўлса, шунчалик бундан бехабарсиз.
Улар, Аллоҳнинг ҳеч қачон айтмаганини Унинг номидан айтишади. “Пайғамбар қиёматда бандаларни шафоат этади” дея сизни ишонтиради. Шафоат эътиқоди ҳам ўша кўпхудолик динларининг парчаси, тарих мобайнида инсонларни дин номидан алдашнинг энг қулай ва синалган йўлларидан, шайтоннинг энг кучли ниқобларидан биридир. Пайғамбар сизни эшитади, ҳатто кўради, керак бўлса сизнинг қалбингиздагини ҳам билади, малаклар унга билдиради дейишади. Аллоҳнинг васфларини пайғамбарга нисбат этишиб, сизни Аллоҳга бўлган муҳаббатингиздан узоқлаштиради, пайғамбарни шафқат ва марҳаматда Аллоҳдан ҳам устун мақомга чиқариб қўяди. Аллоҳ бир гуноҳкор бандани жаҳаннамга ҳукм қилган бўлса, Пайғамбар орага кириб, унинг жаннатга киришига эришади – Аллоҳнинг ҳукми бекор қилинади! Оқибатда пайғамбар Аллоҳнинг деярли барча сифатларига эга, Аллоҳдан ҳам шафқатлироқ-марҳаматлироқ, Аллоҳдан ҳам кўпроқ ваколатларга эга зотга айланади!
Сизга бир нарсани айтайми. Аслида пайғамбардан шафоат умид этишингиз дин тужжорларини умуман қизиқтирмайди. Уларни қизиқтирган нарса – уларнинг ўзларидан шафоат умид қилишингиз, улардан мадад кутишингиздир. Шафоат масаласини доим кун тартибида тутишади, зеро сизда шафоат умидини давомли тарзда янгилаб, жонлантириб турмаса бўлмайди! Вақти келиб, сизга ўз олимлари ҳам, ўзлари ҳам шафоат эта олишини айтишади. Ҳатто сиз ҳам нариги дунёда бир-бирингизни шафоат этасиз, дея ишонтиришади. Бир силсила уйдириб, унда сизни энг пастга қўйишади: пайғамбарлар, шаҳидлар, қорилар, авлиёлар,… ва энг охирида сиз! Сиз ниҳоят бу силсиланинг қичкина бўлса-да парчаси бўлганингиздан, жаннатни кафолатлаганингиздан, буюк неъматни қўлга киритганингиздан бошингиз кўкка етади.
Аммо бошқа тарафдан бундан каттароғини бой берганингиздан хабарингиз йўқ – Сизга Аллоҳни аста-секин унуттириб, унинг ўрнига бошқаларни қўйишди ва сизнинг Аллоҳга бўлган ишончингизни йўқ қилишди. Бундан буён сиз Аллоҳга етишиш учун иймон, амали-солиҳ, ихлос ва жидду-жаҳд эмас, балки шафоатчиларга марказлашасиз. Мабодо улардан айрилсангиз, Аллоҳ асло сизга лутф этмайди, дея ишониб юраверасиз.
Сизни қабр ҳаётига, ўша мифологиялардаги ерости оламининг илоҳларига ишонтиришади. Ҳали Аллоҳга ҳисоб бермай туриб, бошқаларга ҳисоб беришингизни ўйлаб, қўрқа бошлайсиз. Сизни Аллоҳнинг “ўликлар эшитмайди” деганига эмас, ўликларнинг эшитиши, кўриши ва ҳатто еру-осмонни кезиб юришига ишонтиришади. Чунки ҳали олдинда ўликлар билан кўришдик, гаплашдик дея сизни ишонтириш учун бу керак бўлади. Жон чиқиши билан, барча сезги органларининг функциялари ҳам тўхтишини сиз ҳам, улар ҳам жуда яхши биласиз. Аммо инсонда ўлимдан қўрқиш туйғуси бор экан, демак бу туйғуни манипуляция этиш, уни даромадга айлантирса бўлади-ку, шундай эмасми? Қабрда мутлақо роҳат ва азоб уйдириш керакки, инсонлар буларга умид боғласин, бу ёқда эса дин тижорати юриб қолсин…
Кўзингизни очинг. Уйғонинг!
Сизни алдашмоқда! Ёш болалардек…
Айниқса тасаввуфни иддао қилувчилар сизга “авлиёларнинг каромати ҳақ” дея уқтиришади. Буни доим такрорлаб туришади, аммо савол беришга, “Қандай қилиб?” дейишга, ақл ишлатишга тўсқинлик қиладилар. Чунки ўша каромат деганларини сизга Аллоҳнинг дини дея ишонтиришлари керак. Агар сиз физика қонунлари ўзгармаслигини билсангиз, бу гапга ишонмайсиз. Агар сиз физика қонунлари – Аллоҳнинг суннати эканини билсангиз, уларнинг ёлғон-яшиқларини дарҳол фош эта оласиз. Бу уларнинг ўйинини бузиши аниқ. “Аллоҳ истаса қодир эмасми?” дейишади. Албатта Аллоҳ истаса қодир, аммо Аллоҳ нимани исташи аён. Аллоҳ Ер юзида, масалан, гравитацион доимийлик қонунини ўрнатган, у миллионларча йилдир ўзгармайди, аммо қайсидир хазрат ё хазратбаччани каромати юзхотирига Аллоҳнинг бу қонунлари истаган пайтда остин-устин бўлиб кетади! Аслида бу хазратлар Аллоҳнинг эмас, ўзларининг ҳар нарсага қодир дея ишонтирмоқчи сизни.
Агар “Қуръонни ўрганма, ақл ишлатишдан бутунлай воз кеч”, дея очиқчасига айтса, астарлари очилиб қолган бўларди. Буни билишади, шунинг учун ҳам сизга “Қуръонни ўқи, аммо арабчасини!” дейишади. Фақат арабчасини! Сиз ўзбексиз, арабчани тушунмайсиз, шунинг учун фақат ҳарфига савоб умид қилишингиз мумкин, чиройли тажвид-ла ўқишингиз мумкин, савоб устига бонус бўлсин дея, кунига қирқ ракаат арабча дуолар қўшимча қилишингиз мумкин холос! Бундан ортиғига йўл йўқ! Қанчалар нозик ва моҳир хийла, шундай эмасми? Кўпчилик буни юзйиллардир такрорлаб келади, ва ҳеч кимда “Ўша Намоз ва Солатдан манъ этувчи шайтон ким ўзи?” деган савол ҳеч ақлига келмайди!
Ваҳоланки, сиз ҳам ўқий оладиган ва ўқиганини англай оладиган, ақли жойида одамсиз. Аммо сизга “ўзинг ўқисанг, англай олмайсан” дейишган. Буни қабул этиш учун инсон ўзини қанчалар тубан ва қобилиятсиз санаши керак! Боз устига, сиз буни қабул этганингизда, биров сизга “Ундай эмас, аксинча, Аллоҳ Қуръонни эслатма олиш учун ўта қулай қилиб берган” деса, дарҳол кибрга бурканасиз, унга тепадан қарайсиз, ва осонгина “сен йўлдан озгансан” дейсиз. Бу ҳам етмагандек, бошқаларнинг ўқиб англай олишини куфр ва залолат дейсиз! Кулгили эмасми! Бир тарафдан “англай олмайман” дейсиз, бошқа тарафдан бошқаларни ҳам “англай олмайди” дейсиз. Модомики сиз англамабсиз, бизнинг англамаслигимизни қаердан топдингиз? Жавоби маълум… Шайхларингиздан, домла ва қори акаларингиздан, ўша дин пешволаридан. “Иқро” оятига амал қилганни кофир, амал қилмаганни эса мўмин-мусулмон қилиб кўрсатяпти улар. Кўрмаяпсизми, Аллоҳнинг зикри бўлмиш Қуръондан манъ этувчи шайтон ким!!!
Бизни ҳам сизни ҳам Аллоҳ яратган. Яратувчи сизни асло имкониятсиз ва қобилиятсиз ташлаб қўймагандир. Қобилият жиҳатидан бизда нимаики бор бўлса, сизда ҳам унинг ўхшаши бор, албатта. Аммо қобилият ва имконларингизни беркитишга шунчалар ўрганиб қолишганки, сизни, қўлингизда олтин қийматида бўлмиш ақлингизни ишга тушириш ўрнига, ўтмишда ҳатто юзини ҳам кўрмаганингиз қанча номига олим бўлса, ўшалардан қолган бир қўлбола динни қабул этгансиз, ва уни текшириб кўришдан худди энг оғир заҳар каби қўрқасиз.
Мен сизга яна бир сирни очмоқчиман. Сизларнинг деярли ҳар бирингиз, (агар бирор жиддий ақл нуқсони бўлмаса), ўша ўтмишдаги олимлардан ҳам кўпроқ даражада олимсиз! Аммо буни яшириш ва (ўзингизга) зулм қилиш йўлини танлаяпсиз. Ҳозиргача ишониб келган ёлғон-яшиқларингиз сизни шунчалик ўз таъсири остига олганки, ақл ишлата бошлаганингизда, шайхингиздан эски эътиқодингизни қўлловчи икки калима эшитасиз, шунда ақл ва виждонингиз орасида қисқа туташув юз беради-да, фикрларингизни ўзаро боғлаб турувчи симлар узилиб кетади.
Ваҳоланки, сиз ўша ўтмишдаги олимлардан ҳам кўпроқ олимсиз… Мисол учун, эскилардан “олим” деганингиз бирини олайлик. Исми ХХХ бўла қолсин. Эҳтимол, яхши бир инсон бўлгандир. Эҳтимол, пок ниятлар билан илм ўрганган, изланишлар олиб борган, дини-исломга доир анчагина маълумот тўплаган, ўз замондошлари учун бир тафаккур мажмуаси вужудга келтиргандир. Ҳатто, ўз даврининг шартларида қилиб ўтган амаллари ва Аллоҳнинг адолати билан жаннатга эришган бўлиши ҳам эҳтимол! Аммо шундай бўлган тақдирда ҳам ХХХ, сиздан кўпроқ олим эмас. Чунки…
Бир лаҳза ўзингизни ХХХ ўрнига қўйиб кўринг. Айтайлик, 8-асрда, ҳатто 18-асрда уларнинг бир умрда жамлагани миқдорда илм жамлаш сиз учун уч-беш ой, нари борса бир йилдан кўпроқ вақт олмайди. Мабодо махсус илмий методология ишлаб чиққан, етарли вақт ажрата оладиган тадқиқотчи бўлсангиз, бир неча ҳафта ичида ХХХнинг бир умр жамлагани маълумотлардан кўпроқ маълумот тўплашингиз мумкин. ХХХнинг компьютери бўлмаган, интернети ҳам йўқ эди, ҳатто ёзув машинкаси ҳам, қоғоз-қалам топиши ҳам осон эмасди. Бошқа илмий асарларга етишмоқ учун от ё туя устида ойларча йўл юришга мажбур эди. Сиз унинг туяси ўрнига компьютер ишлатяпсиз. ХХХ бир китобни топиб, ўқиб чиқиши учун бир неча ойлик масофани босиб ўтиб, шаҳарма-шаҳар кезаркан, сиз икки бармоқда компьютер сичқончасини клик этиб, юзларча китобнинг pdf нусхасини юклаб олаяпсиз.
ХХХ ҳаёти бўйича етиша олгани уч-беш қўлёзма китобини ўқиб, устида фикр юритаркан, сиз ўн-ўн беш китоб ва мақолани такрор-такрор ўқиб, муҳим жойларига сариқ ё яшил маркер-ла чизиб, устига изоҳлар ёзиш, анализ, синтез, мантиқий таҳлил ва ниҳоят Қуръон матнига кўра тўғри ё янглишлигини аниқлаш каби бир қатор имконларга эгасиз. Бўлиб ҳам ХХХ билан қиёслаб бўлмас даражада қисқа вақт ичида. ХХХ ўз изланишлари орасида тафаккур ва ақл юритиш учун қанча фурсат топа олган бўлса, сизга ундан минг баробар кўп вақт бор. Аммо сиз ақл юритмаяпсиз! Ҳалигача “олимларимиз билар…” деб тортиниб турибсиз!
ХХХ ўз илмий изланишларида, сизнинг ақл ишлатмасдан эга бўлганингиз маълумотларнинг эҳтимол мингдан бир қисмидан фойдаланган бўлса, сиз тонналарча маълумотга эга бўла туриб, фойдаланмайсиз. ХХХ ўз даври учун олим бўлиши мумкин, аммо сизнинг даврингиз учун олим эмасдир. Шартлар ўзгарди, имконлар бошқа, қанчадан-қанча янги кашфлар, ихтиролар бор. ХХХ шам ёруғи етганича бир неча соат ишлай олган бўлса, сиз 24 соат таблет экранидан ҳужжатли фильм кўра оласиз. Эҳтимол, ХХХ сизга бирорта янги фикр берар, ёки сизга бир ҳақиқатни эслатар, аммо ХХХ сизнинг замондаги масалаларга чора бўлолмайди. Сиз ўз даврингиз учун масъулсиз ва барча ечимни ўзингиз топишингиз шарт. Ҳеч ким келажакнинг олими бўлолмайди.
Ғайбни ҳеч биримиз билмаймиз, ҳар ким ўз билими асосида, мавжуд шартлар доирасида, ўз тўғрилари ва хатолари билан хулоса қила олади. Аллоҳ имконингиздан ташқари нарсани талаб қилмайди, тоқатингиздан ортиғини юкламайди. Аммо сиз ўтмишдаги зотларнинг билганидан кўпроқ маълумотга эгасиз, уларнинг хатоларини такрорламаслик ва яна-да тўғрироқ маълумотларга эга бўла оласиз, аммо буни билишни ҳам истамайсиз. Ота-боболарим йўли шу экан дея кўна қоласиз. Ота-боболарнинг аксари ширклар билан ўтиб кетгани, Аллоҳдан бошқа илоҳларга сиғиниб, улардан шафоат умид қилганини биласиз, аммо сиз ҳам бу йўлни била туриб давом эттирасиз. Чунки бу – ота-боболар йўли, бу йўлга қарши чиқиш – Аллоҳга қарши чиқишдан ҳам каттароқ ва даҳшатлироқ гуноҳ сиз учун. Ота-боболарнинг ширк сари етаклаган ўша дин пешволари авом халқни истаган тарафга бошлагани каби, сизни ҳам ширк йўлидан жаҳаннам сари етакламоқда, аммо бунга қарши “ЙЎҚ!” дейиш хаёлингизга ҳам келмайди. “Мен ҳам ўзим бир ўқиб-ўрганиб кўрай, изланиб, текшириб, англашга уриниб кўрай”, дейишдан қўрқасиз. Истайсизки, кимдир ўқиб-ўргансин, ҳатоси бўлса уларнинг хатоси, сиз эса интеллектуал зўриқишдан чекиниб, ўз охиратингизни тинчгина уларга топшира қолишни маъқул кўрасиз!
Аммо бу иш бундай кетмайди! Сиз ақл ишлатмасангиз, ҳақиқат қалбингизга томчи-томчи сингмаса, шунчаки “ишондим, тан олдим” дейиш билан, ёки “яхши гумон қилиш” билан Аллоҳни алдай олмайсиз. Гумон билан эса иймон хосил бўлмайди, Аллоҳ сизга “билмасанг ҳам ишонавер” эмас, балки “ўқи”, “ақл ишлат”, “билмасанг, сўра” дейди. Аммо сиз ҳақиқатни эшитиш биланоқ, тумтарақай қочасиз. Ваҳоланки сиз ҳам олимсиз! Сиз ҳам бир нималарни биласиз! Аммо фақат ишонгингиз келанига ишонасиз, ишонгингиз келмаганни эса эшитишни гуноҳ санайсиз. Қанийди, билишнинг нима эканини, билганига амал қилишнинг нақадар зарурлигини билсангиз!
Китобни арабча ўқийсиз, намозни арабча ўқийсиз, ҳатто Аллоҳдан ҳам арабча сўрайсиз, бироқ нима деётганингизни ўзингиз ҳам тушунмайсиз. Хўп, баъзи калималар ўзбек тилига ўтган, уларни фаҳмладингиз ҳам дейлик. Аммо дарду-ҳасратингизни Аллоҳга арз этаркан, энг теран ва самимий туйғуларингизни изҳор этаркан, дунё ва охиратнинг бахт-саодатини тиларкан, ўз тилингизда айтмасангиз, нима, Аллоҳ қабул қилмайдими? Сиз ўзбекча гапирадиган ва ўзбекча ўйлайдиган инсонсиз. Аллоҳга яқинлашиб, Унга бир нималар демоқчисиз ва бу энг табиий ҳаққингиздир, аммо Аллоҳга ўз тилингизда дуо ҳам қила олмаяпсиз. Ўз-ўзингизга қанчалик ноҳақлик қилаётганингизни, қанчалик аянчли бир аҳволда эканингизни сезмаяпсиз. Энди бўлса, буларни сизга эслатганим учун мендан безовта бўласиз. Аммо бошқа тарафдан, сиз ўзингиз тушунмаган бир тилда Аллоҳга ожизона илтижо қилишга уринаркансиз, Аллоҳ ҳам сизга қанчалик раҳми келишини ўйлаб кўрганмисиз? Қулини мукаммал бичимда, аҳсани-тақвимда, олим потенциали ва турли-туман қобилиятлар ила яратган-у, аммо бу қул ўз Тангрисига мурожаат қилишни ҳам билмаяпти!
Бу ишониб эътиқод қилганларингизнинг бирортаси ҳам ҲАҚ эмасдир, шунчаки ота-боболардан қолган анъана, урф-одат, холос. Агар бир нарса анъана бўлса, ўз-ўзидан тўғри бўлиб қолмайди! Бир нарсани одамлар ҳақ деб қабул қилсалар ҳам, Аллоҳнинг ўлчовида у ҳақ бўлиб қолмайди. “Қулларим мана шуни ҳақ дейишяпти, майли ҳақ бўла қолсин” дейдиган Аллоҳ йўқ. Қуръон бизга бундай эмаслигини уқтиради. Аксинча, ота-боболарингизга гумон билан эргашиб кетаверманг, дейди. Сиз дин дея, ҳаёт дея ҳақиқатга эмас, уйдирилган дин мазҳаблари, ривоятлари, фатволари ҳамда бу дин савдосидан даромад орттираётган дин тужжорларига эргашиб кетяпсиз!
Кўзингизни очинг! Уйғонинг! Сизни алдашяпти!
Мени ёки мен каби фикрловчиларни эмас, ўзингизни ва ўз эътиқодингизни, ўзингиз дин дея ишонган йўлингизни текширинг, жиддий савол остига қўйинг. Менинг ишонганим дин ва қилганим амаллар эмас, ўз ишонганингиз ва қилганингиз амаллар учун масъулсиз. Менда хато бўлса, бу менинг хатоимдир ва бунга мен жавобгарман, сиз эса ўз хатоларингиз ташвишини қилинг.
Ҳақиқат эслатилса, нега бунчалик ғазабга тушасиз? Қаранг, сизни ўтмишдагилардан кўпроқ олимсиз деяпман, аммо сиз шуни ҳам қабул этишни истамайсиз. Аллоҳ бир, фақат Ундан ёрдам истанг деяпман, аммо буни ҳам қабул этмаяпсиз, балки олимликни бошқа бировларга топширишни тўғри йўл, Аллоҳни қўйиб уларнинг кароматларига ишонишни эса ҳақ дин санаяпсиз! Ўз аҳволингизга қарамайсиз, аммо менинг динимни ёлғонга чиқаришга уринасиз! Менга “Суннатни инкор қилаяпсан” дейсиз-у, ўзингиз Қуръонни инкор қилаётганингизни кўрмаяпсиз! Мен ва мен кабиларнинг узатган ёрдам қўлини синдирмоқчи бўласиз. Ваҳоланки, биз барибир воз кечмаймиз ва сизга ва сиз кабиларга қўл узатишда давом этаверамиз. Чунки Аллоҳ бизга шуни амр этган: “Сиз ҳам бир пайтлар улар каби эдингиз”. Ҳа, биз ҳам бир пайтлар озми-кўпми сизлар каби эътиқодда эдик, Қуръонни билмас эдик. Шунинг учун ҳам сизларни бугун жуда яхши таниймиз.
Салом ва дуолар-ла…
Камолиддин Йўлдош

Комментариев нет:
Отправить комментарий