Қабр ҳаётига ишониш, иймон асосларига илова этиш демакдир. Яъни иймон асосларидан бирини рад ва инкор этиш билан бирдек!
1. Қабр азобининг «ҳужжати» қаерда?
Қабр ҳаётига доир «ҳужжатлар» – ғариб ва аҳад, ҳамда Қуръонга тамоман зид бўлган ҳадислардир. Ваҳоланки Ақида каби энг муҳим масалада буларнинг бирортаси ҳужжатликка ярамайди.
Аслида қилиниши керак бўлган иш жуда оддий эди: дин масалаларида Аллоҳнинг каломини асос олиш, ҳадис ва бошқа ривоятларни эса Қуръон оятлари ва соғлом ақл фильтридан ўтказиш. Аммо қизиғи шундаки, тарих бўйича доим бунинг акси қилиб келинган. Олдин ривоят уйдириб, сўнгра уни оқлаш учун Қуръон оятларини эгиб, букиш – бу умматнинг тарихидир!
Китобга, ақлга, суннатуллоҳга, тарихий фактларга хилоф риввоятларнинг санади қанчалик саҳиҳ дейилса-да, рад этилиши керак. Қуръон Қуръон билан тафсир этилиши керак, зеро бу Китоб мубийн ва муфассалдир (очиқ-ойдин ва ўз-ўзини тафсилотини очиқлагувчидир), оятлар ўзаро чалкашиши ҳеч мумкин эмас.
Ўлим ва ундан кейинги ҳолатлар ҳар қандай инсонни ўйлантирган масаладир. Ислом дини, барча инсониятнинг энг кўп ташвишлангани бундай бир мавзуни унутган бўлиши имконсиз! Ўлим ва ундан кейинги ҳолатлар инсоннинг сезги ва тажриба соҳасидан ташқарида, шунинг учун бу мавзуни фақат дин очиқлаши мумкин! Агар бу дин Ислом бўлса, Аллоҳ наздида ягона мақбул дин бўлса, ундаги маълумотлар ҳақ ва мўминларни татмин этувчи маълумотлар бўлиши керак. Қуръонда Ўлим ва Қиёмат орасидаги қабр ҳаёти ва қабрдаги савол-жавоб, мункар-накр, азоб ёк роҳат, жазо ёки мукофот ҳақида бирорта калима йўқ.
Қабр ҳаёти иддаосининг манбаи Қуръон ҳам эмас, Пайғамбаримиз ҳам эмас. Қуръонни таблиғ этиш билан вазифаланган Пайғамбар а.с. ҳам бу мавзуда ўз нафсидан бирор нарса қўшиб айтолмайди. “Деки: Мен сизни фақат менга ваҳй этилгани билан огоҳлантирмоқдаман…” (Анбиё:45) Яъни, Қуръонда бўлмаган бир нарса Пайғамбарнинг таблиғида ҳам бўлиши мумкин эмас.
Қуръонда бўлмаган бир маълумотни дин ва иймон арконига айлантириш, бу динга нисбатан энг катта хиёнатдир. Аллоҳнинг китобини етарсиз кўриб, бошқа тарафлардан ҳужжатлар ахтаришни Қуръон рад этади: “Деки: Аллоҳ бу китобни муфассал очиқлаган бўлса-ю, Ундан бошқа ҳакам излайинми?..” (Анъом:114)
2. Нега Расулуллоҳ қабр зиёратини таъқиқлаган?
Ўлган кишининг қабрда тирик деган эътиқод билан бирга яна бошқа бир қатор янглиш эътиқодлар ҳам келиб чиқади. Қабрда «тирик бир ҳаёт»ни қабул этиш, бу ҳаёт билан ғайбий алоқа қуришни, ўлган киши билан гаплашишни, ундан баракотланишни, мабодо динда улуғ исм бўлса, ундан ёрдам исташни ва ҳ.к.ларни тақозо этиши муқаррар. Зотан шундай бўлди ҳам. Ўлганларнинг «Руҳ – қинидан чиққан қилич кабидир ва дунёдаги ҳаётидан яна-да актив ҳолга келгандир» каби ривоятлар уйдирилди. «Қийналиб қолганингинизда, қабр аҳлидан ёрдам истангиз» каби очиқ-ошкор ширк бўйи таратувчи ривоятлар пайғамбарга иснод этилгандир.
Нега бугун инсонлар қабристонларда ётиб-туради, Каъбани тавоф этган каби тавоф этади? Бунинг сабаби – «ўликлар қабрида тирикдир» эътиқодидир.
3. Ёлғон уйдириб, Ҳаққа даъват қилинурми?
Баъзилар шундай дейди: «Ёлғон-яшиқ бўлса-да, бу ривоятлар билан инсонлар гуноҳдан тийиляпти, бироз бўлсин ўнгланяпти, жамиятда тинчлик ва истиқрор давом этишига хизмат қилаяпти, шунинг учун жоиздир, зарари йўқдир».
Булар “Яжузу фит-Тарғиб ват-Тарҳиб” деган тоифа бўлиб, уларга кўра, инсонларни савоб ишга ташвиқ этиш, ёки гуноҳдан қўрқитиш учун муболаға жоиздир! Бундай «яхши ният» билан бошланган йўлнинг охири – мусулмон дунёси Пайғамбарга энг кўп ёлғон иснод этадиган хоин ва динбузар шайхлар, ва уларнинг сўқирона этагини тутган нодон ва жоҳил диндорлардир. Исломга энг кўп зарар берган мана шу динбузар шайхлар ва жоҳил диндорлардир! Зарарда уларни ҳатто Исломнинг ташқи душманлари билан ҳам қиёслаб бўлмайди.
Қандай қилиб ёлғон ва Ислом, кизб ва сидқ бирга бўлиши мумкин?! Ёлғон гапириш мунофиқлик аломати экан, ёлғонлар уйдириш билан қанақасига Ҳақ ва Ҳақиқатга даъват этиш мумкин!
Эй сиз, юзйиллардир авом халқни гуноҳдан тиямиз деб қабр азоби билан қўрқитиб келган Мозорчилар? Сизларга Қуръонда етарлича ўгит ва эслатма йўқмиди? Ёки Ҳисоб Кунининг даҳшати ва жаҳаннам азобидан қўрқиш сизни гуноҳдан тиёлмадими?
4. «Руҳлар Олами» қаердан пайдо бўлган?
Ўлим ва Қиёмат орасини Қуръондаги бир оятни бузиб, «Барзаҳ олами» дея номлаб олганлар. Барзаҳ олами эътиқоди аслида тамоман ғайри-исломий манбалардан, жумладан, Платоннинг “Идеялар олами”га асосланган бўлиб, унинг бироз ўзгартирилган шаклидир. Воқеъда мавжуд бўлмаган оламга иймон келтириш – Платонни Пайғамбар этиш билан бирдек. Исломга кўра эса Аллоҳ ҳамма нарсани жуфт яратган, шунинг учун иккита олам бор холос – Дунё ва Охират олами. Учинчиси йўқ!
Платоннинг “Идеялар олами”ни ўз диний эътиқодининг асоси қилиб, уни «Руҳлар олами» қилиб олганлар, Исломнинг Холиқ ва Махлуқ ҳақида ўргатганларини бутунлай остин-устин этади. «Руҳлар олами» Исломда ҳеч билинмаган, платончилар тарафидан уйдирилган бир оламдир. Бу руҳлар оламида «Авлиёи киром» деган реактив учувчилар истиқомат қилади. «Ё пирим мадад!» дейишинг билан, бир зумда ҳузурингда ҳозиру-нозир бўлади ва ҳар қандай хавф-хатарни дафъ айлайди! Ҳатто бу пирлар айни пайтда мингларча ердаги мингларча муҳтожга ёрдамга улгуради!
Ҳар ерда ҳозиру-нозир турган Супер каҳрамон, ўлмас Ҳизр ҳам улар орасида. Ҳозир “Ҳизр Тез Ёрдам Хизмати” сиздан сигнал кутмоқда. Агар бир маротаба «Ё пирим мадад!» дегудек бўлсангиз, унинг руҳи тоййибалари дарҳол ёнингизда ҳозиру-нозир бўладилар. У исмни ҳар зикр этилганида реакция кўрсатиши ва ўша ерга етиб бориши керак. Ҳатто зикр ва саловотларнинг ададини миллиардга чиқарсангиз, бевосита Пайғамбар арвоҳи билан кўриша оласиз!
Аслида бу чўпчаклар ортида, авом халқни яна-да жоҳиллаштириш учун, уларни осонроқ бошқариш учун, ҳамда пиру-шайхларнинг, бу дин тужжорларининг киссаси учун уйдирилгандир бу «Руҳлар олами».
Пайғамбар билан юзма-юз кўришиш шарафига ноил бўлган эсангиз, ҳеч ким ноил бўлмаган давлат сизга насиб бўпти демакдир! Буёғи тила-тилаганингни!
Бундай руҳлар олами билан параллел яшовчи кимсалар Аллоҳдан сўрайдигани шу: «Аллоҳим, бизга Муҳаммадни шафоатчи қил, йўқса ҳолимиз хароб! Хизрингни юбор, йўқса маҳв бўлдик!»
Хуллас, Ғавси Аъзам ва бошқа илоҳлар тоифасининг бизга ҳиммат этиши учун дуо қил, ялиниб-ёлвор! Афсуслар бўлсинки, мавжуд парадигма мана шундай!
5. Қабр азоби ривоятлари – диндан чиқарувчи вирус
Қабр азоби ҳақидаги ривоятларнинг аксарияти, ақли салим ва самимий бир инсонни диндан чиқарадиган даражада трагикомедиядир. Инсонларни қўрқитиш учун тўқилган бу эртаклар инсоннинг ичига вирус бўлиб киради – аввало қабр ҳаётини инкор эттиради, кейин эса диннинг тамоман ақл ва билимдан узоқ деган фикрга ва охир-оқибат – Аллоҳ сақласин! – дину-охиратни бутунлай инкор этишга олиб боради!
Қабр азобига доир нақл этилган ривоятлар асосан Суютийнинг асарларига таянади, ва бу китоблар ақлга зиён юзлаб ҳадислар билан тўла. «Ким қорин оғриғидан ўлса, қабр азобини кўрмайди». «Пайғамбарлар қабрларида тирикдир ва намоз ўқийдилар». «Қабрда мўминга Қуръон берилур, у ҳам уни ўқир». «Ўликларингизнинг кафанларини чиройли қилинг, чунку улар қабрида бир-бирларини зиёрат этадилар, бир-бирларига мақтанадилар» ва ҳ.к.
Ҳадис уйдирмачилигининг кулгили аҳволига “Мулк сурасини ўқиганлар, жума куни ўлганлар қабр азобини кўрмайди” каби ривоятлар етарлича мисолдир. Одам ўлмаяпти жума куни, нима қилсин қабр азоби кўрмаслик учун, эвтаназия қилсинми энди?
Мозорчиларнинг аксарияти ўз кимлигини яширишга уринади, ўзининг мозорчи-тариқатчи эканини билдиришдан қўрқади. Шунинг учун “Қабр азоби – аҳли суннат эътиқодидир!” дея, аҳли-суннат номли авом кўпчилик орасидан бошпана излайди! Авом кўпчилик ҳам на Қуръондан ва на Аҳли-Суннат эътиқодидан тайинлик хабари бўлмагач, бу хийлакорларни ўз пинжига олади! Бундан кейин қарабсизки, калласида қандай ривояти бўлса, саҳиҳми, ғайри саҳиҳми қарамай келтира бошлайди, қабр оламидан энг сўнгги хабарлар ва энг жонли фрагментлар тақдим эта бошлайди. «Саҳобаи киром, Авлиёи-аъзомдан нақл этмишларки,..» тарзида бошланадиган уйдирма ва ҳурофотларига машруълик чопони кийдиришга уринади. «Орифлардан фалон ҳазратлари руёсинда кўрмушларки», «Фозиллардан фалон ҳазрат ғоибдан бир сас эшитмушларки,» «Фалон-ибн-фалон зотлари Руҳлар оламида кўрмишларки», дея истаган чўпчагини дин дея уқтира бошлайди! Ҳеч Қуръонда бўлмаган, ғирт хаёлот бўлган уйдирмалар оламида саёҳат бошлайди!
Жоҳил халқни, қаранг, қандай алдаб-аврамоқдалар!
Суютийнинг, «Қабр Олами» номли китобида шундай бир ҳадис (!) бор. “Бир кишининг аёли вафот этибди. Тушида бошқа аёлларни (нариги дунёда кезиб юрганини) кўрибди, аммо ўз аёли улар орасида кўринмас эмиш. «Аёлим қани?» деб сўрабди. «Сиз унинг кафанини қисқа қилибсиз. Биз билан чиқишга уялди» дейишибди. Бу одам Расулуллоҳ ҳузурига бориб, тушини айтиб берибди. Расулуллоҳ «Бориб қара-чи, бир чораси бормикан?» дебди. Бу кимса ансорлардан ўлим ҳолидаги биттасини топибди. Ўлим тўшагида ётган бу киши унга қарата «Ўликларга бирор нима бервормоқчи бўлсанг, камина етказиб берурман» дебди. Ниҳоят ансор ўлибди. Кафанининг ичига, бояги кимсанинг аёли учун узунроқ бир кўйлак қўйишибди. Кечаси бу одам туш кўрибди, аёли ўша юборгани узун кўйлакда бошқа аёллар билан сайр этмоқда эмиш”.
Бир-бирини зиёрат этадиган Ўликлар! Кафанлари билан бир-бирларига мақтанадиган Ўликлар! Ўликлар ва тириклар бирга яшайдиган фантастик олам! Нариги дунёга кафолатланган нақлиёт сервиси! Ҳадис форматига солинган қанча-қанча уйдирма ҳикоят ва ривоятлар! Яна нелар-нелар!..
Ибн Аби-Дунёнинг, «Ўлгандан сўнг яшаганлар» номли китобидаги бир ҳадисда(!), қабридан чиқиб кезадиган, ажойиб ва ғаройиб ишлар қиладиган, сўнгра такрор ўлиб мозорга кирадиган, ҳатто бир неча йил яшаб, уйланиб, жиҳодга бориб-келган инсонлар ҳақида жуда кўп ажойиб ва ғаройиб ривоятлар бор. Худди бугунги фантастик фильмлардаги зомбилар каби… “Шу пайт мозор ичидан бир жасад судралиб чиқиб келади… Юзи-боши олов ичида, бўйни занжирда, йўлдан ўтаётганларга қўл чўзиб «сув, сув!» дея ёлворади. Унинг ортидан бошқа бир мурда мозордан отилиб чиқади, «сув берма бу кофирга!» дея занжиридан тутиб, мозор тарафга судрайди. Бироздан кейин иккаласи ҳам мозорнинг ичида сингиб ғойиб бўлади”…
Суютий бу Ибн Аби-Дунёнинг ривоятларини айнан нақл этади.
Ўлган киши қандай дунёга қайтади, еб-ичади, уйланади, жиҳод қилади? Ақлдан бунчалар узоқлашадими одам? Суннатуллоҳдан/Аллоҳнинг табиатга ўрнатгани қонунлардан бунчалар ётлашадими?
Афсуслар бўлсинки, умматнинг охират ишончини мана шунақа эртаклар шакллантиргандир. Тўғрироғи, бузиб йўқ қилгандир.
6. Суютийнинг шантажи
Ўлимдан сўнг бир оралиқ/туннель олами/қабр ҳаёти деган эътиқод, антик Сумер, Бобил, Миср ва Юнон динларидан мусулмонлар эътиқодига кўчиб ўтгандир. Натижада дин таҳриф этилди, бузилди, сўнгги дин Ислом дини ҳам инсон ижоди/уйдирилган динлар қатори бир дин ҳолига келди. Бир замонлар Ислом, ҳаётни барча соҳаларини танзим этгувчи, бутун дунёни «тинчлик диёри» (дорус-салом) қилган бўлса, уйдирма ривоятлар дастидан томирлари қуритилди. Ҳаёт дини бўлган бу дин энди бошқа маъбад динлар каби ўликлар билан ўралашадиган, мозор ва мақбараларда ишлатиладиган бўлди!
“Ўлгандан сўнг яшаганлар”, “Ўлгандан сўнг гапирганлар” , “Инсонларга хотифдан/Ғайбдан келган саслар/Ал-Хавотиф” каби китоблар муаллифи Ибн Аби-Дунё ўз даврида (ўлими 281 й.) Ҳиндуизм, Буддизм ва Юнон файласуфларидан жуда кўп иқтибослар олади ва ўша эътиқодлардан ортиқча таъсирланишда айблангандир.
Бугун Қабр ҳаёти ҳақидаги китоблар Суютийнинг «Китобул-Барзаҳ» ва «Ал-Будиру-с-Сафира фи-л-Умири-л-Ахира» китоби, Шарониийнинг, «Қабр Ҳаёти» номли китобларига асосланадилар. Суютийнинг ўзи олами-мисол назариясини (Платон назарияси) Исломга доҳил этганлардандир. Суютийнинг ўзи Пайғамбаримиз билан 75 маротаба жонли мулоқотда бўлганини иддао этган. Шороний эса шайхи Аҳмад Бадавийнинг қабридан қўлини чиқариб, унинг қўлини тутгандир(!) Ҳатто шайхининг қабридан чиққан қўли билан ҳолва пиширган, ўликларни ва тирикларни чақириб едиргандир. Булар Шоронийнинг китобларида ҳеч уялмай-тортинмай англатилган эътиқоддир.
Мана шу Суютий ва Шороний кабиларнинг «Қабр Ҳаёти» ҳақидаги китоблари умматнинг охират эътиқодини шакллантиргандир. Натижада охират деганда бугун мусулмонларнинг ақлига Тирилиш, Ҳисоб куни, Жаннат ва Жаҳаннам эмас, балки фақат қабристон келади. Қабрлар усти қанча мармару-гулзор бўлмасин, таги ўликларга битмас-туганмас азоблар маконидир. У ерда илонлару-чаёнлар тўлиб-тошган. Савол-жавоб малаклари одамларни темир гурзилар билан калтаклайди. Қабр кенгайтиради ё торайтиради. Ё жаннат боғчаларидан бир боғча, ё жаҳаннам чуқурларидан бир чуқур! Бор эътиқод мана шу! Шунинг учун инсонлар қабристон ёнидан ўтаркан, қўрқувга тушади. Мабодо кечаси ўтиб қолса, билган дуоларини ҳаммасини ўқиб тугатади! Суютийнинг Қўрқув ва Шантажидан…
7. Қабр азоби – Маҳкамасиз жазо (?)
Бу қадим “Қабр азоби ва роҳати” иддаоси, аввало мусулмонларнинг охират ишончини бузгандир. Ҳеч бир амалий фойдаси йўқлиги билан бир қаторда, эътиқодий ва амалий фасодга ҳам йўл очгандир. Энг катта зарари эса мўминларнинг охират тасаввурини бузишидир. Қуръон оятлари, Ҳисоб кунида ҳеч кимга зарра миқдорича зулм ва ноҳақлик қилинмаслиги билдирилади. Мезон/тарози ўлчов қурилмасдан эса ҳеч кимга бирор жазо берилмайди. Шундай экан, Ҳисоб кунидан олдинги бу қабр азоби қаёқдан чиқди? Ҳеч бир гувоҳсиз бир маҳкамада, ғаройиб икки малак келиб инсонни саволга тутади, ҳукм ва жазо беради. Бу на Қуръонга тўғри келади, на соғлом ақлга.
Қуръон охират ҳаётининг босқичларини шундай тасвирлайди: Инсонлар тирилади, Аллоҳнинг ҳузурида тўпланади, уларга амал дафтарлари берилади, улар уни ўқийди, яъни ҳар кимга қилгани қилмишлари бирма-бир кўрсатилади, сўнгра ҳисобга тортилади, гувоҳлар ҳузурида савол-жавобга тутилади, ва энг охирида жаннат/жаҳаннам каби жазо/мукофотга ҳукм қилинади.
Айблов ва маҳкама қоим қилинмасдан, инсонларга қилган қилмишлари билдирилмасдан, қайси жинояти учун қандай жазога тортилиши эълон қилинмасдан, ҳеч қандай жазо берилмайди. Акс ҳолда бу илоҳий адолатга тамоман зиддир. Адл ва Ҳакам бўлмиш Аллоҳни зулм ва ноҳақликда, маҳкамасиз, исботсиз жазолашда айблашдир.
8. “Аҳли Кашфил-Қубур” найранги
Ҳеч ким ўлимни ҳуш кўрмайди, бир яқинининг ўлимини ҳеч ким истамайди албатта. Ҳатто, унинг руҳлар оламида ёки бошқа бир ўлчамда тирик қолишини орзу ҳам этиши эҳтимол. Булар инсондаги тушунарли туйғулар. Лекин биз шундай истадик дея, Аллоҳнинг қонунлари бизнинг истагимизга кўра ўзгармайди-ку.
Қабр ҳаётига ишониш ақлга қарши душманликдир, ақлнинг барча қабулларини йўққа чиқаришдир. Ўлик ўликдир, яшамас. Яшаса нега “ўлик” деяпсиз?
Мозорчидарнинг жавоблари ҳам кулгили. «Ўлик аслида тирик, аммо бошқача тирик».
Ақлни бекор қилиш, уни бутунлай ўчириш билан динни, хусусан Ислом динини, на ўрганиш мумкин на яшаш. Зеро ақлдан йироқ бўлган нарса айни пайтда диндан ҳам йироқдир! Диннинг эътиқод асослари маъқулга мутааллиқдир, маҳолга эмас!
Давом этамиз. Қабрда савол-жавоб бўлиши учун одам бу саволларни эшитиши, уларни тушуниб, зеҳнида жавобни шакллантириши, уни оғзаки талаффуз этиши лозим, буларнинг барчаси учун вужуд органларига жон киритилиши, ва энг муҳими, бошмия функциялари тикланиши лозим. Ўликнинг буларни қила олиши ақлан маҳол бўлса, тиббан имконсиздир.
Яна бу мозорчилар тарихда ақлга ва Исломга тамоман зид бир инсон тури кашф этишган. “Аҳли Кашфил-Қубур” (Қабрдагини кашф этувчи). Бу фантастик инсон тури гўё ҳеч кимнинг кўрмаганини кўриб, қабрларда содир бўлаётганларни хабар беради (!) “Аҳли Кашфил-Қубур”дан олдик дея минг-минглаган ёлғонни дин китобларига суққанлар! Далилми? Далил тайёр – Аллоҳ истаса қодир эмасми?! Аллоҳ истаса баъзи кишиларга, қабрларда нималар содир бўлаётганини кўрсата олади-ку?(!)
Эй Аллоҳнинг мукаммал динига бунча иловаю-ҳурофа қўшиб, уни таниб бўлмас ҳолга келтирганлар! Эй Аллоҳнинг қудрати дея, ўз найрангларига дин қиёфаси кийдирганлар! Ҳар нарсага қодир Аллоҳ ўз қудратини изҳор этиш учун сизларнинг уйдириқ “Аҳли Кашфил-Қубур”га муҳтожми? Зотан Еру-Осмон ва улар орасидаги барча борлиқ Унинг қудратига далолат эмасми? Мана шу чексиз Қудрати кифоя эмасми сизларга?
9. Қуръон насли ва Мозорчилар насли
Мозорчилардан олдин Қуръон дунё ҳаётини танзим этарди, бир насл ҳаётида бутун дунёни ўзгартириб юбора олди. Ҳаётни, эътиқодни, ахлоқни, сиёсат ва тижоратни шакллантирарди. Ислом эътиқодига «Қабр ҳаёти» мавзуси киритилгач, қабрларни пуру-нур этишга сафарбар этилди бу Китоб. Қабр азобидан инграган марҳумларга, тириклардан савоб умидида чирқираган арвоҳларга лоақал муборак кечаларда азобларини дафъу раф айламак учун ўқиладиган бўлди! Энди эса ўлганларимизнинг руҳларини шоду-ҳандон айламак учун ўқиладиган бўлди. Йўқми бизга ҳам бир Фатиҳа юборган!.. дея интизор қабр аҳлини жаннат боғчаларидан бир боғчага эриштириш учун ўқилур ҳолга келди. Тўғрироғи, келтирилди. Энг сўнгида эса, Қуръоннинг ўзи ҳам бир Фотиҳага муҳтож ҳолда, ўликлар диёрига рихлат айлади.
Қуръон энг кўп ўлим талвасасидаги ҳасталар бошида, жанозада, ҳар пайшанба ош устида ўқиладиган бўлди! Ва яна мозор ёнидан ўтаркан! Бундай кетишда ўликларимиз ҳам яқинда Қуръонни тинглаб, унга амал қилишга бошласа керак. Ахир у ёқларда ҳам ҳаёт давом этмоқда-ку!
10. Сўнгги саволлар
Қабр азоби Исломда йўқ, балки бошқа динлардан кўчиб ўтган уйдирмадир. Табиийки, бу ҳақиқатнинг зоҳир бўлишига бу уйдирмадан энг кўп даромад орттирган Мозорчилар тоифаси жим туролмайди. Бу ҳақиқатни Қуръон оятлари асосида исботламоқчи бўлганларга қарши «адашган ва фитначи» шиори остида туҳмат кампаниялари бошланади. Бу тарихда доим кўрилган реакция бугун ҳам ўзгармагандир.
Шундай бўлса-да, ақлингизга мурожаат этиб, сўнгги бир неча саволимизни бермоқчимиз:

Пайғамбар номидан ҳадис уйдириш – динбузарлик эмасми?
Динимизни ҳурофотлар билан тўлдиришдан-да каттарқ бир жиноят борми?
Уйдирма ривоятларни Қуръонга ҳавола этмоқ қачондан бери фитна саналадиган бўлди?
Дарвоқе, нафақат ҳадислар, билганимиз ҳар қандай маълумот бўлса, ҳаммасини Қуръон орқали текширмоқ, ҳар мусулмоннинг бирламчи вазифаси эмасми?
Комментариев нет:
Отправить комментарий