Истеъдод белгиси нима экани банал ҳақиқат. Чеховга нисбат
бериладиган қисқалик ҳақидаги иқтибоc, аслида, бир неча аср аввал нисбат
берилган "Жавомиъул-калим" сифатига бориб тақалмасмикан?
Нима бўлганда ҳам, бугунги ўзбек адабиётини кузатиб
бораркансиз, сиёсий сатира мутлақо йўқолиб бораётганини кўрасиз. Ушбу
камчиликни тузатиш қасди ила буюк бир қаҳрамонликка қўл уряпман:) эски
дафтаримдаги сиёсий афоризмлардан илк гуруҳига бугун дунё юзини кўрсатяпман.
Орасида оригиналлари ҳам йўқ эмас!...
Мухолифатга мужда: Ҳатто Ўзбекистон шароитидаям чемпион
чиқарса бўлади.
Оқсарой сирлари: Баъзан саноқли кишиларнинг ўлими,
сон-саноқсиз кишига қувонч бағишлайди.
Теримнинг қалини – жонимнинг роҳати.
Сиёсий ворис: Қайси жарга оборишнинг фарқи йўқ: жилов қўлда
қолса бўлди.
ОАВ: Бировга лой чаплашда қўли гул уста.
Мингта тўй: Ҳамма қўлингга қараб турганда, башара муҳим эмас.
Сиёсий ворис: Ота хатокор бўлса – фарзанд балохўр бўлади.
Мингта тўй: Ҳокимият дегани ёш боладай гап: на “Қўй” деганни
билади, на “Тўйдим”ни.
Халқ ва Ҳокимият: Халқ – денгиздир, энг устида – фақат
кўпиклар.
Эркак киши аёлга муҳтож, чунки ҳамма айбни Каримовга тўнкаб
бўлмайди-ку.
Агар ҳар кимнинг хизматига яраша мукофот берилганда,
баъзиларнинг бошқа тарафи ярақларди.
Маҳаллий сиёсат: Ҳар қандай ҳоким – вақтинча.
Доданинг қизлари: Ҳеч бир ишни ёлчитмаслик – энг ноёб талант.
Бир калла – бир калла, икки каллага ойлик йўқ.
Давлат хизматчиси: Масалани кўндаланг қўйма – қоқиласан!
МХХ ходими: фойдасиз қонундан ҳам катта фойда чиқариш мумкин.
Ҳоким бўлгач қаршисида порлоқ келажак эди. Ҳокимликдан
бўшагач – қоп-қора ўтмиш.
Урушни чоллар бошлайди, ўлимга ёшлар кетади.
Жамиятнинг қаймоғи – сузмага айланган.
Тахтда кўп ўтирма, к...ингга зарар!
У ўзини халқ хизматига бағишлаган деманг, аслида халқни ўз
хизматига бағишлаган.
Ўзбекистон: Қонунлар ўрмонида – ўрмон қонунлари.
НАТО: Урушни тўхтатишнинг энг осон йўли – ютқазиш.
Бизнинг ҳоким халқ ичидан чиққан, ичдан нима чиқишини
билсангиз керак.
Ҳар бир ҳоким ўз қадрини билиши керак, бўлмаса кўпроқ тўлаб
қўяди.
Бизда олигархлар бўлмайди, яъни оқсуяклар қоқсуякка айланади.
У халқ билан ҳамнафас, яъни унинг ҳам нафаси узилган.
Гугуша: Ишонтира олмасанг, чалкаштир!
Гугуша: Ижод – шахсий гигиена каби – бўш вақт орасида
улгуриладиган нарса.
1 сентябрь: Тартибот органлари тартибсизлик бўлмаса,
пенсияга кетарди.
1 сентябрь: Қонуннинг қисқача шакли – дубинка.
Бир тийинлик ҳоким халққа қимматга тушди.
У жуда айёр ҳоким эди. Қимматчилик пайдо этиб, қўзғолонни
йўқ қилди.
Унинг жиноятини ҳамма қоралади. Эплаёлмагани учун.
Бош мақсад – ҳазрати инсон. Айниқса нишонга олишда.
Бугунги ёшлар ҳатто таъқиқланган китобларни ҳам ўқишмайди.
Ўзбекистонда ўқитувчи ва врачларни пахтага ҳайдабди. Уларга
мос иш аслида. Бири тепага пахта қўяди. Бири – пастга.
Бир ўзбекнинг ўлими – фожеа. Мингтасининг ўлими –
статистика.
Номимиз тарихда қоладиган бўлди – СНБ архивида.
Виждон эркинлиги дегани аслида – виждонсизлик эркинлигидир.
Мажлисда ҳамма гаплар айтилди. Аммо ҳаммаси ҳам еткизилмади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий