Маълумки, Қуръонда ўтмиш чоғлардан сўз юритган “қиссалар” бор. Қиссалар Қуръоннинг деярли 2/3 қисмини ташкил этади. Масалан, Анбиё, Қасас, Юсуф ва б. суралар тўлиғича, бошқалари эса қисман бундай қиссалардан иборат.
Хўп, бу қиссалардан мурод нима?
Шу пайтгача, бу борада, асосан, икки турли изоҳ баён этилди:
1- Буларнинг ҳар бири алоҳида мўъжиза. Пайғамбарнинг пайғамбарлигини исбртлаш учун, табиатдаги ўзгармас қонунларга бир онлик илоҳий мудохала қилинади ва уларнинг ишлаши тўхтатилиб, терсига бурилади. Мўъжиза битта пайғамбар учун бир марта содир бўлади.
2- Буларнинг ҳар бири алоҳида зарбул-масал, яъни араб ҳалқ ҳикоятлари холос. Қуръон буларни бизга месаж бериш учун келтирган, воқеъликда эса бундай ҳодиса рўй бериши шарт эмас.
Қаноатимизча, ҳар иккала изоҳда ҳам Қуръоннинг оламшумул рисолатини чекланган бир замон ва маконга кўмилган бўлаётир. Яъни тарихнинг оқишидан, ҳаёт ва табиатдан узилган бўлиб қолаётир. Чунки бугун бундай мўъжизалар содир бўлмай, одамлар ҳам бундай ҳикояларни бир-бирига айтмай қўйган.
Бундай дейишимиз биланоқ, бирданига икки тоифа бизга қарши чиқади. Дейдики:
1. Мўъжизани ақлийлаштиряпсиз. Ваҳоланки диндаги ҳамма нарса ҳам ақл-мантиққа мос келиши шарт эмас. Ҳолбуки диннинг асли ғайб ва инсон ақли етмайдиган мавзудир, бу кетишда сизлар динни ҳам йўққа чиқарасизлар, ишонадиган бошқа ҳеч нима қолмайди!
2. Эртакларни ҳақиқат деб юрибсизми?! Ахир булар воқеъликда содир бўлган эмас-ку! Булар шунчаки араб ҳалқ ҳикоятлари холос… Буларни ростдан ҳам рўй берган тарихий воқеалар деб, қандай содир бўлганини аниқлашга уриниш – беҳуда машғулот. Асл масала – бу қиссалардан чикариладиган ҳиссалар. Дин – қисса эмас, қиссадан ҳиссадир. Шундай экан, қиссани қўйиб, ҳиссага боқ!
Бизнинг бунга жавобимиз шуки: Қуръон қиссалари мўъжиза ҳам, эртак ҳам эмас. Мўъжиза ва эртак – Қуръоний бир тушунча эмас. Қуръон, тарихни бу икки концепт орқали ўқимайди. Булар ўз номи билан бирор “Қисса”дир…
Хўш, у ҳолда қисса дегани нима? Мўъжизадан ва эртакдан фарқи нима?
Қисса: Ўтмишдаги бир ҳодисани бугунги “тенги” билан англатмоқ, чунки қисса “тенг нарса” деган маъно ташийди. Қиссадаги мантиқ ва модел ҳар даврда ишлайди ва янги фоиллари билан такрорланаверади.
Мўъжиза: Ўтмишдаги бир ҳодисага табиатусти хусусиятлар бериб, уни бўрттириб, манқибалаштириб, каҳрамонлик достонига айлантириб, “тенглиги”ни бузиб англатмоқдир. Қоядан туя чиқариш мўъжизаси, аъсони илонга айлантириш мўъжизаси, балиқнинг қорнига кириш мўъжизаси, оловда ёнмаслик мўъжизаси каби…
Эртак: Ўтмишда содир бўлмаса-да, содир бўлганини фараз этиб, хаёллар дунёсига киритмоқдир. Алоуддиннинг сеҳрли чироғи, учар гилам, етти бошли аждарҳо каби…
***
Энди эса…
“Қуръон мўъжиза ё эртак эмас, балки қиссалар баён этади” дея, нима демоқчи эканимизни қуйидаги тўрт мисолда тушунтирамиз. Бу мисоллар, дейлик, Иброҳим, Мусо, Сулаймон ва Исо қиссалари бўла қолсин. (Чунки, Қуръонда келган 14 пайғамбар, 10 тарихий шахс ва воқеалар ҳақидаги жамъи 24 қиссани бу ерда бирма-бир келтириш имконсиз)
Зеро бу мақолада кўзлаган мақсадимиз – мўъжиза, эртак ва қисса орасидаги фарқни кўрсатиш холос. Токи бошқа барча қиссаларни ўрганишдаги тамал ўлчов ва услубимиз қандай бўлиши кераклигини англайлик.
***
1-Мисол: Иброҳимнинг оловдан нажот топиши
Мўъжиза (дейдики): Иброҳимни оловга отишди, бироқ олов уни ёқмади. Аллоҳнинг мўъжизасини қара: оловга “Иброҳим учун совуқ ва саломатли бўл” деди, шунда Иброҳим оловдан бус-бутун чиқиб келди.
Эртак (дейдики): Бир бор экан, бир йўқ экан… Қадим ўтган замонда Иброҳим исмли пайғамбар бор экан. Одамлар уни оловда ёқмоқчи бўлишибди. Етти қават ўтин қалашибди, етти жойидан ўт қўйишибди ва етти кеча етти кундуз ёқишибди. Чумолилар Иброҳимга етти ердан сув ташибди. “Ўчиролмасам ҳам бу йўлда ўлурман” дейишибди. Етти кеча етти кундуз ёмғир ёғибди, олов ўрнида эса чаманзор гулзор битибди. Шундай қилиб, Иброҳим мурод-мақсадига етибди. Энди эса, болажонлар, ётиб ухланглар…
Қисса (дейдики): Иброҳимни оловда ёқмоқчи бўлдилар. “Ёқинглар уни” (21/69) дейишдан бошқа ҳеч нарса қилолмадилар. Иброҳим уларга жавобан “Сизларга салом, мен Раббим учун сизлардан ҳижрат этгайман” (37/100, 19/47-49) дея, Бобил империясининг пойтахти Ур шаҳрини тарк этди. Шундай қилиб, Солиҳнинг, Ҳуднинг ва кейинчалик Муҳаммаднинг (ётоғида амакиваччаси Алини қолдириб) шаҳарни тарк этгани каби, Иброҳим ҳам шаҳарни тарк этиб, оловдан (ўтда ёқиб қатл этилишдан) халос бўлди. Ёққан оловлари эса ёнган жойида сўнди-қолди. “Оловга “салқин бўл!” дедик, ва Салом бўлсин Иброҳимга!” (21/69).
***
2-Мисол: Мусонинг аъсони илонга айлантириши
Мўъжиза (дейдики): Мусо Фиръавнга карши чикди. Сеҳргарлар таёқларини ерга отишди ва ҳар бир таёқ илон бўлиб қолди. Мусо нима қилишини билмай турганида, Аллоҳ “Сен ҳам от, қўрқма” деди. Мусо аъсоини отиши билан, Аллоҳнинг мўъжизасини қара, аъсойи каттароқ илонга айланди ва сеҳргарларникини ютиб юборди. Шунда сеҳргарлар енгилиб, ҳаммаси иймон келтирди ва Аллоҳга сажда қилди.
Эртак (дейдики): Бир бор экан, бир йўқ экан… Қадим ўтган замонда аъсоларни илонга айлантирадиган Мусо исмли бир пайғамбар бор экан. Жуда улуғ ва муборак бир зот экан. Кунлардан бир куни у сеҳргарларнинг қаршисига чикибди. Сеҳргарлар таёқларини ерга отиб, илонга айлантирибди. Мусо эса қўлидаги аъсоини отиб, каттароқ илонга айлантирибди. Унинг илони етти илонни битта қўймай ютиб юборибди. Сеҳргарлар ҳам буни кўриб, етти марта сажда қилишибди, Фиръавн эса етти кеча етти кундуз саройидан чиқолмабди. Шундай қилиб, Мусо ҳам мурод-мақсадига етибди. Энди эса, болажонлар, ётиб ухланглар…
Қисса (дейдики): Фиръавнлар, Мисрда найранг ва кўзбўмачилик усулларини ишлатиб, сир-асрор, сеҳр ва хийлага таянган ақлдан ташқари (ғайр-и рашид) бир бошқарув системаси қурганди. Сеҳргар дегани, ўз даврининг юқори даражали технократ ва кимёгарлари бўлиб, Фиръавнга ҳизмат қилар ва ҳалқни турли найранг ва хийлалар билан қўрқитарди. “Фиръавнга итоат этмасангиз, сизларни ҳам мана шунақа ҳашаротга айлантирамиз” дея, таёқни илонга “айлантириш” номерини кўрсатарди.
Номернинг асли оддий эди: Қуритилган ичакнинг ичига симоб қуйиб, устини илонга ўхшатиб бўярди, уни иссиқ жойга отгач, бирдан ҳаракат этар ва илондек туюларди. Авом халқ эса билмаганидан буларни Тангри тарафидан берилган илми-ғоиб дея ишонарди. Бу қўрқувдан сеҳргарларни муқаддаслаштирар, Фиръавнга эса Тангрининг ўғли дея қуллик қилишарди.
Мусо мана шу системани фош этди. Буни Тангридан олинган илми-ғоиб эмаслигини, оддий бир найранг эканини, фақат авом халқ буни билмаслигини айтди. Бу алдовни бутун халқ кўз ўнгида фош қилишини айтиб, майдонга чақирди. Ва ҳақиқатан ҳам бу найрангни фош қилди, чунки буни олдинроқ Аллоҳнинг инсонга бергани “ашёга исм қўйиш” (илм ўрганиш) потенциалини қўлланиб ўрганганди. Аллоҳнинг Мусога очиқ оятлар бериши мана шудир…
Сеҳргарлар ўз найрангларининг фош бўлиши қаршисида ҳайратда қолдилар ва бутун уринишлари ер билан бир бўлди. Ҳалқнинг кўз ўнгида мағлуб бўлдилар, сохтакорликлари аён бўлди, умидлари пучга чиқди. Ўша кун разил бўлдилар ва Мусонинг ўша отиши уларнинг барча умидларини, тамаъларини, орзу-ҳаёлларини еди-ютди.
***
3-Мисол: Сулаймоннинг қушлар, жинлар ва қоринжалар билан гаплашиши
Мўъжиза (дейдики): Сулаймон қушлар, чумолилар билан гаплаша оларди. Жинлардан аскарлари бор эди, уларни маъбад қурилишида ишлатарди. Аллоҳнинг мўъжизасини қара, жинлардан бўлган бир Ифрит Сулаймонга қиролича Билқийснинг тахтини кўз очиб-юмгунча, бир сонияда келтирди. Аллоҳ, Сулаймонга ҳаммани ҳайратларда қолдирадиган бундан бошқа яна қанча-қанча мўъжизалер берган.
Эртак (дейдики): Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Сулаймон деган пайғамбар бор экан. Мулки-давлати шунақа улуғ, шунақа буюк эканки, ҳатто жин-ажиналар, дев-парилар, қушлару-чумолилар ҳамма-ҳаммаси унинг хизматида экан. Шамол билан кемаларни денгизда юрита олар экан. Отлар билан ҳасбиҳол этар экан. Саройи етти қават осмонга тегиб турар экан. Олти юзта жорияси бор экан. Кунлардан бир куни, бир жин унинг тахтига бир тегинган экан, Сулаймон қулаб тушибди ва шунда унинг ўлганини англашибди… Шундай қилиб, Сулаймон мурод-мақсадига, э йўғ-е, халиги… Хуллас, болажонлар, бугунги эртагимиз тугади. Энди ётиб ухланглар…
Қисса (дейдики): Сулаймон ўз даврида маркази Қуддусда бўлган бир давлат қурган. Бугунги Яқин Шарқ минтақаси Сулаймон даврида бир тинчлик ва адолат диёрига айланган ва бунинг учун Қуддусга “Дор-ус-Салом” (Jerusalem) дейиларди. Жанубда Сабаълилар (чумолилар), шимолда Ҳититлар (қушлар), шарқда Бобил аҳли (жинлар/парилар) ва ғарбда Феникия аҳли (елканли кема ва шамоллар) Сулаймоннинг амрига кирганди. Бу давлатларнинг ўша даврдаги рамзлари мана шундай эди, номланиши ҳам шунга мувофиқ эди. Сулаймон улар билан сиёсий ва бошқа алоқаларни йўлга қўйган, музокаралар олиб борган.
Сабаъ қироличасини ўлкасига таклиф этади. Кўз очиб-юмгунча (жуда қисқа вақтда) Билқийс тахтининг бир ўхшашини ишлатади. Бу билан қироличага тахтнинг, қиролликнинг, дабдабанинг эмас, аслида бошқа қадриятларнинг инсон ҳаётидаги қиймати ва аҳамиятини унга кўрсатмоқчи эди. Қироличани Аллоҳнинг динига даъват қилади ва иймонга келишига ишига сабабчи бўлади. Шундай қилиб, дунёнинг бошига келиши лозим бўлган уишилар дунёга назари тўқ ва қаноат эгаси шахсиятлар экани дарсини берган бўлди.
***
4-Мисол: Исонинг осмонга кўтарилиши
Мўъжиза (дейдики): Яҳудийлар Исони ҳочга осмоқчи бўлишди. Аммо уни эмас, унга ўхшаган бошқа бировни осиб қўйдилар. Чунки Аллоҳ уларни адаштирган, унинг ўрнига бошқасини Исога ўхшатиб қўйган эди, ҳақиқий Исо эса осмонга чиқиб кетган эди. Аллоҳнинг мўъжизасини қара, Исога ҳам сўнгги лаҳзада етишиб, уни ўлимдан қутқариб қолди. Ҳозир эса Исо, Аллоҳнинг ёнида кутмоқда ва қиёматга яқин дунёга қайтиб келади.
Эртак (дейдики): Бир бор экан, бир йўқ экан… Қадим замонда ўликларни тирилтирадиган, кўрларни кўзини очадиган, лойдан қуш ясаб, дам солса, учиб кетадиган, кимнинг уйида нима сақлаганини биладиган Исо пайғамбар бор экан. Кунлардан бир куни одамлар уни ҳочга осмоқчи бўлишибди. Ҳаворийлари билан ўтирганида, аскарлар уларни қўлга олишибди. Шу пайт Аллоҳ дарров янги бир Исо яратворибди, Исонинг ўрнига ўшани осиб ўлдиришибди. Ҳақиқий Исони эса Аллоҳ уйнинг мўрисидан чиқариб, осмонга кўтарибди. Ҳозир ҳам Худонинг ўнг тарафида ўтирибди экан. Қиёматга яқин дунёга булутларнинг орасидан сизиб, Шомдаги оқ минорали масжидга тушар экан. Ҳочни синдириб, Дажжолни ўлдирар экан, яна зулмга тўлган дунёни адолатга тўлдирар экан. Худои таоло бизларни ўша кунларга етиштирсин… Шундай қилиб,Исо ҳам мурод-мақсадига етибди. Энди эса, болажонлар, ётиб ухланглар…
Қисса (дейдики): Исо пайғамбар, Аллоҳнинг байтини тижоратхонага, ҳақиқий ҳаёт динини даромад манбаига айлантирган дин пешволарига ва уларнинг каттаси Византия ҳукмдорларига қарши қўзғолон бошлаган мард ва жасур лидер эди. Доимо масал тили билан гапирарди. “Эй Товус қуши (Қуддус), сенинг болапонларингни (ҳалқингни) тўпламоқ истадим, аммо мени ёмон кўрдилар” дерди. Зулм остида яшашни тақдири-азалий деб билган ҳалқига “Уйғонинг! Сизга яп-янги бир келажак уфқларини очаман, (лойдан бир қуш ясайман) ва Аллоҳнинг ваҳйини юракларингизга уфлайман ва унинг бирла яп-янги бир ҳаётга уйғонасиз. Устларингизга тортилган ўлик тупроғини тўкурсиз, Аллоҳнинг оятларини кўрлашган кўзларга кўрсатурман, гунглашган қулоқларга эшиттирурман. Ҳеч бир нарса хуфя қолмаяжак, бутун ҳақиқатларни ўртага тўкурман (уйингизда тўплаганларингизни ҳабар берурман). Мен мана шу илонлар галасининг (дин тужжори аҳборларнинг) елкангизга юклагани оғир юкларни туширгайман, занжир ва кишанлардан сизларни халос этгайман, мен шунинг учун келдим. Мендан аввалгиларнинг йўлини давом эттирмоқ учун, мендан кейингиларга мужда (бу даъво боқий қолажагини) ҳабар бермоқ учун келдим” дерди.
Аммо “илонлар галаси” Византия билан тил бириктириб, уни йўк этишга қарор қилди. Маҳкама қуриб, ҳукм чиқардилар ва Исони Византиянинг осийларга берадиган жазоси – ҳочга михлаш билан жазоладилар. Осийлар ичида қўл-оёқларига мих қоқилган ҳолда ҳочда сўнгги нафасини берди.
Аммо шуни билмасдиларки, қатл этиш билан Исони ўлдиролмагандилар, балки ўлдирдик дея гумон этдилар. Аслида эса Исонинг миссияси, тавҳид даъвати, унинг ҳаёти чоғидаёқ зоҳир бўлиб улгурганди, унинг иши боқий қолганди. Аллоҳ унга улуғ ва олий бир мақом берди, зеро “шаҳидлар ўлмас!” Аллоҳ йўлида ўлдирилганларга ўликлар демангиз. Ҳақиқат шуки, улар ҳаётдирлар, фақат сиз буни сезмассиз (2/154). Барча шаҳидлар Аллоҳнинг ҳузурига юксалур ва Аллоҳ уларни ўз ҳузуридан ризқлар-ла яшатур…
***
Бу тўрт ўрнак мўъжиза, эртак ва қисса орасида қандай фарқ борлигини кўрсатиш учун етарли деб ўйлаймиз.
Демак, мўъжиза – бўлган воқеани реал воқеъликка зид ҳолатга келтириш, эртак – воқеъликдан тамоман хаёлий ўлчамга ўтказиш, қисса эса бўлган воқеани “тенги” билан англатишдир.
Бу тенгликни бўрттириб, манкибалаштириб, ёки асотирлаштириб эмас, балки тарихдан, ҳаётдан ва табиатдан ўз тенгини, яъни айни формула, мантиқ ва модел билан бугун орасидаги алоқани топиш ва мушоҳада этиш орқали ўрганасиз.
Чунки мўъжиза ва эртак, бу қиссаларни тарихдан, ҳаётдан ва табиатдан узиб, қўпориб англатади. Қиссаларни англатишнинг мўъжиза ва эртак форматдаги баёни бугунги тарихнинг оқиши, ижтимоий ҳаёти ва жонли табиати билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунинг учун ҳам улардан ҳаётий ўрнак олиш мумкин эмас. Шунчаки мўъжиза ёки эртак, холос.
Келинг бир марта бўлсаям “қисса” ўлароқ ўқиб кўрайлик. Қуръоннинг замон ва маконусти, оламшумул месажини ана шунда англаб етамиз.
Юқорида “Мўъжиза (дейдики)” ёки “Эртак (дейдики)” шаклидаги қисмларни бугунга ташинг, ҳеч бир алоқасини тополмайсиз.
Фақат “Қисса (дейдики)” дея англатганимиз қисмларни бугунга келтиринг, воқеанинг замони, макони ва қаҳрамонлари бойиб, бугун ҳам давом этаётганини кўрасиз.
Бут ва ҳайкалларга чўқинган, бунга қарши чиққанни оловларда ёқиб, дорда осмоқ истаган Намруд тузумлари бугун ҳам йўқми? Булардан халос бўлиш учун қанча-қанча муваҳҳидлар ўз ватанларидан бугун ҳам ҳижрат этмаяптими? Фиръавн саройларининг хизматкори технократлар, кимёгарлар, физиклар, атом ва ген муҳандислари йўқми? Улар бугун ҳам билимнинг барча кучини фақат ҳалқларни қўрқитиш, шаҳарлар устига бомбалар отмаяптими? Ким қарши чиқса 15 сонияда 250.000 инсонни, худди аъсони илонга айлантирган каби, титилган ҳашарот кукунига айлантирмаяптими бугун ҳам? Бугун ҳам Сулаймоннинг яшагани минтақа (Яқин Шарқ) тинчлик ва адолат юртига энг кўп муҳтож эмасми? Арслонлар, бургутлар ва айиқлар бугун ҳам минтақани талон-тарож этмаяптими? Бугун ҳам дин тижорати пешволари Румнинг бугунги насллари билан тил бириктирмаяптими? Аллоҳнинг байтини тижоратхонага, Аллоҳнинг динини даромад манбаига айлантирмаяптими? Ўзларига қарши чиққанни бугун ҳам такфир ва қатл этмаяптими? Аллоҳ йўлида ўлдирилганлар бугун ҳам “Шаҳидлар ўлмас!” нидолари орасида дафн этилмаяптими? Бутун шаҳидлар бугун ҳам Аллоҳга юксалмаяптими?
***
“Яшаётган Қуръон” мана шудир. Қолганлари эса ўлик Қуръонлар…
Бу матнда менинг мақсадим, Қуръон қиссаларини мўъжиза ва эртак форматидан чиқариб, тарихнинг оқиши, ҳаёт ва табиатга чекмоқ ва бугунги тенги билан алоқасини топмоқ. Зотан бу қиссалар илк ингани даврда шундай эди. Илк ингани даврда ҳам мўъжиза ва эртак ўлароқ қабила уйларида, кекса араб шайхларининг оғзида айтилиб келарди. Араб мухаййиласи бу қиссаларни бирор мўъжиза ва эртакка ўгирганди. Фақат Қуръон уларни “қисса” ўлароқ янгидан англатди. Улар эса ўз хаёлларидаги мўъжизалашган ва эртаклашган шаклини дин дея гумон этдилар. Ҳали ҳам шундай…
Бундан ташқари, араблардан бошқа миллатлар ҳам мусулмонликни қабул этгач, айни форматни давом этдирди. Улар ҳам эски динларидан иловалар қўшди. Натижада Жоҳилият-Ислом, Мажусий-Ислом, Шаман-Ислом синтези жараён этди, ва қиссалар, бу эски динларнинг мўъжиза ва эртак форматлари орасида таниб бўлмас ҳолга келди.
Бугун мусулмон зеҳни Қуръоннинг қисса ўлароқ англатганининг эмас, эски динларнинг мўъжиза ёки эртак ўлароқ баён этганларининг таъсири остида қолмоқда. Ҳали-ҳануз “қисса” ўлароқ англаб етилган эмас…
Аммо бир кун келади, Қисса, аминмизки, мўъжиза ва эртак устидан ғолиб келажак, Қуръоннинг оламшумул месажи, бугун кўмилиб қолгани Араб/Форс/Турк тупроғидан чиқиб, барча инсониятга очилажак. Ислом – Араб/Форс/Турк дини эмас, балки барча инсониятнинг дини эканига бутун башарият шоҳид бўлажак.
Бугун Мексикада, Хитойда, Манчжурияда, Русияда, Аргентинада, Европада, Осиёда, Африкада акс-садо тополмаётган бир дин, барча оламшумул дин бўлолмайди, инсониятнинг дини-ку ҳеч бўлолмайди.
Динингизни туғилган тупроқларга, туғилган замонга ва туғилган маконга кўмилиб кетишидан қутқаринг.
Мўъжизалар ва эртаклар билан овунишни бас қилинг.
Энг асосий ғайбий императив бўлмиш “Аллоҳга ва охиратга иймон” чўккач, мана шундай мўъжизаларга ёпишасиз. Ахир бу Яҳудий иймони эмасми…
Энг асосий келажак ҳабари бўлмиш “Инзор”дан (ўлим, офат ва қиёмат ҳабаридан) бехабар бўлгач, мана шундай каҳонатларга (Исо келажак, Маҳдий чиқажак, ҳуруфийлик, жифр ва б.) кунингиз қолади. Ахир бу Ҳристиан иймони эмасми…
Аллоҳга худди кўриб тургандек (иҳсон), охиратга эса худди кўриб келгандек (яқийн) иймонни эплаёлмагач, мана шунақа мўъжизалар, эртаклар, сир-асрор, тилсимлардан мадад кутадиган ҳолга келасиз…
Қани, қайда қолди Мусулмон иймони?
Қани қайда ҳақиқий ҳаёт қиссалари?
İhsan Eliaçık
Туркчадан Камолиддин Йўлдош таржимаси

http://www.uzbekislam.com/analysis/3558
Комментариев нет:
Отправить комментарий