Иддао №3
Элчига Қуръон билан бирга “Зикр” номли бир ваҳй берилгандир. Бу ваҳйнинг мақсади элчига Қуръон ҳақида яна-да тўлиқ маълумот ва тафсилот бермоқдир. Наҳл:44-оят бунинг далилидир.
Иддао №3га жавоб
Наҳл:44-оятнинг мазмуни қуйидагича:
“Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар.” (16: 44)
Юқоридаги оятда Эслатувчи маъносида таржима этиладиган “Зикр” калимасининг Қуръон бўйича қайси маънода ишлатилганига қарайлик:
“Бу сенга тиловат қилиб бераётганимиз оятлар ва ҳаким эслатмадандир.” (3: 58)
“Бу сенга у ила огоҳлантиришинг учун ва мўминларга эслатма этиб нозил қилинган китобдир. Кўнглингда ундан танглик бўлмасин.” (7: 2)
“Сен улардан бунинг учун ажр ҳам сўрамайсан. У фақат оламлар учун эслатма, холос.” (12: 104)
“Улар: «Эй зикр нозил қилинган киши, албатта, сен мажнунсан. «Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга малакларни келтирсанг-чи», дерлар. Биз малакларни фақат ҳақ ила тушурурмиз, холос. У ҳолда уларга қараб турилмас. Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз.” (15: 6-9)
“Бу, Биз нозил қилган муборак эслатмадир. Сизлар уни инкор қилгувчимисиз?!?” (21: 50)
“Биз унга шеърни таълим берганимиз йўқ. Ва бу унинг учун тўғри ҳам келмайди. У зикр ва очиқ-ойдин Қуръондан ўзга нарса эмас.” (36: 69)
“Албатта, ўзларига Зикр келганда унга куфр келтирганлар… Албатта, У азиз китобдир. Унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил келмас. У ўта ҳикматли ва ўта мақталган зотнинг туширганидир.” (41: 41-42)
“Бас, ўзингга ваҳий қилинган нарсани маҳкам тут! Албатта, сен тўғри йўлдасан. Албатта, у (Қуръон) сенга ҳам шарафдир, қавмингга ҳам. Ва, албатта, сўралурсизлар”. (43: 43-44)
Юқоридаги оятлар шуни кўрсатадики, “Зикр” – Қуръондан айри алоҳида бир ваҳй эмасдир. Кўпгина бошқа оятда Зикр – Аллоҳнинг Китобини таъриф этувчи ифода ўлароқ қўлланилгандир.
Энди Наҳл:44-оятда келган бир бошқа ифодага эътибор берайлик: “одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун”. Анъанавий дин талқинчиларига кўра Зикр, бу – пайғамбарга индирилган айри бир ваҳйдир ва пайғамбар у орқали Қуръон оятларини очиқлайди. Шу боис, яна ўша талқинчиларга кўра “Зикр” – Қуръонни очиқловчи тафсилотлар, бу тафсилотлар эса ҳадислардаги маълумотлардир.
Олдинроқ келтирилган оятларда “Зикр” бу – Қуръондан ташқари айри бир ваҳй эмаслигини кўрган бўлсак-да, бу анъанавий талқинни яна бир марта – бу гал бошқа бир жиҳатдан – текшириб кўрайлик. Бунинг учун бу оятда келган ифоданинг (“литубаййина” калимасининг) маъносига қараймиз.
J. Penrice тарафидан ёзилган “Қуръон Луғати”да, бу ифода “очиқ бўлмоқ, ошкор бўлмоқ” маъносида қўлланилади. F. Steingass луғатида бу ифода “очиқ бўлмоқ”, Al-Mawrid луғатида “ўртага чиқармоқ”, Al-Asri луғатида “кўрсатмоқ”, Hans Wehr луғатида “очиқ бўлмоқ, кўринган ҳолда бўлмоқ, эълон қилмоқ” маъноларида қўлланилади.
Бундан ташқари, ифода қандай маъно беришини кўриш учун Қуръон бўйича қандай қўлланилганига қараш етарли бўлади. Бу ифода Оли Имрон сурасида (3: 187) ва Моида сурасида (5: 15) “бир нарсани беркитмоқ, ўзида яширмоқ” атамаларининг зидди маъносида қўлланилгандир.
“Аллоҳ китоб берилганлардан, албатта, уни одамларга баён қиласиз ва беркитмайсиз, деб аҳд олганини эсла. Бас, уни ортларига қаратиб отдилар ва арзон нархга сотдилар. Сотиб олган нарсалари қандай ҳам ёмон!” (3: 187)
“Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларни очиқлаб беради. Кўпини эса авф қилади. Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди”. (5: 15)
Ва ниҳоят, бу калима Бақара сурасида қандай қўлланилганини кўриб чиқайлик:
“Динда мажбурлаш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажралгандир”. (2: 256)
Ҳам луғатлардан, ҳамда оятларнинг ўзидан очиқ-равшан кўриниб турганидек, “литубаййина” ифодаси, анъанавий талқинчиларнинг иддао этгани каби “тўлдириш, тафсилот қўшиш” маъносини бермайди. Калима Қуръон бўйича “очиқ”, “яширин бўлмаган” ва “яширин тутилганнинг акси” ўлароқ қўлланилгандир.
Бундан ташқари, яна ушбу бобдаги оятларда кўрганимиз каби, “Зикр” – Қуръон ташқарисидаги алоҳида бир ваҳй, деган маънони бермайди. Демак, Аллоҳ таоло Наҳл:44-оятида элчисига “Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар” деганида, Қуръоннинг фақат элчиси учун эмас, барча инсоният учун индирилганини билдирмоқда.
Элчига келган Зикрни, яъни Қуръонни ўзида яширмаслик, барча инсониятга билдирмоқ маъноси яна Моида:67-оятда яна-да очиқроқ баён қилинади:
“Эй Пайғамбар! Роббингдан сенга нозил қилинган нарсани етказ. Агар шундай қилмасанг, Унинг Рисолатини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени одамлардан сақлагай. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас”. (5: 67)
Бу оятда келгани каби, Аллоҳ Ўз элчисидан Қуръонни ўзида беркитмасдан, инсонларга етказишини истайди, уни Қуръон ташқарисидаги маълумотлар билан тафсилотлашини эмас.
Хўш, Аллоҳнинг Китоби инсонларга қандай билдирилажак? Элчи бу ишни қандай амалга оширади? Бу саволларнинг жавобини кейинги бобда кўриб чиқамиз.

http://www.uzbekislam.com/quran/3601
Комментариев нет:
Отправить комментарий