04.12.2016

Сизни алдашяпти

“Менга қара, биродар, қанақа жоҳилсан? Биз пайғамбаримизнинг сўзларига, феъл ва тақрирларига эргашишни Суннат, асҳобининг у зотга эргашгани каби эргашганларга эса Вал-жамоа деймиз!” деди бугун бир дўстим.

Эй суннат аҳли! Эй вал-жамоа!

Сизларга бир сирни очайми? Сиз на Суннатни биласиз, на унга эргашишни. Бир ховуч дин тужжорининг ихтиёридаги залолатни дин деб юрибсиз. Атрофда улар узун соқоли, катта салласи ва қимматбаҳо тўни билан, баъзилари билмасдан, баъзилари эса билиб туриб алдамоқдадир сизни. Сизнинг калбингизда эътибор қозонишга уринмоқда, сизнинг ортингиздан ҳалоллар(!) қўлга киритишга уринмоқда, сизнинг кўзингизда ҳайбат ва ҳашамат билан эҳё бўлмоқчилар.

Иддаоларга жавоблap (3. Расулга Қуръондан айри Зикр ҳам туширилганми? )

Иддао №3

Элчига Қуръон билан бирга “Зикр” номли бир ваҳй берилгандир. Бу ваҳйнинг мақсади элчига Қуръон ҳақида яна-да тўлиқ маълумот ва тафсилот бермоқдир. Наҳл:44-оят бунинг далилидир.

Иддао №3га жавоб

Наҳл:44-оятнинг мазмуни қуйидагича:
“Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар.” (16: 44)

Юқоридаги оятда Эслатувчи маъносида таржима этиладиган “Зикр” калимасининг Қуръон бўйича қайси маънода ишлатилганига қарайлик:

Иддаоларга жавоблар (2. Расулга итоат – Ҳадисларга эргашишми?)

Иддао №2

Қуръон бизни Аллоҳга ва Расулига итоат этишга буюрган. Аллоҳга итоат дегани – Қуръонга эргашиш, Расулга итоат эса ҳадисларга эргашиш билан бўлади.

Иддао №2 га жавоб

Қуръон, пайғамбарга итоат этиш керак деб қўя қолмайди, балки бу итоат қандай эканини ҳам билдиради, ҳамда пайғамбарга ваҳй қилинган ва инсонларга таблиғ этиши лозим бўлган “илоҳий рисолат” нима эканини ҳам баён этади.