Солат- калимасининг тўғридан ифода этётгани «намоз»ни англатишидан яна бошқа бир маъноси – «ёрдам этиш» маъносидир.
Аҳзоб сураси, 56-оят : *Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.* – даги *салавот калимаси – *салот калимасининг (жамъ) – кўплик маъносидаги кўриниши экани сизга маълум албатта.
Бу оят мазмунидан Аллоҳ ва малаклари пайғамбарга ЁРДАМ қилурлар дейилмоқда.
Пайғамбар алайҳиссалом айнан Аллоҳнинг мадади ва фаришталарнинг бевосита ёрдами билан ўз вазифаларини адо этдилар. Бу аниқ равшан ва маълумдир.
Агар малаклар ёрдам этмасалар Бадр жангида нима ҳодисалар бўлиши эҳтимоли бир Аллоҳга аён,
Оятдаги *юсоллуна – калимаси айнан «ёрдам этмоқ» маъносига келади, Ва оят давомидаги хитоб «Эй иймон келтирганлар (мўъминлар) – сиз ҳам унга- Росулга ёрдам этинг (қилинг) -маъносига келади.
Қуръон ҳукм-хитоби то қиёмат қадар бўлишини инобатга олсак, бугундаги умматга вафот этган Росулга нисбатан қандай ёрдам бера олишлигимиз мумкинлигини – топишимиз, билишлигимиз лозим бўлади.
Оят ирода этаётган истак- айнан мсулмоннинг – умматнинг Росулга ёрдам этиши , унинг Қуръон мақсадини рўёбга чиқаришдаги – фаолиятини (миссиясини) дастаклаш ва яна хаётга тадбиқ этиб, давом эттиришимиз, – унга, Росулга ёрдам этишлигимиз – бўлади. (ва асло, жойнамоз устида ўтириб олиб унга салавот жўнатиш эмас)
Бу оят нозил бўлган даврда барча саҳобалар бу оят-истагини яхши ва тўғри англаганлари сабаб ҳам – Росул атрофига бирлаша олдилар, ёрдам қилаолдилар ва чиройли бир жамият барпо этилишига – эришдилар, ва асло улар саноқ тошлар (тасбеҳ) қилиб, Росулга саловот-айтиб ўтиришни ҳаёлларига ҳам келтирганлари йўқ.
Бугунги уммат *салотни,*салавотни – қандай тушунмоқда, қандай қабул қилмоқда ? ва унинг шу кунда Росул (а.с) га «ёрдами» нимада, на қадар бўлмоқда ?
Мухаммад сураси, 7-оят да, Аллоҳ таоло бундай демоқда : *Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берадир ва қадамларингизни собит қиладир.* – бу оятдан нима англай оламиз? Албатта-ки, Аллоҳ таоло биздан бирор куч, қувват ва ёки эхтиёжда, Унинг бирор хожатини чиқаришимизни сўрамаётганини яхши биламиз.
У ҳолда Аллоҳга қандай ёрдам керак биздан?
Нима қилиб бера оламиз? Албатта оят назарда тутган иш – бизни Унинг динини олий бўлишлига ёрдам қилишимиз, Росул ишини давом эттиришимиз. Унинг қуръондаги амрлари устида фидокорлик қилишимиз, керак бўлса баданимиз, молимиз, жонимиз билан бўлсада унга ёрдам қилишимизни истамоқда. Оятлардаги *салот га алоқадор калималарни хар оятни ўзида – айнан ўз маъносида тушуниб етиш бизга – бугунги холатимиздаги, эришаётганимиздан-да каттароқ унумлироқ натижа беради.
Энг асосийси бу оятдаги *салот калимасини тўғри тушуниб етиш ва бизлардан Аллоҳ таоло сўраган «ёрдам»ни нима эканини англаб етишга олиб келади.
Қуръонга ва унинг оят -калималар маъносига эътиборсизлик эса, мусулмон кишини устига юкланган вазифани билмасликга, «ёрдамни» оғизда салавот айтиб қўйиш-у, биродари ҳаққига дуо қилишдан нарига ўтолмайдиган даражага – гўё амалий ва ақлий харакатдан «боғлаб қўйилган» ҳолга олиб келади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий