27.06.2017

Бу ширк ҳақда сизга айтишганми?

Ширк – банда бировни Аллоҳга тенглаштиришдан кўпроқ, банда ўзини Аллоҳ ўрнига қўйишидир.

Бунга мисоллар – бугун тўла…

Дин уйдириб халол харом қўядиган мулла – Аллохнинг диндаги шериги бўлишга уринади.

Ердаги ризқ ва неъматларни ишғол этиб, уларни халққа бермайдиган давлат ва банклар – Аллохнинг мулкдаги шериги бўлишга уринади.

Бировни хуррият ва яшаш хаққидан махрум этгувчи хукумат ва махкамалар – Аллохнинг хукмдаги шериги бўлишга уринади.

Ваҳоланки, Дин ҳам, Мулк ҳам, Ҳукм ҳам – Аллоҳнингдир. Буларда Аллоҳ билан шериклик ширкати қурмоқчи бўлганлар – инсонлар устига илоҳликни даъво қилган бўлади.

Мана шу – энг улкан гуноҳ ва жиноятдир, ва ҳеч қачон кечирилмайди.

Қуръонни билиш – барчага бирдек фарздир

Бирор иши юришган тужжор (тижоратчи) қариндошингиз ёки танишингизни ҳавас қилиб – «менга ҳам ўргатинг, йўл кўрсатинг, мен ҳам қилсам бўладими шу ишни?» – деб кўрганмисиз?
Қалби тоза, самимий инсон бўлса, «албатта қилсангиз бўлади, қўлимдан келгани-ча ёрдам бераман» дейди.
Аммо кўплар » нима қиласиз бу ишни, жуда қийин бу, сизни ақлингиз етмайди, бу иш – ўзи юришмаяпти ҳам, асло яқинлаша кўрманг » – деб ўзидан нари қилади, ёрдам қолиб, умидингизни ҳам пучга чиқаради, лекин ўзи албатта – давом этади.
Ризқ – Аллоҳдан. Аммо инсон – шундай, «фақат- ўзим бўлай» дейиш касаллиги – ким эканини ошкор қилиб қўяди.

Илмда ҳам шундай.

Улар билиб туриб Аллоҳга ёлғон сўзлайдилар

«Улардан бир гуруҳлари борки, сизлар китобдан бўлмаган нарсани китобдан деб ўйлашингиз учун, китобни тилларини буриб ўқирлар. Ва: «У Аллоҳнинг ҳузуридандир», дерлар. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг ҳузуридан эмас. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларлар.» (Оли имрон,78-оят)

Динингиз манбаи биттами, иккитами? Йўқ, учта!

Пайғамбаримиз а.с. «Видолашув Хутбаси»да умматга нима қолдириб кетаётганини баён қилади. Бу хутба уч ҳадис тўпламида уч хил келади:

1. «Мен сизларга БИТТА нарсани қолдириб кетяпман … Бу – Аллоҳнинг Китоби»
2. «Мен сизларга ИККИТА нарсани қолдириб кетяпман… Бу – Аллоҳнинг Китоби ва элчисининг суннати»
3. «Мен сизларга ИККИТА нарсани қолдириб кетяпман… Бу – Аллоҳнинг Китоби ва Аҳли-Байтим»

Агар бу ривоятларнинг ҳаммаси тўғри бўлса, табиий савол туғилади: биттами ё иккитами?
бизнинг жавобимиз эса қуйидагича: битта ҳам эмас, иккита ҳам эмас, балки росмана учта:
1. Аллоҳнинг Китоби
2. элчисининг суннати
3. аҳли-байт

«Битта нарса» ёки «Иккита нарса» дейилган ривоятлар савол остида қолади. чунки ҳеч қачон 1=2=3 бўлолмайди.
Аммо тақлидчи зеҳниятга бунинг фарқи йўқ, чунки унга сингдирилган рефлекс бор: 1400 ЙИЛДАН БЕРИ ОДАМЛАР ИШОНИБ КЕЛГАН-КУ.

Бу рефлекс христиан таслис ақидасининг рефлексидир. улар 1=3, 3=1 деб эътиқод қилади, аргументи ҳам айни: 2000 ЙИЛДАН БЕРИ ОДАМЛАР ИШОНИБ КЕЛГАН-КУ…

26.06.2017

5 дақиқада битта ҳадис

Бухорийнинг устозларидан Исҳоқ ибн Роҳавайҳ шогирдларини саҳиҳ ҳадислар тўпламини ёзишга тарғиб этдилар. Устозларининг маслаҳатларидан илҳомланган Бухорий саҳиҳ тўпламларини 16 йил мобайнида 600000 (олти юз минг) ҳадис орасидан, саҳиҳлик даражалари энг кучли бўлган 4000 дан зиёд ҳадисни танлаб, тартиблаб ва мавзуларга тақсимлаб, алоҳида китоб қилиб ёздилар...
Кимда калькулятор бор? Ҳисоблаб кўрган борми?...

600000 ҳадис / 16 йил = 37500 ҳадис (йилига)
37500 ҳадис / 365 кун = 102 ҳадис (кунига)
102 ҳадис / 24 соат = 4 ҳадис (соатига)

Охирги ҳисобни тузатамиз, 24 соатдан уйқу, намоз, шогирдлари билан дарслар, шаҳарма-шаҳар саёҳатларни чиқаришга тўғри келади. Суннатда 1/3 дейилган тамойилни асос олсак, 3/24 яъни 8 соат бўлади. энди давом этамиз.

102 ҳадис / 8 соат = 12 ҳадис (соатига), яъни ҳар 5 дақиқада битта ҳадис (!!!)

25.06.2017

Қуръонда «Дин пешволари» танқиди

Қуръонда «Руҳбон», «Аҳбор», «Ҳомон» ва «Раббониюн» дея зикр этилган ҳамда оғир танқидлар остига олинган «дин пешвоси» мисоллари бор.
Ажабо, булар нега танқид қилинади, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Наҳотки бир «дин китоби» келиб-келиб «дин пешволари»ни танқид қилади?

Қуръон илк нималарга “ЙЎҚ!” деган?

Қуръон нузул тартибига кўра илк “ЙЎҚ! ” (كَلَّا) ёки айни маънода “Билъакс, йўқ, ундай эмас” (Бал) дея нималарга айтилган экан, ажабо…
Бу ўта муҳим. Чунки илк нимага ЙЎҚ дейилган бўлса, асосий эътироз ҳам шунгадир, ва энг катта муаммо ҳам ўшадир.
Қуръон нузул тартибига кўра тақрибан илк 40 сура бўйича “ЙЎҚ!” дейилган оятларни тасбит этдим. Сура ичидаги такрорларни ҳам қўшиб санасак, бу 20 сурадан кўпроқ бўлади.
Илк месажларданоқ бамисоли бор кучи ила ҳайқирар бу эътироз ва ЙЎҚ! саслари юксалур бу оятларда…
Мазкур оятларни бирма-бир тизиб чиқдим, ва ҳар бирига қисқа изоҳ ёзган бўлдим. Кўринг, булар нелар экан…

Пайғамбарга итоат ниқоби остида Шайтонларга ибодат

Ўзини мусулмон санаганлар, юзйиллар бўйича уйдирма ҳукмларни дин санаб, Аллоҳ нозил қилганидан бошқа нарсалар билан ҳукм қилиб келдилар, ва шу билан, афсуски, мушрик бўлиб ўтдилар.

20.06.2017

Шаҳватпарастликка бир диний ниқоб: Кўпхотинлик

Қуръонда кўпхотинликка буюрилмаган, тавсия ҳам этилмаган, ва хатто рухсат ҳам берилмаган.
Қуръон нозил бўлган “қавм”да кўпхотинлик бор экани, ва Қуръон бу мавзуга ҳам тегингани, асло тавсия ёки рухсат берилганини англатмайди.

02.06.2017

Ибодат нима? Унинг шакли-кўриниши борми?


Ибодат калимаси бошқа тилларга арабчадан ўтган. Ибодат – Қуллиқ қилиш, Ибодат қилувчи Обид эса Қул дегани. Қуръонда Зориёт:56-оятда яратилиш мақсадимиз Ибодат этмоқ, яъни Қуллик қилмоқ эканини кўрамиз.

«Ва Мен инс ва жиннларни (кўринган-кўринмаган, билинган-билинмаган барча махлуқотни) Менга қуллик-ибодат қилсин, дея яратдим».

29.05.2017

Ширкнинг глобал реакцияси – Ота-бобо дини

Қуръонда ваҳй ва тавҳидга даъват қаршисида мушрикларнинг мусбат ё манфий реакцияси, фарқли замон ва маконларда, фарқли пайғамбар:элчи қиссалари мисоллари орқали бизга баён қилинади. Агар сиз Қуръонни қотиб қолган фиқҳий масала китоби эмас, балки ҳар замон ва макондаги шахсий ва ижтимоий ҳаётнинг жонли тасвирини кўрасиз, бошқа киссалар каби бу борадаги саҳналардан ҳам бугун учун ибратлар тўла фоидалар чиқара оласиз.

23.03.2017

Сизга Суннат керакми?

Инсонга, аслида, фарз амаллар буюрилган эди, аммо у фарзларни қўйиб, «суннат» излашга тушди. Хўп, қаерда ўша суннат?

31.01.2017

29.01.2017

Уйдирилган Маҳдийликка бир мисол. 1979 Макка босқини


Жуҳайман ал-Утайбий 1979 йили Маккани ишғол этганида, 42 ёшда эди. Саудия миллий гвардиясида хизматни тугатиб, 1973 йил истеъфога чиққан бўлса-да, Сауд режимига ашаддий қарши эди. Ўзи ва қавмига қарши Сауд оиласининг қилган зулмларни сира унутолмасди.

05.01.2017

«Қуръонни Ҳадиссиз тушунолмаймиз» дегувчиларга

Аллоҳ жуда кўп оятида Қуръонни «эслатма-зикр учун қулай қилдик» дейди, Қуръонни тушунарли ва ҳар бир нарсани муфассал баён қилган бенуқсон Китоб дейди. Аммо баъзи кишилар бунга қаноат қилолмай, дейдики: «Хўп, Қуръон бенуқсон, аммо шу-шу нарсалар Қуръонда айтилмаган, уларни ҳадисдан олмасак, бошқа қаердан оламиз?» Бундай ботил эътирозларга жавобан Аллоҳнинг оятларини бирма-бир келтириб, сўнгра савол бермоқчиман.