04.05.2019

Абу Зарр ал-Ғифорий

Агар халқнинг пулига қурдинг эса, ўғирликдир -- зулмдир
Агар ўз пулингга қурдинг эса, исрофдир -- ҳаромдир
(Абу Зарр ал-Ғифорий)

"Дин ақл дини эмас", деб, ақл ўргатар динчини қара!


Қуръонга имон келтирган муминлар, ишонгани ҳақиқатлари йўлида атрофга зид келишдан, қавми, ота-бобо дини пешволари тарафидан ётлатилиши муқаррар. Бунга тайёр бўлишлари ва бундан қўрқмасликлари лозим. Бу табиий жараёндир, ўтмишда пайғамбарлар ва уларга эргашганларнинг бошига ҳам бунга ўхшаш синовлар келган.
Пайғамбарлардан бу борада қандай ўрнак олиш мумкин? Қуръонда улар ўз қавмлари қаршисига чиқиб, ўз жонларини таҳликага қўйиб бўлса ҳам, ҳақни айтгани ва ҳақдан асло чекинмаганини кўрамиз.

Одам, Малак ва Жинн кимлар?


Одам исми Қуръонда илк бор Малакларнинг эътирозига (Ер юзида фасод қилувчи ва қонлар тўкувчиними?) жавобан келади (Бақара:31).

Морфологик жиҳатдан Одам калимаси, қон тўкувчининг зидди маъносини беради (қон, арабчада дам, А-дам қон тўкмас, қонсиз).
Бу маъно Аллоҳнинг барча пайғамбарга, ва улар орқали барча муминларга юклаган миссиянинг моҳиятини билдиради: Аллоҳнинг ўргатган қонунларини (адолат, тенглик ва барча исмлар) ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш.
Қон тўкмасдан.

Аниқ билмаган нарсангга эргашма

«Ўзинг аниқ билмаган нарса ортига тушма, зеро эшитган, кўрган ва ўйлаганинг барчаси ундан масъул бўлинажак». (Исро:36)
«Бу Муборак Китобки, унинг оятлари устида тафаккур қилсинлар ва ақл эгалари эслатма-ибрат олсинлар дея сенга нозил қилганмиз». (Сод:29)

Қуръон бу Аллоҳнинг китоби эканини англай олувчилар фақат ақл эгаларидир. Аллоҳ таоло ақл юритишни, тўғри йўлга элтувчи энг муҳим амаллардан бири сифатида тақдим этади. Қуръон амрига кўра, бирор мавзуда аниқ маълумотга эга бўлмай туриб, асло унинг ортига тушилмайди.

Дин пешвосими, дин тужжорими?

«Эй имон келтирганлар! Яҳудий ва насоро дин пешволарининг кўпчилиги халқ молини ботил йўллар билан ейди, ва Аллоҳнинг йўлидан тўсади». (Тавба:34)

Оят бизга дин пешволигининг энг улкан сирини фош этмоқда, дин пешволари дин тужжорларига айланади, диндан мақсадлари фақат даромад орттириш бўлиб қолади; ва халқни тўғри йўлдан оздирувчиларнинг бошида, мана шу “дин пешволари” келади. Пайғамбаримиз ҳам бунақа соҳтакор дин пешволаридан кўп озор ва азият чекканлар. Бироқ сохтакор дин пешволари билан бирга уларга эргашган тобеълар ҳам бирдек айбдор. Зеро, агар Қуръонни ўқиб кўришганида оддий бир ҳақиқатни кўрган бўлишарди: Қуръонда ишонишга ва эргашишга буюрилган, диний масалаларда унга мурожаат этиш мумкин бўлган ягона «расулун амин» шахс бу — Муҳаммад Расулуллоҳдир. У кишидан бошқа ҳар ким, хоҳ унинг замонида, хоҳ кейинги асрларда яшаган бўлсин, ҳеч кимга бундай ишониш ё эргашиш буюрилмаган.

Қуръон билан орамизга тикилган деворлар

Қуръон оятлари, диндан бехабар бадавий арабга ҳам, диний илмларда энг пешқадам бўлган яҳудий ва насоро олимларига ҳам хитоб қилади, яъни Қуръон барча инсоният учун йўл кўрсатувчи дастурдир. «Биз Қуръонни эслатма олиш учун қулай қилиб қўйдик. Борми эслатма олувчи?» (Қамар:17,22,32,40) оятидан ҳам кўриб турибмизки, Қуръон эслатма олишни истаган ҳар ким учун қулайдир.

24.06.2018

Қуръонда ақл ишлатиш ва танқидий фикрлашга чақирувчи оятлар

Қуръонда ақл ишлатишга ва ҳақиқат дея тақдим этилган ҳар қандай иддаони шубҳа ва саволлар остига олишга чақирувчи оятлар сон-саноқсиз. Қуйида ақл ишлатиш ва тафаккур тарғиб этилган оятларни қисқача санаб ўтган бўлдик: