27.06.2017

Улар билиб туриб Аллоҳга ёлғон сўзлайдилар

«Улардан бир гуруҳлари борки, сизлар китобдан бўлмаган нарсани китобдан деб ўйлашингиз учун, китобни тилларини буриб ўқирлар. Ва: «У Аллоҳнинг ҳузуридандир», дерлар. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг ҳузуридан эмас. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларлар.» (Оли имрон,78-оят)

Дин номидан гапираётганингизда жуда ҳушёр бўлинг.
Бу оят калималарини, жумлаларини алоҳида шархлаб, тушуниб етишга,англашга харакат қилиб кўрамиз:
«Улардан» – бу калима, Аллоҳ таолонинг «бизлардан эмас» – деганидир.
«…бир гуруҳлар..» – улар, анчагина, кўпчилик …
«китобдан бўлмаган» – яъни Қуръондан бўлмаган нарсани (оят, ҳукм, ҳулосани,) «китобдан» – (қуръондан) деб ўйлашингиз учун. Бу эса сизни алданишингиздир, демак, сизга ёлғон сўзлашмоқда, бунга аниқлик киритиш учун эса китобга – Қуръонга мурожаат қилиш лозим, албатта, уни керак даражада билиш лозим бўлади, бу сиз яна- имкон йўқ, сиз ўзгани айтганига кўнишга мажбурсиз, (чунки ўзингиз билмайсиз)
Мана, Қуръонни билишга бўлган зарурият !!….
..»тилларини буриб ўқиш» … нима дегани ?, тилларини буриб ўқиш – Қуръон оятларига – ўзга маъно бериш, асл маънодан буриш, ўз мақсад – манфаатида ишлатиш, суиистеъмол қилишдир…
«ва «мана шу гап (ўша ёлғонлар)ини Аллоҳнинг ҳузуридандир » – деб ёлғон сўзларлар…
Ҳолбуки, у айтганлари (тўқиган ёлғонлари) Аллоҳнинг ҳузуридан эмас эди…
«Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларлар.» – демак, билмасдан эмас, билиб туриб ёлғон сўзларлар, уларнинг (ёлғончилар) сўзларини олиб – бошқа жойда қайтариб сўзловчилар эса, ўша ёлғонларни – тарқатиб юрган бўладилар, (булар энди, билмаган холларида, чунки ўзлари илмсиз, яхши ниятда бўлса-да – хато, ёлғон хабарни тарқатаётган бўладилар, аммо ўзлари билмайдилар) бундан-да золим инсон борми дунёда …
Бу оят хар бир иймонга даъво қилгувчи инсонни Қуръонга нисбатан, динга нисбатан айтилаётган даъват, хабар, маълумотларда жуда эхтиёт бўлиб гапиришлари лозим эканини билдиради, англатади.
Ҳулоса: хар гал, дин номидан айтилаёткан ривоят бўладими, оят тафсирими, хадисми – сўзлар экансиз, Қуръондан бўлмоғи (маъно ва мақсади), унинг (Қуръонни) асл маъно-истаги – баёни бўлиши, унга зинҳор зид маънода бўлмаслигини англатади, огоҳ этади.
«Тилларини буриб ўқишлари» – сабабли, Қуръонга ва унинг оятларига асл маъно бермасликлари оқибатида: «Насх ва мансух» – ни тўқиб чиқаришди, «ражм оятини» тўқиб чиқаришди, «Меърож» ҳодисасини тўқиб чиқаришди, «Исо (а.с)ни қайтади» -деб тўқиб чиқаришди, «Жиҳод»ни – «инсонни қатл этиш» – деб тўқиб чиқаришди ва ҳоказо…
Қуръонга зид бўлган кўплаб бўхтон ва ёлғонларни Аллоҳ таоло шаънига, Унинг Росули Мухаммад (с.а.в) шаъниларига бўхтон қилиб тўқиб чиқардилар.
Динни, Қуръонни инсон бахту саодати учун эмас, балки, дин номидан ёлғон тўқиш билан инсониятни залолатга етакладилар.
Қуръонга қайтинг, аслга – қайтинг, унга қайта мурожаат этинг, Эй инсонлар ! Эй мўъминлар ! Эй иймон келтирганлар ! …

Комментариев нет: