Ўзини мусулмон санаганлар, юзйиллар бўйича уйдирма ҳукмларни дин санаб, Аллоҳ нозил қилганидан бошқа нарсалар билан ҳукм қилиб келдилар, ва шу билан, афсуски, мушрик бўлиб ўтдилар.
1. Шайтон – инсоннинг №1 душмани
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ ادْخُلُواْ فِي السِّلْمِ كَآفَّةً وَلاَ تَتَّبِعُواْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ
Эй имон келтирганлар, тўлиғича таслим бўлинглар!
Ва шайтоннинг изидан эргашманглар!
Шубҳасиз у сизларнинг очиқ душманингиздир. (2:208)
2. Шайтон, инсонларни алдаш учун, тўғри йўлдан туриб, дин номидан, Аллоҳ номи билан адаштиради.
قَالَ فَبِمَا أَغْوَيْتَنِي لأَقْعُدَنَّ لَهُمْ صِرَاطَكَ الْمُسْتَقِيمَ
Деди: «Қасамки, мени йўлдан озирганинг сабабли,
энди Сенинг туғри йўлинг устида уларни пойлагайман.
Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келаман…» (7:16-17)
3. Шайтоннинг якуний мақсади, инсонларни энг улкан гуноҳга, кечирилмас гуноҳга – ширкка – туширишдир.
Ширк келтирган одам, тўлиғича шайтоннинг ҳукми остига кирган бўлади.
إِنَّمَا سُلْطَانُهُ عَلَى الَّذِينَ يَتَوَلَّوْنَهُ وَالَّذِينَ هُم بِهِ مُشْرِكُون
Унинг ҳукмронлиги фақат (уни) дўст тутиб
(Аллоҳ)га шерик қилиб оладиган кимсалар устидадир (16:100)
4. Шайтон, инсонларни Аллоҳ нозил этганидан бошқа нарсалар билан ҳукм эттиришга уринади.
وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ…
…Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан,
бас улар кофирлардир. (5:44)
***
Шайтон, Аллоҳ нозил этган Китоб ёнида сон-саноқсиз ривоятлар уйдириб, мукаммал динга иловалар қўшади.
Шайтон, ўз уйдирмаларини Пайғамбар ҳадислари дея реклама қилади, натижада эса одамлар Аллоҳнинг нозил этганидан бошқа ҳукмларни қабул эта бошлайди. Бугун «имон келтирдим» деганларнинг аксарияти, Аллоҳ ва Расулига итоат этяпман, деб ўйласа-да, аслида уйдирмаларни дин санаб, Шайтонга ибодат этаётганидан бехабар.
Шайтон, ўз уйдирмаларини Пайғамбар ҳадислари дея реклама қилади, натижада эса одамлар Аллоҳнинг нозил этганидан бошқа ҳукмларни қабул эта бошлайди. Бугун «имон келтирдим» деганларнинг аксарияти, Аллоҳ ва Расулига итоат этяпман, деб ўйласа-да, аслида уйдирмаларни дин санаб, Шайтонга ибодат этаётганидан бехабар.
***
Шайтон агар «Муҳаммад а.с. зинокорни тошбўрон қилиб ўлдирди», деган ёлғонни уйдирмаганида, ўзини мусулмон санаганлар зинокорни тошбўрон қилиб, Аллоҳ нозил қилмаган нарса билан ҳукм қилмасди.
Шайтон агар «Муҳаммад а.с. динини ўзгартирганларни қатл этишга буюрди», деган ёлғонни уйдирмаганида, ўзини мусулмон санаганлар динини ўзгартирганларни қатл этиб, Аллоҳ нозил қилмаган нарса билан ҳукм этмасди.
Шайтон агар «Муҳаммад а.с. уруш асирларини қул қилди», деган ёлғонни уйдирмаганида, ўзини мусулмон санаганлар уруш асирлари борасида Қуръонга мухолиф чиқиб, асирларни қуллаштирмасди.
Шайтон агар «Муҳаммад а.с. урушда асир тушган аёлларни чўри қилди, уларга тажовузни ҳалол қилди», деган ёлғонни уйдирмаганида, ўзини мусулмон санаганлар асира аёлларга тажовуз қилиб, бу борада ҳам Аллоҳ нозил қилмаган нарса билан ҳукм қилмасди.
Шайтон агар «Муҳаммад а.с. Қуръонда ҳаром қилинган егуликлардан ташқари ҳам ҳаром қилаверади», деган ёлғонни уйдирмаганида, ўзини мусулмон санаганлар Аллоҳ ҳаром қилмаган нарсаларни ҳаром қилиб, узундан-узоқ ҳаромлар рўйхати пайдо этмасди.
…Мисолларни яна кўплаб давом эттириш мумкин.
***
Ўзини мусулмон санаганлар, юзйиллардир мазкур ҳукмларнинг аксариятини дин санаб, Аллоҳ нозил қилганидан бошқа нарсалар билан ҳукм қилиб келдилар, ва шу билан, афсуски, мушрик бўлиб ўтдилар. Бугун эса, гарчи ўзлари амал қилмаса ҳам, бу ҳукмларни Аллоҳнинг дини, дея ишонадиган, ва шу билан шайтонга ва ботилга имон келтирган миллионлар мавжуд.
إِنَّمَا يَأْمُرُكُمْ بِالسُّوءِ وَالْفَحْشَاء وَأَن تَقُولُواْ عَلَى اللّهِ مَا لاَ تَعْلَمُونَ
У сизларни фақат ёмонлик ва бузуқликка ҳамда Аллоҳ шаънида
билмаган нарсаларингизни гапиришга буюради, холос. (2:169)
У сизларни фақат ёмонлик ва бузуқликка ҳамда Аллоҳ шаънида
билмаган нарсаларингизни гапиришга буюради, холос. (2:169)
وَمَا يُؤْمِنُ أَكْثَرُهُمْ بِاللَّهِ إِلَّا وَهُمْ مُشْرِكُونَ
Уларнинг аксарияти Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина
иймон келтирадилар. (12:106)
Уларнинг аксарияти Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина
иймон келтирадилар. (12:106)
Комментариев нет:
Отправить комментарий