19.05.2016

Қандай қилиб Тавҳид ўзгариб, Тасния бўлди

Кичиккина болакайга отаси ўргатади:
– Исломнинг шарти нечта, ўғлим?
– Бешта!
– Қани санаб беринг-чи.
– Биринчи: Калимаи-шаҳодат…

Нима ўзи бу калимаи-шаҳодат? Бу калима, мусулмон бўлиш учун кириш сўзи дея билинап экан, халқ орасида, бу тушунча устида баъзи фикрларимни ўртоқлашмоқчиман.

Қўлимизда Аллоҳнинг юборгани бир китоб, яъни Қуръон бор. Уни ўқирканмиз, Исломнинг илк шарти(?) деганимиз бу жумла мутлақо бўлиши керак эмасми?

شَهِدَ اللّهُ أَنَّهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ وَالْمَلاَئِكَةُ وَأُوْلُواْ الْعِلْمِ قَآئِمَاً بِالْقِسْطِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ

Аллоҳ гувоҳлик бердики, Ундан ўзга илоҳ йўқдир, малаклар ва адолат билан ҳукм қилгувчи илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Азиз, Ҳакимдир. (3:18)

Кўриб турганимиздек, бирлаш калимаси Аллоҳ ўргатгани, яъни Аллоҳдан бошқаларнинг қўшган иловаларисиз шакли мана шудир. Ла илаҳа иллаллоҳ (нуқта).

Бу калима, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”, “Ундан ўзга илоҳ йўқ”, “Мендан ўзга илоҳ йўқ” шаклида жами 35 оятда келади. Оятларга ўзингиз бир қараб боқинг, бирортасининг ёнига бошқалар ҳам зикр этилганмикин.

2:163, 2:255, 3:2, 3:6, 3:18, 4:87, 6:102, 6:106, 7:158, 9:31, 10:90, 11:14, 13:30, 16:2, 20:8, 20:14, 20:98, 21:25, 21:87, 23:116, 27:26, 28:70, 28:88, 35:3, 37:35, 39:6, 40:3, 40:62, 40:65, 44:8, 47:19, 59:22, 59:23, 64:13, 73:9

Тарихий/археологик далилларга қарасак; (масалан мусулмонларнинг босиб чиқаргани пулларга қарасак), “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” калимаси ёнига Муҳаммад исмининг илова қилиниши, кейинчалик содир бўлганини кўриш мумкин.

Қуръонда бунақа иккилаш жумласи (калимаи-тасния) йўқ эканига қарамай, инсонлар, «Буни айтишнинг нима зарари бор?» дея эътироз этишлари мумкин.

Бу масалада шунга ўхшаш бир неча гувоҳлик ҳақида саволлар билан чекланмоқчиман:

– Сиз ҳаётингизда неча маротаба “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ВА Қуръон Аллоҳ каломидир” дея гувоҳлик келтиргансиз?
– Сиз ҳаётингизда неча маротаба “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ВА Исо Аллоҳнинг элчисидир” дея гувоҳлик келтиргансиз?
– Сиз ҳаётингизда неча маротаба “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ВА У ягона ҳидоят манбаидир” дея гувоҳлик келтиргансиз?
– Сиз ҳаётингизда неча маротаба “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ВА инсонларнинг аксарияти ширк келтирмай иймон келтирмайди” дея гувоҳлик келтиргансиз?
– Сиз ҳаётингизда неча маротаба “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ВА Ислом ягона тўғри диндир” дея гувоҳлик келтиргансиз?
– Сиз ҳаётингизда неча маротаба “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ВА ақлини ишлатмаганларга Аллоҳ разолатни туширади” дея гувоҳлик келтиргансиз?
– Сиз ҳаётингизда неча маротаба “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ВА Муҳаммаднинг расуллигига гувоҳлик келтирган МУНОФИҚЛАР ёлғончилардир” дея гувоҳлик келтиргансиз?

Охирги моддани англашга қийналганлар Мунофиқун сурасининг 1-оятига (63:1) мурожаат этишлари мумкин. Аммо биз шуни айтишимиз мумкинки, Муҳаммаднинг элчи экани Қуръонда такрор ва такрор айтилса-да, бунинг учун ГУВОҲЛИК келтирилиши бирор оятда амр этилмайди, аксинча бундай гувоҳлик келтирилганида (63:1), уларнинг ёлғончи экани айтилади:

«Қачонки мунофиқлар сизнинг ҳузурингизга келсалар: «Гувоҳлик берамизки, сен шак-шубҳасиз Аллоҳнинг расулисан» дерлар. Аллоҳ билурки, сен Ўзининг расулисан, ва яна Аллоҳ гувоҳлик берадики, мунофиқлар шак-шубҳасиз ёлғончилардир». (63:1)

ҲЕЧ ЎЙЛАБ КЎРМАДИНГИЗМИ? НЕГА?

Комментариев нет: